Шуҳрат эргашев жаҳон тарихи (Янги давр. 1-қисм. Xvi–xviii асрлар)


XVII аср охири – XVIII аср бошларидаги урушлар



Download 3,64 Mb.
Pdf ko'rish
bet129/268
Sana24.02.2022
Hajmi3,64 Mb.
#203844
1   ...   125   126   127   128   129   130   131   132   ...   268
Bog'liq
ш.эргашев

XVII аср охири – XVIII аср бошларидаги урушлар. Ўттиз йил-
лик уруш ва Вестфаль тинчлик сулҳи Австриянинг ташқи сиёсати 
ва халқаро обрўсига катта ўзгаришлар киритди. Ғарбий Европада 
янги ерларни босиб олишнинг мумкин эмаслиги яққол кўриниб 
қолди. Ўзининг асрий рақиби Франция билан рақобат кун тарти-
бидан олиб ташланмаса-да, энди Австрия Шарққа, ҳукмронлиги 
борган сари кучсизланиб бораётган Усмонийлар империяси эгал-
лаб турган ерларга ўз нигоҳини қаратди. 1664 йили Монтекукколи
қўмондонлигидаги австрияликлар армияси турк қўшинлари усти-
дан дастлабки йирик ғалабани қўлга киритди. Аммо Сен-Готард 
ёнидаги бу ғалаба ривожлантирилмади ва мустаҳкамланмади. 
Император Леопольд I (1640 –1705) тинчлик сулҳини тузишга шо-
шилди. Натижада вужудга келган имкониятдан турклар янги уруш-
га тайёргарлик кўриш учун фойдаланди. Французлар томонидан 
гиж-гижлатилган Туркия 1683 йили уруш ҳаракатларини янги-
дан бошлаб, ёмон қуролланган ва тайёргарлик кўрмаган Австрия 
қўшинларини мағлубиятга учратди ва 10 июль куни Венани қамал 
қилдилар. Австрия ҳалокат ёқасига келиб қолди. Польша қироли Ян 
Собеский қўшинларининг ёрдами Австрияни муқаррар ҳалокатдан 
қутқарибгина қолмасдан, турклар босқини хавфидан бутунлай ха-
лос қилди. «Муқаддас лига» (Ватикан, Венеция, Польша) томони-
дан қўллаб-қувватланган Австрия энди бирин-кетин ғалабаларга 
эришиб, 1685 йили Буда ҳудудини ва Венгриянинг катта қисмини 
эгаллади, икки йилдан сўнг эса Трансильвания ва Сербия ҳудудига 
кириб борди. Туркия билан уруш қарийб 10 йил давом этди. 1697 
йил ёш шаҳзода ва ўз даврининг қобилиятли саркардаси Евгений 
www.ziyouz.com kutubxonasi


236
Савойский
1
Зента (Венгрия) ёнидаги жангда ҳал қилувчи ғалабага 
эришди. 1699 йилнинг бошида Карловица тинчлик сулҳи имзола-
ниб, унга кўра бутун Венгрия, Трансильвания ва Хорватия Габсбур-
глар ҳукмронлиги остига ўтди
XVIII аср бошларида Австрия бутун Европани қамраб ол-
ган испан тахти учун бўлган урушда (1701–1714) қатнашди. Бу 
уруш Габсбурглар учун шуниси билан қийинлашдики, у венгер 
халқининг Австрия истибдодига қарши Ракоци II бошчилигидаги 
қўзғолони (1703 –1711) билан бир пайтга тўғри келди. Уруш бош-
ланганидан икки йил кейин Бавария билан Франциянинг бирлаш-
ган қўшинлари Венгрия қўшинлари билан қўшилиш мақсадида 
Австриянинг Тироль провинциясига бостириб кирди. Фақат Тироль 
халқининг қаршилиги француз-бавар армиясини тўхтатиб қолди ва 
бу Австрия ҳамда Англия армиясига ҳужумга ўтиш имкониятини 
берди. 1704 йил 13 август куни шаҳзода Евгений ва герцог Маль-
боро қўмондонлигидаги Австрия-Англия қўшинлари француз-ба-
вар армиясини тор-мор келтирди. Шу тариқа урушнинг боришида
бурилиш ясалди. 1713 –1714 йиллари Утрехт ва Раштадтда тин-
члик шартномалари имзоланиб, Италиянинг катта қисми (Неаполь,
Милан, Сардиния), Бельгия ва Рейннинг баъзи ҳудудлари (Фрей-
бург) Габсбурглар империясига қўшиб олинди.
Орадан икки йил ўтгач австрияликлар туркларга қарши янги 
уруш бошлади ва ўзлари учун ниҳоятда фойдали бўлган Пожаре-
вац сулҳини имзолашга туркларни мажбур қилди. Австрия Босния 
ва Сербиянинг бир қисмини (Белград шаҳри билан), Словения ва 
Валахиянинг катта қисмини, шунингдек, Банатни (Темешвар шаҳри 
билан) ўз таркибига қўшиб олди. Энг муҳими эса, Усмонийлар им-
периясининг ҳамма ҳудудида божсиз савдо қилиш ва Дунай дарёси, 
Қора ва Ўрта Ер денгизларида Австрия кемаларининг эркин сузиш 
ҳуқуқини қўлга киритди. Шундай қилиб, XVIII асрнинг дастлабки 
ўн йиллигида Австрия ўз қудратининг чўққисига эришди.

Download 3,64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   125   126   127   128   129   130   131   132   ...   268




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish