Шуҳрат эргашев жаҳон тарихи (Янги давр. 1-қисм. Xvi–xviii асрлар)



Download 3,64 Mb.
Pdf ko'rish
bet135/268
Sana24.02.2022
Hajmi3,64 Mb.
#203844
1   ...   131   132   133   134   135   136   137   138   ...   268
Bog'liq
ш.эргашев

Пётр I нинг ислоҳотлари.
Россия империясининг шаклланиши
ХVII аср охирги чораги Россия сиёсий тузумида абсолютизм-
га бурилиш йиллари бўлди. Самодержавиенинг чекланмаган 
ҳокимияти 1649 йилги Қонун билан расмийлаштирилган эди. Шу 
қонун билан мустақил сиёсий ролга интилаётган черков устидан 
ҳам самодержавие ҳукмронлиги ўрнатилди.
Шу билан бирга ҳаётнинг ҳамма жабҳаларида юз бераётган 
ўзгаришлар ХVIII аср биринчи чорагида яққол тус олди ва ўрта аср-
чилик Москва Руси Россия империясига айлана бошлади.
Россиянинг абсолютизмга ўтиши мамлакат сиёсий ҳаётининг 
турли жабҳаларида намоён бўлди: подшо мақоми ўзгарди; тоифавий 
вакиллик монархиясининг белгиси бўлган Земский собор барҳам 
топди; приказлар тизими такомиллашиб, боярлар думасининг тар-
киби ўзгарди; давлат аппаратида аҳоли турли қатлами вакиллари-
www.ziyouz.com kutubxonasi


247
нинг роли ортди ва ниҳоят, чор ҳукумати черков билан рақобатда 
ғолиб чиқди.
Абсолютизмнинг ўрнатилишига черков, хусусан патриарх Ни-
кон ўз ҳаракатлари билан жиддий ғов бўлаётган эди. Саккиз йил-
лик ҳаракатлардан сўнг, 1666 йили бўлган черков йиғини подшога 
маъқул қарор қабул қилди –Никон оддий монах қилиб монастирга 
жўнатилди.
ХVII аср ўрталарида бўлиб ўтган шаҳар қўзғолонлари ҳам мам-
лакатдаги ички барқарорликка жиддий путур етказди. 1648 йили 
Москвада, 1650 йили Псков ва Новгородда ноннинг нархи ошганли-
ги муносабати билан қўзғолонлар бўлиб ўтди. 1662 йили Москвада 
бўлиб ўтган қўзғолон эса Мис қўзғолони номи билан маълум бўлиб, 
чўзилиб кетган Россия-Польша уруши оқибатида келиб чиққан 
оммавий қийинчиликлар сабабли юз берди. Умуман шу даврда-
ги қўзғолонларнинг энг кенг қамровлиси ва халқ норозилигининг 
энг даҳшатли ифодаси Степан Разин (1630 –1671) бошчилигидаги 
қўзғолон бўлди. Қўзғолон 1667 йили Волга бўйида бошланиб, унда 
казаклардан ташқари Волга бўйи халқлари – мордвалар, татарлар, 
чувашлар ҳам иштирок этди. С. Разин бошчилигидаги қўзғолонни 
ҳам бошқалари сингари чор ҳукумати шафқатсизларча бостирди. 
1671 йили С.Разин Москвада, Қизил майдонда
осиб ўлдирилди.
Деҳқонлар урушларидан кейин давлат миқёсида бир қатор тад-
бирлар амалга оширилди: армияда қатор ўзгаришлар қилинди; 
маҳаллий бошқарув тизими такомиллаштирилди ва бошқалар. Рос-
сия тарихида узоқ даврни қамраб олган давлатнинг марказлашуви 
жараёни натижасида ХVII асрнинг охирги чорагига келиб мамлакат 
ўз тараққиётининг шундай босқичига етдики, энди абсолютизмга 
ўтиш учун имконият яратилди.
Россияда абсолютизмнинг ўрнатилиши, империянинг таш-
кил топиши бевосита Пётр I (1689 –1725) фаолияти билан боғлиқ. 
Пётр I нинг барча ислоҳотлари ичида марказий ўринни давлат 
бошқарувининг ислоҳоти эгаллайди. Шимолий урушга тайёргарлик, 
янги армия ва флотнинг тузилиши давлат аппаратининг ҳажмини 
кенгайтириб, унинг кескин фаоллашувига олиб келди. Эски аппарат 
эса бундай катта иш ҳажми ва кескин бурилишни уддалай олмас-
ди. Ислоҳотларнинг асосий мақсади Шимолий урушда (1700 –1721) 
ғолиб чиқишга қаратилган бўлиб, армия ва флотни таъминлаш бош 
масала эди. Шу мақсадда Пётр I 1708 йили маҳаллий бошқарув 
www.ziyouz.com kutubxonasi


248
ислоҳотини ўтказади. Янги маъмурий бўлинмалар –губерниялар 
жорий қилинади. Шу йили Москва, Петербург, Киев, Азов, Сибирь, 
Смоленск, Архангелск ва Қозон, сал кейин эса Астрахан, Нижний 
Новгород ва Рига губерниялари ташкил қилиниб, армия билан гу-
берниялар ўртасида бевосита алоқа ўрнатилади. Бунда бюрократик 
аппарат кенгайиб, илгариги «Приказ-уезд» тизими ўрнига «приказ 
(канцелярия) – губерния-провинция-уезд» тизими вужудга келди. 
Пётр I бюрократик аппарат ёрдамида давлат муаммоларини ҳал 
қилишга интилади.
Худди шу ғоя Сенатнинг тузилишида ҳам ўз ифодасини топади. 
XVIII аср бошларига келиб боярлар думаси амалда ўз фаолиятини 
тугатади. 1711 йили Боярлар думаси ўрнига Сенат – Олий давлат 
органи ташкил қилинади. Сенат молия ва савдони бошқаради, таш-
килотлар ва амалдорлар фаолиятини назорат қилади, судлов жара-
ёнини кузатади ҳамда янги қонунлар лойиҳасини тайёрлаш билан 
шуғулланади.
Пётр I қонун қабул қилиш ва уни амалга оширишга алоҳида 
эътибор беради. У қабул қилинган ва татбиқ этилган қонун ҳамма 
соҳада ўзгариш ясаши мумкин деб ҳисоблайди. Шунинг учун Пётр 
I давридаги қонунчилик умумий тартибга солиш, одамларнинг шах-
сий ҳаётига қўпол аралашиш тенденциясига эга.
Армияда ҳам жиддий ўзгаришлар амалга оширилди. Унга 1699 
йили қабул қилинган ҳарбий хизматни ўташ тўғрисидаги фармон 
асос бўлди. Фармонга биноан маълум сонли ҳовли битта аскар бе-
риши лозим эди. 1705 йилдан улар «рекрут» деб атала бошланди. 
Ҳарбий хизматга олиш ҳар йили амалга оширилади. Шу асосда
доимий рус армияси шаклланди. Армия ва флотга маълумотли 
офицерлар тайёрлаш учун ҳарбий мактаблар ва академия ташкил 
қилинади. Умуман Пётр I армияни мустаҳкамлашга шунчалар кат-
та эътибор бердики, рус ҳарбий тарихчиси В.В.Лапиннинг образ-
ли қилиб айтишича, натижада армия давлат таркибида эмас, дав-
лат армия таркибида бўлиб қолди. Пётр I ҳарбий қурилма ва ин-
тизомни барча фуқароларнинг ҳаётига жорий қилишга интилади. 
Подшо учун оддий ҳол бўлиб қолган урушлар (Пётр I 36 йиллик 
ҳукмронлигининг 28 йилини тўхтовсиз урушларда ўтказди) Пётр 
I ни армия энг мукаммал ижтимоий тузилма ва ҳаётнинг ҳамма 
жабҳаларида татбиқ қилишга лойиқ, деган фикрга олиб келди. Шу 
сабабли ҳарбийлар давлат бошқарувида ҳам фаол иштирок этади.
www.ziyouz.com kutubxonasi


249
Пётр I бир қатор полициячилик тадбирларини ҳам амалга оши-
ради. Масалан, у ўрнатган паспорт тизимига кўра биронта деҳқон 
ёки шаҳарлик ўрнатилган паспортсиз ўз яшаб турган жойини тарк 
этиши мумкин эмасди. Бу тизимни бузган шахс ўз-ўзидан жиноят-
чига айланади.
Шу даврда черков ислоҳоти ўтказилиб, патриархлик бошқаруви 
ўрнига коллегиал бошқарув усули – Синод жорий қилинади. 
Пётр I ўзини черковнинг ҳам бошлиғи деб эълон қилиб, унинг 
мустақиллигини йўқ қилди. Бундан ташқари, фуқаролар доимий чер-
ковга қатнашлари, ўзлари қилган гуноҳларни кечирилишини сўраб, 
черков хизматчисига мурожаат қилишлари лозим эди. Тавбанинг сир 
сақланишига қарамасдан черков хизматчилари тавба қилганнинг 
жинояти ҳақида давлат органларига хабар беришга мажбур эди. Дав-
латнинг черков ва виждон ишларига бундай қўпол аралашуви жами-
ятнинг маънавий ривожига ҳалокатли таъсир кўрсатди. Хўрланган 
ва ҳақоратланганларни давлат зулмидан ҳимоя қилишнинг минг 
йиллик анъаналарига эга бўлган черков самодержавие манфаат-
ларини ҳимоя қилувчи давлат қўлидаги қўғирчоққа айланди.
Умуман, рус тарихчиларининг ёзишича, Пётр I зўравонликни 
Россия шароити учун бошқаришнинг ягона маъқул усули деб 
ҳисоблаган. Шундан баъзи олимлар Россияда тоталитар тузум шак-
лланишини Пётр I фаолияти билан боғлашади.
Шуларга қарамасдан, Пётр I нинг ислоҳотлари даҳшатли қат-
тиққўллик билан ўтказилган бўлса-да, улар Россиянинг тарихий 
тақдирида муҳим роль ўйнади. У тузган ҳокимият органлари юз 
йиллаб фаолият кўрсатди. Масалан, Сенат 1711 йилдан 1917 йил де-
кабргача, черковнинг синодли тузилиши 1721 йилдан 1918 йилгача, 
1724 йили жорий қилинган жон солиғи тизими 1887 йилгача мавжуд 
бўлди. Пётр I нинг бошқа ислоҳотлари ҳам шундай тақдирга эга.
Петр I вафотидан кейин қатор сарой тўнтаришлари амалга
оширилиб, улар натижасида Екатерина I (1725 –1727), Петр II 
(1727 –1730), Анна Иоановна (1730 
–1740), Иван Антонович 
(1740 –1741), Елизавета Петровна (1741–1761), Пётр III (1761–1762), 
Екатерина II (1762 –1796) ва Павел I (1796 –1801) лар тахтга келиш-
ди ва ҳукмронлик қилишди.
Бу даврга умумий тавсиф берадиган бўлсак, уни ислоҳотларнинг 
давом эттирилиши, Россия давлатининг мустаҳкамланиш даври
деб аташимиз мумкин. Тўғри, ислоҳотлар ҳам, Россия давлати 
www.ziyouz.com kutubxonasi


250
обрўсининг ошиши ҳам турли императорлар даврида ҳар хил суръ-
ат ва қатъилик билан олиб борилди. Бироқ аср охирига келиб саноат 
ишлаб чиқаришнинг баъзи кўрсаткичлари бўйича Россия Европанинг 
Франция, Голландия, Пруссия каби мамлакатларидан олдинга чиқиб 
олди. 1767 йили мамлакатда 481 та мануфактура (асосан тўқимачилик) 
ва 182 та темир ва мис эритувчи заводлар ишлаётган эди.
XVIII аср 60-йилларида саноат ишчиларининг сони 220 минг 
киши бўлса, аср охирига келиб улар сони 400 минг кишидан ошади. 
Россияда ишчи кучи бозори шаклланади. Аммо халқнинг, айниқса 
деҳқонларнинг аҳволи оғирлигича қолаверди. Шу йиллари бир 
қанча қўзғолонлар бўлиб, улар ичида энг машҳури Емельян Пугачев 
(1742 –1775) бошчилигидаги қўзғолондир (1773 –1775). Қўзғолон 
жуда катта ҳудудга ёйилиши ва унда Россия таркибига кирган 
кўплаб халқларнинг қатнашишига қарамасдан, чор ҳукумати томо-
нидан шафқатсизларча бостирилди. Бутун XVIII аср Россияда кре-
постной тузум ҳукмрон бўлиб қолаверди.

Download 3,64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   131   132   133   134   135   136   137   138   ...   268




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish