237
борилган урушлар туфайли давлат бюджетидаги камомад ҳам йил
сайин ўсиб борди. Давлат хазинасини тўлдириш мақсадида XVIII
аср бошларидан ҳукумат Чехия, Моравия, Силезия, кейин эса Венг-
рияни талаш сиёсатини олиб борди. Бу ҳудудлар хазинага Австрия-
нинг ўзига қараганда анча кўп солиқ тўлашга мажбур эдилар. Аммо
на солиқларнинг оширилиши, на қўшимча пул чиқариш ва на сарой
харажатларини чеклаш кутилган натижани бермади.
XVII асрнинг 80-йилларидан Австрияда меркантилизм
1
ғоялари
тарқала бошлайди. Меркантилизмнинг Австрия мактаби намоянда-
лари (улар камералистлар деб аталган) иқтисодий ислоҳотларнинг
бутун дастурини олға сурдилар.
Ислоҳотлар дастури Иосиф I (1705 –1711) ва Карл VI (1711–
1740) даврида амалга оширилди. XVIII аср
бошида янги ташкил
қилинган мануфактураларни молиялаш мақсадида
Давлат банки
ташкил қилинди. 1719 йили ҳукумат
Фиум ва Триест портларини
очиқ портлар деб эълон қилди ҳамда
уларни мамлакатнинг ички
ҳудудлари билан боғлайдиган йўллар қурилишини бошлади. Шу
йиллари Адриатика денгизидаги Австрия флотига асос солинди.
Ислоҳотлар саноатнинг ривожланишига ижобий таъсир кўрсатди.
Эски мануфактуралар билан бир қаторда
фабрика типидаги янги
йирик мануфактуралар пайдо бўлди. Цех тузилишига қарши ҳам
бир қатор тадбирлар амалга оширилди. 1725 йили
император шо-
гирдларнинг дипломсиз ва цехлардан ташқарида ҳунармандчилик
билан шуғулланишига рухсат берувчи декрет эълон қилди. 1731
йили Карл VI томонидан чиқарилган декрет эса барча цехларнинг
саноат фаолиятини маҳаллий ҳокимиятлар назорати остига қўйди.
XVIII асрдаги иқтисодий юксалиш секинлик билан бўлса-да,
қишлоқ хўжалигида ҳам юз берди. Картошка, беда, маккажўхори син-
гари янги экинларнинг пайдо бўлиши, ўғитларнинг қўлланилиши,
уч далали экиш тизимидан воз кечилиши хўжаликнинг
интенсив
ривожланишига олиб келди. Айни пайтда қишлоқда табақаланиш
кучайиб, бой деҳқонлар ва мутлақо мулксиз камбағалларнинг сони
1
Меркантилизм (французча mercantilisme, лотинча mercante – сотувчи, савдогар) –
феодализмнинг инқирози ва капитализмнинг шаклланиши даврида савдо буржуазиясининг
манфаатларини акс эттирувчи иқтисодий таълимот ва иқтисодий сиёсат. Меркантилист-
лар бойликнинг асосий манбаи ишлаб чиқариш эмас, айланма капиталнинг кўплиги деб
ҳисоблаганлар ва бойликни пул капиталининг кўплигида деб билганлар. Шу сабабли чет-
га товар чиқариб, мамлакатда пулни (олтин ва кумуш) кўпайтириш фаровонликка хизмат
қилади деган принципга асосланганлар.
www.ziyouz.com kutubxonasi
238
ортиб борди. Ерсиз қолган камбағаллар ҳисобига қишлоқда ёллан-
ма ишчилар сони ошди.
Do'stlaringiz bilan baham: