Шуҳрат эргашев жаҳон тарихи (Янги давр. 1-қисм. Xvi–xviii асрлар)


XVI–XVII аср биринчи ярмида Германия



Download 3,64 Mb.
Pdf ko'rish
bet119/268
Sana24.02.2022
Hajmi3,64 Mb.
#203844
1   ...   115   116   117   118   119   120   121   122   ...   268
Bog'liq
ш.эргашев

XVI–XVII аср биринчи ярмида Германия. Деҳқонлар уруши 
мағлубиятга учраган бўлсада, мамлакатда бир қатор ўзгаришларга 
олиб келди. Жанубий Германияда феодалларнинг деҳқон хўжа-
ликларини тортиб олиш ҳоллари тўхтади. Қўзғолоннинг қайта-
рилиш хавфи остида бир қатор йиғимлар ва қарамлик турлари бе-
кор қилинди. Рицарларнинг юзлаб қасрлари ва монастирлар йўқ 
қилингани ҳам деҳқонларнинг аҳволини бироз яхшилади. Аммо 
умуман Деҳқонлар урушидан кейинги аҳвол, Германиянинг халқаро 
сиёсий ва иқтисодий мавқеининг ўзгариши мамлакат хўжалик 
тараққиёти суръатларининг сусайишига олиб келди. Бунинг устига 
XVI аср иккинчи ярмидан бошлаб Буюк географик кашфиётларнинг 
таъсири сезила бошлади. Шимолий Италия ва Германия шаҳарлари 
орқали ўтган савдо йўли илгариги мавқеини йўқотди. Шимолий гер-
ман шаҳарларининг Ганза иттифоқи ҳам халқаро савдонинг Атлан-
тик океани қирғоқларига кўчганлигидан таназзулга юз тута бошла-
ди. Нидерландиядаги инқилоб туфайли испан ҳукмронлигидан озод 
бўлган голланд савдогарлари немисларни Болтиқ бўйи савдосидан 
ҳам сиқиб чиқара бошлади. Бу пайтга келиб Голландия ташқи савдо 
бўйича дунёда биринчи ўринга чиқиб олган эди.
XVI аср бошларида Германияда вужудга келган мануфакту-
ра ишлаб чиқариши ва эркин бозор муносабатлари ривож топмай 
қолди. Илгари жадал ривожланган Саксония, Гарц ва Тюрингиядаги 
тоғ-кон саноати оғир тушкунликка учради. Немис шаҳарларининг 
оғир аҳволи қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари учун ички бозор-
ни қисқартирди. Энди қишлоқ хўжалигининг фақат чет элларга 
чиқариладиган маҳсулотларигина харидоргир бўлиб қолди. Булар 
асосан дон ва чорвачилик маҳсулотлари эди.
XVI аср иккинчи ярмидан Германияда бошланган иқтисодий 
инқирознинг сабаби фақат савдо йўлларининг Атлантик океа-
ни қирғоқларига кўчиши ва унинг оқибатида бозорларнинг йўқо-
тилиши, немис савдосининг турғунлиги эмасди, Деҳқонлар уруши 
бостирилгандан сўнг немис саноати бошқа мамлакатлар саноати 
билан рақобатга бардош бера олмаганлигида ҳам эди.
www.ziyouz.com kutubxonasi


221
Мануфактуранинг муваффақиятли ривожланиши учун унинг 
шаҳар доирасидан чиқиб, қишлоққа ҳам ёйилиши лозим эди. Аммо 
Германия шароитида бу деярли мумкин бўлмади.
Германия тоғ-кон саноатидаги инқироз ҳам асосан Деҳқонлар 
урушининг мағлубияти билан боғлиқ эди. Князь ҳокимиятининг 
кучайиши, бу соҳадаги тадбиркорлик фаоллигини тўхтатиб қўйди.

Download 3,64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   115   116   117   118   119   120   121   122   ...   268




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish