Шуҳрат эргашев жаҳон тарихи (Янги давр. 1-қисм. Xvi–xviii асрлар)


XVII–XVIII асрларда Бранденбург-Пруссия



Download 3,64 Mb.
Pdf ko'rish
bet127/268
Sana24.02.2022
Hajmi3,64 Mb.
#203844
1   ...   123   124   125   126   127   128   129   130   ...   268
Bog'liq
ш.эргашев

XVII–XVIII асрларда Бранденбург-Пруссия. XVII–ХVIII аср-
ларда Германия тарқоқлик оқибатида империя ерларига ҳукмрон-
лик қилиш учун курашаётган иккита кучли давлат – Австрия ва 
Бранденбург курфюрстлиги (1240 йилдан пойтахти Берлин шаҳри) 
ажралиб чиқди.
Гогенцоллернларнинг Бранденбург курфюрстлиги XVII аср бош-
ларида Польша қиролидан Пруссия герцоглигини (собиқ Тевтон ор-
дени ерлари) олди ва Прусс герцоги бўлиб Польшага вассалликни 
қабул қилди. Кейинчалик Бранденбург Германиянинг ғарбидаги ер-
ларни (Рейн вилоятида) қўлга киритди ҳамда ўттиз йиллик урушдан 
сўнг эса Шарқий Помераниянинг бир қисмини ва бошқа ҳудудларни 
ҳам эгаллади.
www.ziyouz.com kutubxonasi


231
Аммо Бранденбург давлатининг ҳудуди учта алоҳида, бир-бири 
билан туташ бўлмаган ерлардан ташкил топган эди. Бранденбург – 
Германиянинг марказида, Пруссия герцоглиги – шарқда ва Рейн 
ерлари ғарбда жойлашган эди. Гогенцоллернларнинг сиёсати шу 
ҳудудий тарқоқликни бартараф қилишга қаратилди.
Бранденбургнинг мавқеини мустаҳкамлаш учун муҳим қадамлар 
Фридрих-Вильгельм ҳукмронлик қилган йиллари (1640 
–1688) 
қўйилди.
XVII аср 60-йилларидаги халқаро низолар пайтида Фридрих-
Вильгельм даставвал Швеция томонида бўлади ва Болтиқ денги-
зидаги савдода бир қатор имтиёзларга эришгач, Польша томонига 
ўтади ва бунинг учун Польша қироли уни вассалликдан озод этади. 
1657 йили Польша Пруссиянинг суверенитетини тан олди.
Оқилона ташқи сиёсат юргизган Фридрих III (1688 –1713) ис-
пан тахти учун бўлган уруш (1701–1714) ва Шимолий уруш (1700 –
1721) йилларидаги шароитдан фойдаланиб Пруссияни қиролликка 
айлантириш учун император рухсатини олди. 1701 йилдан бошлаб 
Бранденбург курфюрстлиги Пруссия қироллиги бўлиб, курфюрст 
Фридрих III Пруссия қироли Фридрих I бўлиб олди.
Пруссиянинг юксалишига фақат қулай халқаро шароит эмас, 
балки немис давлатларининг кучсизлиги ҳам сабаб бўлди.
Мамлакат иқтисодиёти ҳам юксалиб борди. Пруссияда катта 
ер эгалиги ва крепостной тузум ҳукмрон бўлиб, катта ер эгалари
Европанинг илғор мамлакатларига қишлоқ хўжалик маҳсулотла-
рини сотиш билан шуғулланар эди. Юнкерлар (катта ер эгалари 
шундай аталган) прусс қиролларининг асосий таянчи бўлганлиги 
сабабли қатор имтиёзларга эга эди. Улар ғалладан олинадиган солиқ 
ва бошқа йиғимлардан озод қилинган, мамлакатдан ғалла, жун ва 
бошқа маҳсулотлар олиб чиқишда имтиёзга эга эдилар. Бундан 
ташқари қатор тоифавий имтиёзлар ҳам мавжуд эди.
Прусс давлатида армия алоҳида роль ўйнайди. Армия фақат 
ташқи сиёсат қуролигина бўлиб қолмасдан, ички крепостной тузум-
ни ушлаб туришда ҳам муҳим восита бўлиб қолди.
Армия нуфузининг ошиб бориши натижасида Пруссия милита-
ристик давлатга айланди. XVIII аср охирида у ҳудуди жиҳатидан 
Европада учинчи ўринни, аҳоли сони бўйича – ўн иккинчи ўринни 
эгалласа, армиянинг сони жиҳатидан тўртинчи ўринда турарди.
www.ziyouz.com kutubxonasi


232
Пруссия саноати жуда секинлик билан ривожланди. Асосан ар-
мияга хизмат кўрсатувчи соҳаларгина ўсиб борди.
Пруссиянинг ички – солиқ, божхона ва аграр сиёсати ҳам яго-
на мақсадга – мамлакатни милитаризациялашга, унинг ҳарбий 
қудратини оширишга қаратилган эди. Аммо кучли армия тузган 
Фридрих-Вильгельм I ундан ўз мақсадида фойдаланмади.
1740 йили тахтга келган қирол Фридрих II ҳукмронлик қилган 
йиллари (1740 –1786) Пруссияда абсолютизм ўзининг энг юқори 
чўққисига етди. Милитаризм ҳам ўзининг якунланган кўринишига 
эга бўлиб, прусс армияси сон жиҳатидан Европанинг энг катта ар-
миясига айланди.
Ўзини маърифатчилик тарафдори ҳисоблаган Фридрих II маъ-
рифатли абсолютизм руҳидаги қатор ислоҳотларни ўтказишга жазм 
қилди. Бироқ бу ислоҳотларнинг аксарияти қоғоздагина қолиб кетди.
Фридрих II ҳукмронлик қилган даврда Пруссия бир қатор уруш-
ларда иштирок этди. Дастлаб 1740 –1748 йиллари Австрия тахти 
учун бўлган урушда иштироки Пруссиянинг Австрия, Франция ва 
Буюк Британия билан муносабатларини мураккаблаштирди.
Фридрих II нинг Марказий Европада Австрия билан рақо-
батлашуви уни Карл VI нинг қизи Мария Терезани Австрия тахти-
нинг вориси деб тан олишга берган ваъдасидан воз кечишга олиб 
келди.
Танаффуслар билан давом этган уруш 1748 йили Аахен сулҳи би-
лан якунланди. Унга кўра Габсбурглар ўзларининг кўплаб ерларини 
сақлаб қолди, аммо деярли бутун Силезия Пруссия таркибига ўтди. 
Бу эса Пруссиянинг Европадаги мавқеини янада мустаҳкамлади.
1756 йили бошланган Етти йиллик урушда қатнашиш Прус-
сияга катта муваффақият келтирмади. У Буюк Британия ва Пор-
тугалия билан биргаликда Франция, Австрия, Швеция, Россия,
Саксония ва Испанияга қарши курашиб, 1757 йил ноябрь ва декабрь 
ойларида Австрия ва Франция қўшинларини мағлуб этган бўл-
са-да, 1759 йили Кунерсдорф ёнида рус қўшинларига мағлуб бўлди, 
1760 йили руслар маълум муддатга ҳатто Берлинни ҳам эгаллаш-
ди. Фақат иттифоқчилар орасидаги келишмовчилик ва рус тахтига 
келган Петр III нинг сиёсатигина Пруссияни батамом ҳалокатдан 
сақлаб қолди.
Етти йиллик уруш натижасига кўра, 1763 йилги Губертсбург 
сулҳига биноан Пруссия фақат Силезиянигина ўзида сақлаб қолди.
www.ziyouz.com kutubxonasi


233
1772 йили Польшанинг биринчи тақсимланишидан сўнг Висла 
дарёсининг қуйи оқимидаги ерларга (Гданьск шаҳридан ташқари) 
эга бўлиб, ўз мавқеини янада мустаҳкамлади.
Фридрих II ҳукмронлигининг охирига келиб Пруссия ерлари 
118,9 минг кв
2
дан 194,8 минг кв
2
.га кенгайди, аҳолиси эса икки ба-
робардан ҳам ошиб, 2 млн 240 минг кишидан 5 млн 430 минг кишига 
етди. Пруссия Европанинг қудратли давлатларидан бирига айланди.
* * *
Шундай қилиб, ушбу даврда Германияда миллий-сиёсий бирлик 
ҳали шаклланмаган эди. У ўрта асрлардагидек «Герман миллати-
нинг Муқаддас Рим империяси», яъни юзлаб мустақил князликлар-
нинг жуда омонат бирикмаси бўлиб қолаётган эди. Бундан ташқари, 
империяга гегемонлик қилаётган Австрия таркибига кирувчи 
бошқа миллатлар ўзларининг Германияникидан фарқли бўлган та-
рихий тақдири, алоҳида миллий маданиятлари, иқтисодий ва сиё-
сий тараққиёт йўлига эга эдилар.
Шунга қарамасдан, XVIII асрда, жуда секинлик билан бўлсада, 
немис миллатининг шаклланиш жараёни давом этди. Мамлакат си-
ёсий жиҳатдан ҳали ҳам тарқоқ бўлиб, XVIII асрнинг биринчи яр-
мида унинг турли ҳудулари орасида иқтисодий алоқалар ҳам жуда 
суст эди. Кейинчалик, иқтисодий ҳаётнинг жонланиши билан ягона 
миллий бозор шаклланиб борди, аммо Германиянинг тарқоқлиги 
бунга ҳамон тўсиқ бўлиб қолаверди.

Download 3,64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   123   124   125   126   127   128   129   130   ...   268




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish