227
катта миқдордаги пул ҳам Швецияга берилди, Шимолий Германия-
нинг йирик дарёлари Везер, Эльба ва Одер Швеция назорати остига
тушди. Швеция Европанинг буюк давлатига айланди ва Болтиқ ден-
гизида ҳукмрон бўлишдек мақсадини амалга оширди.
Франция мамлакатда парламент
фрондасининг бошланганлиги
сабабли урушнинг умумий сиёсий натижаси билан қаноатланиб,
империя ерларидан бир қисмини қўшиб олиш билан чекланди, Унга
Эльзас (Страсбургдан ташқари), Зундгау, Хагенау ерлари қўшилди,
учта Лотарингия епископликлари – Мец, Туль ва Верден устидан
ўз ҳуқуқини яна бир марта таъкидлади. Империянинг 10 та шаҳри
Франция ҳомийлиги остида қолди.
Қўшма Провинциялар Республикаси ўз мустақиллигининг
халқаро эътирофини қўлга киритди. Мюнстер шартномасига би-
ноан унинг суверенитети, ҳудуди ва Антверпен шаҳри мақоми ҳал
этилди.
Швейцария иттифоқи ҳам ўз
суверенитетининг эътирофига
эришди. Германиянинг майда князликлари ҳисобига ўз ерларини
кенгайтириб ҳам олди. Вестфаль сулҳи яна икки юз йилга Германи-
янинг сиёсий тарқоқлигини белгилаб берди.
1648 йил 24 октябрда Мюнстерда имзоланган тинчлик шартно-
маси Германия тарихида энг узоқ давом этган ўттиз йиллик урушга
якун ясади.
Уруш Германия учун ҳақиқий миллий ҳалокат бўлди. У халқнинг
силласини қуритди ва ривожланишни узоқ вақт ортга суриб қўйди.
Уруш ҳали 1525 йили деҳқонларнинг мағлубияти билан ва
савдо
йўлларининг ғарбга силжиши туфайли
бошланган Германиянинг
иқтисодий, сиёсий ва маданий таназзулини чуқирлаштирди ва тез-
лаштирди. Уруш оқибатида мамлакат вайронага айлантирилган,
бутун бошли вилоятлар мутлақо аҳолисиз қолган, бошқалари эса
аҳолисининг ярмини ва ҳатто ундан ҳам кўпроғини йўқотган эди.
Иқтисодий инқироз маданиятнинг умумий пасайишига, ахлоқнинг
қўполлашувига олиб келди. Ҳаммадан кўпроқ қишлоқ аҳолиси за-
рар кўрди. Шимолий ва Шимоли-Шарқий Германияда ҳайдаладиган
ерларнинг ярмидан кўпроғи ташландиқ бўлиб қолди.
Эльба дарёсидан шарқда экин экилаётган ерларда деҳқонлар
крепостнойликка маҳкум қилинди. Деҳқонлар кўплаб мажбурият-
ларни бажаришар, энг оғири эса ҳафтасига беш-олти кунгача етаёт-
ган баршчина, яъни хўжайиннинг ерида ишлаб бериш эди.
www.ziyouz.com kutubxonasi
228
Германиянинг ғарбий ҳудудларида деҳқонлар помешчикнинг
мулкига айлантирилмади. Бу ерларда рентанинг асосий шакли пул
билан тўланадиган оброк эди. Деҳқонларнинг кўпчилиги
маълум
ерга эга бўлиб қолаверди.
Ўттиз йиллик уруш мобайнида саноат ва савдонинг кескин
пасайиши немис шаҳарларининг сиёсий мавқеини ҳам тушириб
юборди. Урушдан сўнг муҳим дарёлар – Одер, Везер ва Эльба усти-
дан ҳукмронликнинг Швецияга ўтиши мамлакатнинг иқтисодий
аҳволига салбий таъсир кўрсатди. Шаҳарлар ўртасида савдо
алоқалари қийинлашди. Чет эл товарларининг Германияга кўплаб
келтирилиши эса саноатнинг ўсишига катта путур етказди. Немис
савдогарлари инглиз ва голланд савдогарларининг воситачисига ай-
ланиб қолди. Кўпчилик шаҳарлар князларнинг мулки бўлиб қолди
ва ўз эгаларининг мавқеига мос тарзда ривожланди. Янги типда-
ги шаҳарлар –
князларнинг қароргоҳлари пайдо бўлди. Улар ичида
Берлин (Бранденбург), Мюнхен (Бавария), Дрезден (Саксония) ка-
билар бошқа шаҳарларга нисбатан тез ривожланди. Ўттиз йиллик
урушнинг оқибатлари то XVIII асргача сезилиб турди.
Do'stlaringiz bilan baham: