Шуҳрат эргашев жаҳон тарихи (Янги давр. 1-қисм. Xvi–xviii асрлар)


Урушнинг тўртинчи (франко-швед) даври (1636 –1648)



Download 3,64 Mb.
Pdf ko'rish
bet123/268
Sana24.02.2022
Hajmi3,64 Mb.
#203844
1   ...   119   120   121   122   123   124   125   126   ...   268
Bog'liq
ш.эргашев

Урушнинг тўртинчи (франко-швед) даври (1636 –1648). Бар-
ча қўшимча имкониятлар тугаганини сезган Франция урушга ўзи 
киришга қарор қилди. У Швеция билан иттифоқни тиклаб, барча 
йўналишлар бўйича фаол дипломатик ҳаракатларни бошлаб юборди. 
Бирлашган Провинциялар республикаси Испанияга қарши ўзининг 
халоскорлик урушини давом эттирди ва қатор муваффақиятларга 
эришди. Мантуя, Савойя, Венеция ва Трансильвания князлиги 
франко-швед иттифоқини қувватлади. Польша нейтрал, аммо Фран-
цияга дўстона позицияни эгаллади. Россия имтиёзли шартлар би-
лан Швецияни арпа, селитра (порох тайёрлаш учун), каноп пояси
ва 
кема қуриладиган ёғоч билан таъминлаб турди.
Урушнинг охирги даврида томонларнинг кучлари, ҳам молия, 
ҳам одам ресурслари тугаб бораётгани сезила бошлади. 40-йил-
ларга келиб французлар ва шведларнинг устунлиги кўриниб қолди. 
Аммо Швеция билан Дания рақобати натижасида улар ўртасида 
бошланган уруш (1643–1645) иттифоқчиларнинг шароитини 
оғирлаштирди. Вафот этган Ришельё ўрнига келган Жулио Маза-
рини (1602 –1661) Швеция билан Дания ўртасидаги можарони ҳал 
этиш учун анча куч сарфлади.
Айни пайтда, 1646 йили иттифоқчилар қўшинлари Жану-
бий Чехиядаги Янкове яқинидаги жангда император ва Бавария 
қўшинларини тор-мор қилиб, Прага ва Венага хавф сола бошлади. 
Император Фердинанд III (1637–1657) урушнинг бой берилганли-
гини тушунди.
Ўттиз йиллик урушнинг бориши
1618 –1624 йиллар 
Чех босқичи
1618 йил 
1620 йил 
1621 йил
Прага аҳолиси империянинг католик-нои-
бини ўлдирди.
Католиклар Чехияга бостириб кирдилар.
Император Пфальцни бошқаришни ка-
толик-князга топширди, уруш маҳаллий 
можародан умумимперия тўқнашувига 
айланди.
1625 –1629 йиллар
Дания босқичи
1625 йил
1629 йил
Дания протестантлар томонда урушга кир-
ди.
Шимолий Германияда католиклар проте-
стантларни тор-мор қилдилар, Дания уруш-
дан чиқарилди.
15– Ш. Эргашев
www.ziyouz.com kutubxonasi


226
1630 –1635 йиллар
Швед босқичи
1630 йил
1632 йил
1634 йил
1635 йил
Швеция протестантлар томонда урушга 
кирди.
Швед қўшинлари католикларни тор-мор 
қилиб, Германиянинг катта ҳудудини эгал-
лади.
Шведлар Жанубий Германиядан қувиб 
чиқарилди.
Протестантларнинг асосий қисми католи-
клар билан Прага тинчлик сулҳини имзола-
дилар
1635 –1648 йиллар
Франко-швед 
босқичи
1636 йил
1637 йил
1638 йил
1645 йил
1648 йил
Шведлар католикларга катта зарба берди-
лар.
Прага тинчлик сулҳига деярли барча католи-
клар қўшилдилар.
Франция Швеция тарафда урушга киришди.
Протестантлар католикларни тор-мор қи-
либ, Венага яқинлашдилар.
Католиклар армияси тўлиқ йўқ қилинди.
1644 йили Мюнстерда конгресс бошланиб унда император би-
лан Франция ўртасида музокаралар олиб борилди.
1645 йил Вестфалиянинг яна бир шаҳри – Оснабрюкда Герма-
ния – Швеция музокаралари бошланди. Айни пайтда борган сари 
мақсадсиз бўлиб бораётган уруш давом эттирилди.

Download 3,64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   119   120   121   122   123   124   125   126   ...   268




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish