Шуҳрат эргашев жаҳон тарихи (Янги давр. 1-қисм. Xvi–xviii асрлар)


Урушнинг учинчи (швед) босқичи (1630–1635)



Download 3,64 Mb.
Pdf ko'rish
bet122/268
Sana24.02.2022
Hajmi3,64 Mb.
#203844
1   ...   118   119   120   121   122   123   124   125   ...   268
Bog'liq
ш.эргашев

Урушнинг учинчи (швед) босқичи (1630–1635). 1630 йил ёзи-
да Польшани тинчлик сулҳи тузишга мажбур қилиб, Франциянинг 
ёрдамига таянган швед қироли, жасур саркарда Густав II-Адольф 
(1594 –1632) ўз қўшинлари билан Померанияга тушиб, Германи-
яга қарши уруш бошлади. Унинг армияси жуда катта бўлмасада 
жангларда чиниққан ва қатор янгиликларни жорий қилган армия 
эди. Густав II-Адольф Германияга протестантларни зулмдан халос 
қилиш шиори остида келди. Протестантлар яшайдиган немис ер-
ларининг қувватлашига эришган Густав II-Адольф 1631 йил сентя-
брида Лейпциг яқинидаги Брейтенфельд қишлоғида бўлган жангда 
Тилли армиясига ҳалокатли талафот етказди. 1632 йил баҳорида 
Аугсбург ёнидаги жангда эса император қўшинларини тор-мор 
қилди. Шу жангда яродор бўлган Тилли ҳалок бўлди. 1632 йил май 
ойида Густав II-Адольф қўшинлари Бавариянинг пойтахти Мюн-
хенни эгаллади. Урушдаги бундай бурилишдан қўрқиб кетган Фер-
динанд II Валленштейнга мурожаат қилиб, армия қўмондонлигини 
таклиф қилди. Маълум шартлар асосида таклифни қабул қилган 
Валленштейн армияни мустаҳкамлашга муваффақ бўлди.
Бу пайтга келиб швед армиясининг ҳам таркиби ўзгариб, илга-
рига жанговарлигини йўқотган эди. Шунга қарамасдан 1632 йил но-
ябрь ойида Лейпциг яқинидаги Люцен шаҳри остонасида шведлар 
ғалаба қозонишди, Валленштейн Чехияга чекинишга мажбур бўлди. 
Аммо жангда Густав II-Адольф ҳалок бўлди. Валленштейн импера-
торни огоҳлантирмасдан Швеция, Франция ва Саксония билан му-
зокаралар олиб борди. Уни сотқинликда гумон қилган Фердинанд 
II қўмондонликдан четлатди. 1634 йили Валленштейн императорга 
содиқ офицерлар томонидан ўлдирилди.
1634 йил кузида жанговарлигини йўқотган швед армияси Нерд-
линген ёнидаги жангда қаттиқ мағлубиятга учради. Айни пайтда 
император Саксония курфюрсти билан ҳам шартнома тузиш учун 
музокаралар олиб борди. Шартнома 1635 йил Прагада имзоланди. 
Унга кўра император Саксония ҳудудида Реституцион эдиктнинг 
жорий қилинмаслигини эълон қилди. Натижада шимолий проте-
стант князликлари ҳам тинчлик сулҳига қўшилишди. Бу яна Габ-
сбурглар учун қулай сиёсий ҳолатни вужудга келтирди.
www.ziyouz.com kutubxonasi


225

Download 3,64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   118   119   120   121   122   123   124   125   ...   268




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish