Шуҳрат эргашев жаҳон тарихи (Янги давр. 1-қисм. Xvi–xviii асрлар)



Download 3,64 Mb.
Pdf ko'rish
bet134/268
Sana24.02.2022
Hajmi3,64 Mb.
#203844
1   ...   130   131   132   133   134   135   136   137   ...   268
Bog'liq
ш.эргашев

XI боб бўйича саволлар
1. Ўттиз йиллик уруш ва Вестфаль тинчлик сулҳи Габсбурглар давла-
тининг ташқи сиёсатига қандай ўзгаришлар киритди?
2. Аахен сулҳи Австриянинг кейинги тараққиётига қандай таъсир
қилди?
3. Австрия тахти учун кечган урушнинг асосий сабаби нимада эди ва
уруш натижаси Габсбурглар империясининг кейинги ривожига қан-
дай таъсир кўрсатди?
4. Иосиф I ва Карл VI давридаги ислоҳотларнинг моҳияти нимадан
иборат эди? Мария Тереза ва Иосиф II давридаги ислоҳотларчи?
5. Меркантилизм сиёсатининг Австрия иқтисодиётига таъсири қандай
бўлди?
6. Венгрия ва Словакияда миллий-озодлик ҳаракатларининг бошлани-
шига нима сабаб бўлди?
XI Б О Б. XVI–XVIII АСРЛАРДА РОССИЯ
Марказлашган давлатнинг ташкил топиши
1480 йили қарийб 250 йил давом этган мўғул истибдодига бар-
ҳам берилиб, рус ерларининг бирлашиш жараёни бошланди
1
.
Мўғуллар зулмидан озод бўлиш мустақил князликларни бўйсун-
дириш билан бирга олиб борилди. 1478 йили Новгород, 1485 
йили Тверь, 1510 йили Псков, 1520 йили Рязань ерлари Москвага 
бўйсундирилиб, рус ерларининг сиёсий бирлашуви асосан якунлан-
ди. Марказлаштириш жараёнида кўп миллатли давлат шаклланди. 
Москва давлати таркибига кареллар, ижорлар, водилар, вепслар, са-
амлар, коми ва ненецларнинг ерлари ҳам бирлашди. Кейинчалик, 
Волга бўйи забт этилгандан сўнг у ердаги татарлар, марилар , морд-
валар ва чувашлар ҳам шу давлат таркибига кирди.
XVI аср бошларида – 1503 йили Северск ерлари: Чернигов, Ста-
родуб, Рильск, Путивль, Гомель, Новгород Северский ва бошқалар, 
ҳаммаси бўлиб 25 та шаҳар ва 70 та волость, 1514 йили Смоленск 
ерлари бирлаштирилди.
Марказлашган давлат ташкил топиши жараёнида Россияда
самодержавие
2
бошқарув усули шаклланди. XV аср охиридаги 
ҳужжатларда биринчи марта мамлакат Россия деб атала бошланди.
1
Ҳозирда рус тарихчиларининг ҳам тан олиб ёзишларича, рус ерларининг мўғуллар ис-
тибдодидан озод бўлишида 1399 йил Ворскла дарёси ёнидаги жангда Литва ва Олтин Ўрда 
бирлашган қўшинлари устидан Амир Темур қўшинларининг ғалабаси катта роль ўйнаган.
2
Самодержавие – монархия давлат тузумининг Россияга хос шакли.
www.ziyouz.com kutubxonasi


244
Аста-секин марказий бошқарув тизими шаклланди. Боярлар 
думаси фаолиятини давом эттирди. Марказий давлатнинг ҳукумат 
идоралари – приказлар вужудга келади.
1497 йили Судебник (қонунлар мажмуи) ишлаб чиқилди ва 
унга биноан мавжуд мулкчилик шакли ҳамда аҳолининг табақавий 
мақоми расмийлаштирилди. Судебник крепостной деҳқонларнинг 
бир ер эгасидан бошқасига ўтишини йилига бир кун – Юрьев куни 
(26 ноябрь) билан чеклаб қўйди.
Қўшиннинг характери ўзгарди. Илгари феодалларнинг алоҳида 
дружиналаридан ташкил топган қўшинда энди бош ролни зодагон 
лашкарлари ўйнай бошлади.
XVI аср 30 – 40-йилларидаги боярлар гуруҳлари – Шуйскийлар, 
Бельскийлар ва Глинскийлар ўртасидаги ҳокимият учун кураш мам-
лакатни оғир аҳволга олиб келди. Натижада кучайиб бораётган дво-
рянлар талабига кўра бир қатор ислоҳотлар бошланди. Ислоҳотлар 
бошида Адашев, Сильвестер, Курлябев кабилар турди. 1550 йили 
янги Судебник қабул қилинди. 1549 йилдан эса Земский соборлар-
нинг чақирилиши бошланган бўлиб, унда дворянлар ҳал қилувчи 
овозга эга эди. Ислоҳотлар натижасида Россия самодержавиеси 
табақали вакиллик монархиясининг бир қанча кўринишларига эга 
бўлди.
Шунга қарамай, 50-йиллардаги ислоҳотлар боярларнинг қудра-
тини бироз сусайтирган бўлсада, уларнинг қаршиликларига барҳам 
бермади. Улар томонидан фитналар давом эттирилди. Натижада 
1564 йили подшо Иван IV (Грозний) томонидан муҳим сиёсий тад-
бир ўтказилиб, бу тадбир тарихда опричнина номини олган.
Опричнина сиёсатининг моҳияти нимада эди?
Иван IV марказлашган давлат тизимида умумий ерлардан катта 
қисмини ажратиб олади. Бу ерлар подшо ерлари ёки опричнина деб 
аталади. Опричнинага муҳим савдо йўллари, стратегик жиҳатдан 
аҳамиятли бўлган чегара ҳудудлари киритилди. Барча шаҳар ва 
уездлардан кўнгилли бўлиб опричнинага ёзилмаган князлар, бояр-
лар, дворянлар ва ҳукумат одамлари зўрлик билан кўчирилди.
Опричнина князь ва боярларнинг ҳукмронлигига қарши 
қаратилган, уларни бўйсиндиришга йўналтирилган сиёсат бўлиб, у 
ўта шафқатсизлик билан олиб борилди. Ўн минглаб оддий одамлар 
ҳам қурбон бўлди. Опричнина подшо қўлидаги кучли ҳарбий жазо 
ташкилотига айланди. Иван IV олиб борган опричнина сиёсати на-
www.ziyouz.com kutubxonasi


245
тижасида феодал ер эгаларининг ижтимоий таркиби ўзгарди, холос. 
Ерларнинг дворянлар фойдасига қайта тақсимланиши юз берди.
1572 йил кузида опричнина бекор қилинди.
1584 йили подшо Иван Грозний вафот этди. Тахтга ворис 
бўлиб унинг Фёдор ва Дмитрий исмли ўғиллари келди. Фёдорнинг 
ҳокимиятга келиши билан унинг ақлий лаёқатсизлиги туфайли бо-
ярларнинг таъсири кучаяди. 1591 йили шаҳзода Дмитрий вафот 
этади. 1598 йили эса Фёдор ҳам оламдан ўтади. Фёдорнинг ўлими 
билан Россияда 700 йил ҳукмронлик қилган Рюриковлар сулоласи 
тугайди.
Мураккаб сиёсий курашлар ва фитналар натижасида Земский со-
бор Борис Годуновни (1598 –1605) подшо қилиб сайлайди. У тахтни 
мерос қилиб эмас, сайлаш йўли билан олган дастлабки рус подшоҳи 
эди. Борис Годунов руҳонийларни ўзига оғдириш мақсадида
Москва митрополитига патриарх мақомини беради. Унгача Русда 
патриархлар бўлмаган.
Шунга қарамасдан халқ орасида Иван IV нинг ўғли Дмитрий 
тириклиги ва у тахтни эгаллаши лозимлиги тўғрисида миш-миш 
тарқалади. 1605 йили Борис Годунов тўсатдан вафот этади ва ўз 
қўшинлари билан 1604 йилиёқ Москва остонасига келган сох-
та Дмитрий I тахтни эгаллайди. Кўп ўтмасдан сохта Дмитрий I 
ҳам ўлдирилади ва боярлар подшо қилиб Василий Шуйскийни
(1552 –1612) сайлашади. Аммо бу билан Рус давлатидаги бош-
бошдоқлик даври тугамайди. Тез орада Польшада бошқа Дмитрий 
пайдо бўлади ва у ҳам Россия тахтига даъво қилади.
Рус тахти учун даъвогарлар кўпайиб бораётган бир пайтда швед-
лар ҳам шимолдан бостириб киради. Смоленск ва Новгород ерлари 
шведлар қўл остида қолади.
1611 йили Нижний Новгородлик қишлоқ оқсоқоли Кузьма Ми-
нин ( ? –1616) ташаббуси билан халқ лашкари (ополчение) тузилиб 
унга ватанпарвар князь Д.М. Пожарский (1578 –1642) қўмондонлик 
қилади, бир неча ой давом этган шиддатли жангларда К. Минин 
ва Д.М. Пожарскийлар юксак ҳарбий маҳорат намойиш қилишиб, 
1612 йил 26 сентябрда Москвани поляк ва литва қўшинларидан ба-
тамом озод қилдилар. Шведларга қарши олиб борилган жанглар ҳам 
муваффақиятли бўлиб, 1617 йили Столбово (Тихвин яқинида) сулҳи 
билан якунланди. Сулҳга кўра, Швеция Новгород ерларини Россия-
га қайтариб берди. Аммо Фин кўрфази қирғоқлари, Карел қўлтиғи, 
www.ziyouz.com kutubxonasi


246
Нева дарёсининг қуйи оқими ва Ям шаҳри, Копорье, Иван-город, 
Карела ва Орешек шведлар қўлида қолди.1617 –1618 йиллари по-
ляк-литва қўшинлари Москвага янги юриш бошлади, аммо Москва-
ни ололмади. Уруш Деулина қишлоғида тўрт ярим йилга тузилган 
сулҳ билан якунланди. Сулҳга кўра Смоленск ерлари ва Северск 
Украинаси ерларининг катта қисми Польша ихтиёрига ўтди.
1612 йили Москва озод қилингандан сўнг 1613 йилнинг январи-
да Земский собор йиғилиб, янги подшо сайлади. Номзод этиб Иван 
Грознийнинг биринчи хотинининг қариндоши 16 ёшли Михаил
Романов (1596 –1645) кўрсатилади. Собор 1613 йил 21 февраль куни 
Михаил Романовни Руснинг янги подшоси қилиб сайлайди. Шу 
кундан Романовлар сулоласининг ҳукмронлиги бошланиб, то 1917 
йил февралигача давом этди.
XVII аср давомида Россия тарихида катта ўзгаришлар юз берди. 
Россия давлатининг чегаралари анча кенгайди. Ҳали аср бошлари-
да йўқотилган ерлар қайтариб олинди. Чап қирғоқ Украина Киев 
шаҳри билан ва Запорожье вилояти Россияга қўшиб олинди. Си-
бирни ўзлаштириш давом этиб, рус ер очувчилари Тинч океанигача 
бордилар. Умуман ХVII аср охирида чегаралар Қрим хонлиги, Ши-
молий Кавказ ва Қозоғистонга туташди. Аҳоли сони ошиб, 10,5 млн 
кишига етди.

Download 3,64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   130   131   132   133   134   135   136   137   ...   268




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish