Шуҳрат эргашев жаҳон тарихи (Янги давр. 1-қисм. Xvi–xviii асрлар)



Download 3,64 Mb.
Pdf ko'rish
bet131/268
Sana24.02.2022
Hajmi3,64 Mb.
#203844
1   ...   127   128   129   130   131   132   133   134   ...   268
Bog'liq
ш.эргашев

Австрия тахти учун уруш. 1740 йили Карл VI нинг вафотидан 
сўнг Габсбурглар сулоласида эркак киши қолмади. Буни олдиндан 
ҳисобга олган Габсбурглар 1723 йили Прагматик санкция деб ата-
лувчи ҳужжат қабул қилади. Унга биноан тахт ворислиги жинсидан 
қатъи назар сулоланинг ёши катта вакилига ўтар эди. Бу ҳужжат 
шунингдек, Габсбурглар давлати чегараларининг дахлсизлиги ва 
биринчи навбатда Австрия, Чехия ва Венгриядан иборат ҳудуднинг 
бўлинмаслигини ҳам эълон қилди. Аммо бу ҳужжатни қўшни дав-
латлар, айниқса Габсбургларнинг асосий рақиблари бўлган Пруссия 
ва Франциянинг дипломатик тан олиши оғир кечди.
1740 йили 23 ёшли Мария Тереза тахтга келганда Австрияга 
қарши Франция, Испания, Бавария, Савой ва Пруссиядан иборат ко-
алиция ташкил қилиниб, улар Австрия тахтига Бавария курфюрсти-
ни ўтқазиш ва империянинг асосий ерларини бўлиб олиш ҳақида 
келишиб олган эдилар. Шу тариқа Европада Австрия тахти учун 
уруш бошланди. Австриянинг иттифоқчилари бўлган Россия ва 
Буюк Британия деярли ёрдам кўрсата олмадилар (Россия Швеция 
билан урушаётган эди). Фақат 40 минг кишилик венгерлар армияси-
гина Мария Терезани ва бутун империяни ҳалокатдан сақлаб қолди. 
1748 йилги Аахен сулҳига кўра Мария Тереза тахтни ўзида сақлаб 
қолди, Бельгияни қайтариб олди, аммо Парма ва Италиянинг бошқа 
бир қатор ҳудудларини Испанияга, энг оғири эса Силезияни Прус-
сияга беришга мажбур бўлди.
«Маърифатли абсолютизм». Мария Тереза ислоҳотлари. Ма-
рия Тереза (1740 –1780) ва Иосиф II (1780 –1790) ҳукмронлик йил-
лари Австрия тарихида «Маърифатли абсолютизм» деб аталади. 
Бу даврда бир қатор ислоҳотлар ўтказилиб, улардан асосий мақсад 
абсолют монархияни ривожланиб бораётган бозор муносабатлари 
манфаатларига мослаштириш ва янги ижтимоий муносабатлар-
га кенг йўл очиш, айни пайтда зодагонларнинг етакчилик ролини 
сақлаб қолиш эди. Ислоҳотларни ўтказишда француз маърифатпар-
варлари, айниқса Вольтернинг ғоявий меросидан унумли фойдала-
нилди.
Ўтказилган ҳарбий ислоҳотлар натижасида марказлаштирилган 
рекрут йўли билан доимий тўлдирилиб борувчи мунтазам армия 
шаклланди. Молия ислоҳотидаги асосий йўналиш солиқ соҳасидаги 
www.ziyouz.com kutubxonasi


239
эски феодал имтиёзларни бекор қилиш ва умуман солиқ ҳуқуқини 
шаклланиб келаётган бозор муносабатларига мослаштиришдан 
иборат бўлди. Зодагон ва руҳонийларнинг солиқ соҳасидаги имти-
ёзлари бекор қилинди, янги меросдан олинадиган солиқ ва жон бош 
солиғи жорий қилинди. Меросдан олинадиган солиқдан тушган 
маблағ мактаблар қурилишига сарфланадиган бўлди.
Капиталистик муносабатларнинг ривожланишида 1775 йили ички 
божхона чегараларининг, турли-туман божларнинг бекор қилиниши 
катта аҳамиятга эга бўлди. Янги қонунга биноан мамлакатга ки-
ритиладиган хом-ашёга жуда паст, зеб-зийнат маҳсулотларига эса 
анча юқори бож тўлови ўрнатилди. Ароқ ва винонинг зеб-зийнат 
қаторига киритилиши Мария Терезанинг халқ орасидаги обрўсига 
путур етказди.
Ҳарбий ва молиявий ислоҳотларнинг амалга оширилиши давлат 
аппаратида ҳам ўзгаришлар бўлишига, бюрократик марказлашув-
нинг кучайишига, ҳисоб ва назорат тизимининг такомиллашуви-
га олиб келди. Мария Тереза даврида Австрия тарихида биринчи 
марта ерларнинг тўлиқ рўйхатга олиниши ўтказилиб, бу аҳоли сони 
ҳақида аниқ маълумотга эга бўлиш имконини берди. Унга кўра Габ-
сбурглар империясида 25 миллион киши, шундан 13 миллиони Ав-
стрияда ва Чехияда яшар эди.
Қишлоқ хўжалигида ўтказилган ислоҳотлар натижасида 
қишлоқда ҳам капиталистик муносабатлар шакллана бошлади. 
Айниқса ернинг товар сифатида сотилишига рухсат берадиган 
фармоннинг эълон қилиниши бу жараённи тезлаштирди. Абсолют 
давлат фақат саноат ва савдони рағбатлантириш билан чекланиб 
қолмади. Мария Тереза даврида маориф ва таълим соҳасида ҳам 
муҳим ўзгаришлар юз берди. Унинг ислоҳотлари натижасида Ав-
стрия Европада биринчилардан бўлиб давлат субсидияси ҳисобига 
бутун бошли мактаблар тизимини қуришга киришди, савдо ва са-
ноат учун мутахассислар тайёрлайдиган махсус техник билим юрт-
лари пайдо бўлди. Табиий фанлар, айниқса тиббиёт соҳасида катта 
муваффақиятларга эришилди. Бу даврда Австрия жаҳон мадания-
тига фақат йирик олимлари билангина эмас, Вольфганг Амадей 
Моцарт ва Йозеф Гайдн сингари буюк композиторлари билан ҳам 
ҳисса қўшди.

Download 3,64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   127   128   129   130   131   132   133   134   ...   268




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish