Шуҳрат эргашев жаҳон тарихи (Янги давр. 1-қисм. Xvi–xviii асрлар)



Download 3,64 Mb.
Pdf ko'rish
bet128/268
Sana24.02.2022
Hajmi3,64 Mb.
#203844
1   ...   124   125   126   127   128   129   130   131   ...   268
Bog'liq
ш.эргашев

IX боб бўйича саволлар
1. Германиядаги сиёсий тарқоқликнинг асосий сабаблари нимада эди?
2. Халқаро савдо йўлларининг Атлантик океанига кўчиши нима учун
Ганза иттифоқи шаҳарларининг инқирозига олиб келди?
3. Ўттиз йиллик урушнинг бошланишига нималар сабаб бўлди? Уруш
Германия иқтисодини қандай оқибатларга олиб келди?
4. Вестфаль тинчлик сулҳи Ўттиз йиллик урушнинг қандай муҳим на-
тижаларини тасдиқлади?
5. Уруш Германиянинг кейинги икки юз йиллик тақдирида қандай роль
ўйнади?
6. Герман давлатлари орасида Австрия ва Пруссиянинг роли иқтисодий
ва сиёсий тараққиётга қандай таъсир кўрсатди?
7. Польшанинг биринчи тақсимланишида Пруссиянинг роли қандай
бўлди?
www.ziyouz.com kutubxonasi


234
X Б О Б. XVII–XVIII АСРЛАРДА
ГАБСБУРГЛАР ИМПЕРИЯСИ
XVII–XVIII асрларда Габсбурглар сулоласига қарашли ерлар де-
ярли тинимсиз кенгайиб борди ва Габсбурглар давлати Европанинг 
энг катта давлатларидан бирига айланди. Ўттиз йиллик уруш бу жа-
раённи тўхтатган бўлсада, Габсбурглар нафақат «Герман миллати-
нинг муқаддас Рим империяси императори» деган формал унвон-
ни, балки майда давлатлардан иборат Германиянинг ички ишларига 
аралашиш ҳуқуқи ва шу минтақадаги сиёсий таъсирини ҳам сақлаб 
қолди. Империя ҳудудининг жуда катталигига қарамасдан унинг 
маркази ва сулола қудратининг манбаи Австрия ерлари, Чехия ва 
Силезия эди.
Австриянинг юксалиш сабабларидан бири шундаки, у яқин 
қўшниларидан олдинроқ абсолют монархияга асосланган марказ-
лашган давлатни ташкил қила олди. Бу давлатга ҳали XVI асрдаёқ 
Максимилиан I (1459 –1519) ўтказган ислоҳотлар туфайли асос со-
линган ва XVII асрда Фердинанд II ва унинг ворислари томонидан 
мустаҳкамланган эди. Марказлашган давлатнинг ташкил топиши ва 
Австриянинг кучайишига яна бир сабаб, то XVII асрнинг охиригача 
сақланиб турган Туркия босқини хавфи эди.
Бутун XVII аср давомида юз берган қирғинбарот урушлар 
ҳамда савдо йўлларининг Ўрта Ер денгизи ҳавзасидан Атлан-
тик океани томон силжиши Австриянинг иқтисодий ҳаётига сал-
бий таъсир кўрсатди. Ҳунармандчиликдан мануфактура ишлаб 
чиқаришига ўтишнинг жуда секинлиги оқибатида саноатнинг бир 
пайтлар ўта ривожланган тармоқлари ҳам деярли тўхтаб қолди. 
Фақат қуролсозлик, тоғ-кон ва металлга ишлов бериш соҳалари ўз 
маҳсулотларини Голландия, Англия ва Россияга сотганлиги туфай-
ли ривожланиш суръатини сақлаб қолдилар.
XVI асрдаги деҳқонларнинг қўзғолонлари бостирилгандан сўнг 
зодагонлар деҳқонлардан олинадиган солиқлар ва бошқа мажбури-
ятларнинг миқдорини ошириш сиёсатини олиб борди. Аммо мамла-
катнинг ғарбий ҳудудларида деҳқонларни қайтадан қарам қилишга 
зодагонларнинг қурби етмади. Улар озод ҳисобланар, бир қисмининг 
эса авлоддан-авлодга мерос қолувчи ерлари ҳам бор эди. Бундан 
ташқари ижарачи деҳқонлар, қирғоқ бўйларида жойлашган эргаш 
деҳқонлар ҳам мавжуд эди. Австриядаги деҳқончиликнинг Венгрия, 
www.ziyouz.com kutubxonasi


235
Силезия ва Чехиядагидан фарқи шунда эдики, бу ерда йирик помеш-
чик хўжаликлари эмас, асосан деҳқонларнинг майда хўжаликлари 
ривожланган, помешчиклар эса улардан пул ва маҳсулот шаклида 
солиқ олар эди. Деҳқонлар давлат фойдасига фавқулодда деб ата-
лувчи солиқ ҳам тўлашар, бу солиқнинг миқдори ҳар йили тоифа-
вий йиғин томонидан белгиланарди. XVII асрда ҳукумат доимий 
ва аниқ миқдорда тўланадиган янги солиқ – «контрибуция»ни жо-
рий қилади. Бу даврда ҳам ҳар хил солиқлар ва мажбуриятларга 
қарши ов қилиш ва балиқ тутиш ҳамда ўрмонлар ва бошқа жамоа 
ерларидан фойдаланиш ҳуқуқларини тиклаш учун деҳқонларнинг 
қўзғолонлари бўлиб турди.

Download 3,64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   124   125   126   127   128   129   130   131   ...   268




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish