Шуҳрат эргашев жаҳон тарихи (Янги давр. 1-қисм. Xvi–xviii асрлар)



Download 3,64 Mb.
Pdf ko'rish
bet118/268
Sana24.02.2022
Hajmi3,64 Mb.
#203844
1   ...   114   115   116   117   118   119   120   121   ...   268
Bog'liq
ш.эргашев

VIII боб бўйича саволлар
1. Буюк француз инқилобининг асосий босқичлари ва уларнинг харак-
терли томонлари нимада?
www.ziyouz.com kutubxonasi


217
2. «Инсон ва фуқаро ҳуқуқлари декларацияси»нинг қабул қилиниши
қандай аҳамиятга эга бўлди? Декларациянинг асосини қандай ғоялар
ташкил қилди?
3. Қандай ички ва ташқи факторлар инқилобий жараёнларнинг чуқур-
лашишига кўмаклашди?
4. Инқилоб туфайли қишлоқ хўжалиги ва саноатда қандай ўзгаришлар
юз берди?
5. Инқилоб олдинга сурган қайси ғоялар барча халқлар курашининг
мазмунига айланди?
6. Якобинчилар диктатураси сиёсатидаги қайси жиҳатлар уларнинг
ҳалокатига олиб келди?
7. Якобинчилар ҳалокатининг тарихий ўгитлари нимада?
8. Буюк француз инқилобининг оламшумул тарихий аҳамияти нимада?
www.ziyouz.com kutubxonasi


218
III БЎЛИМ
ЯНГИ ДАВРДА ЕВРОПА МАМЛАКАТЛАРИ
IX Б О Б. XVI–XVIII АСРЛАРДА ГЕРМАНИЯ
Иқтисодий тузум. XVI аср бошларида Германия
1
аҳолисининг 
асосий қисмини қарам деҳқонлар ташкил қилар эди. Уларнинг ҳақ-
ҳуқуқлари тўлиқ хўжайинларининг иродасига боғлиқ ҳисобланарди. 
Шаҳарларда, жумладан йирик шаҳарларда ҳам, цех ишлаб чиқариши 
ҳунармандчиликнинг асосини ташкил қиларди. Цех магистратлари-
га патрицийлар хонадонининг аъзолари ва бой бюргерларнинг ва-
киллари кирар эди.
XVI аср охири – XVII аср бошларида ишлаб чиқарувчи кучлар 
ривожланиши ва меҳнат тақсимоти халқаро савдо алоқаларининг 
сезиларли ривожланишига олиб келди. Савдо йўлларида жойлаш-
ган Германия жаҳон савдосида марказий ўринни эгаллаб турарди. 
Тўғри, голланд ва инглиз савдогарлари рақобатига бардош бера ол-
маган шимолий герман ерлари, хусусан Ганза XV аср охирларидан 
таназзулни бошидан кечиради, Буюк географик кашфиётлар эса 
жаҳон савдосининг тез орада Атлантик океани қирғоқларига силжи-
шидан далолат берарди. Шунга қарамасдан, XVI аср ўрталаригача 
Шимолий Италиянинг ва унинг воситачилигида бутун Шарқнинг 
Ғарбий Европа бозорлари билан алоқалари герман ерлари орқали 
ўтарди. Немис шаҳарлари, айниқса Аугсбург, Нюрнберг ва Рейн 
бўйи ҳамда юқори Дунайдаги бошқа баъзи шаҳарлар Европа сав-
досининг йирик марказлари бўлиб қолаверди. Немис савдогарлари 
Европанинг савдо портларида имтиёзга эгалигидан ва жаҳон сав-
досининг янги йўналишидан ҳам яхшигина фойда олишарди. Гер-
маниянинг халқаро иқтисодий роли шунда ифодаланардики, ўша 
пайтда у мис қазиб чиқариш бўйича дунёда биринчи ўринда турар-
ди, мис эса савдодаги асосий восита ҳисобланарди. Америка олтини 
ва кумушининг Европага оқиб келиши фақат XVI аср ўрталаридан 
сезила бошлайди.
1
Германия – Буюк Карл империясига кирган шарқий ерларнинг шартли номи.
www.ziyouz.com kutubxonasi


219
Савдо йўлларидаги қулай жойлашув ҳунармандчилик маҳсу-
лотларини ишлаб чиқаришнинг ошиши ва қишлоқ хўжалик 
маҳсулотлари етиштиришнинг ўсишига олиб келди. Бу ҳол айниқса 
XVI аср бошларида яққол кўзга ташланади. Шимолий немис 
шаҳарлари гуллайди, бойлик ва зеб-зийнатлар мужассамлигининг 
ифодасига айланади. Аугсберглик Фуггерлар хонадони тўғрисида, 
улар уруш ва тинчлик тақдирини ўз қўлларида ушлаб турганлиги 
ҳақида олдинги бобларда сўз юритган эдик. Фуггерлар, Вельзерлар 
ва бошқа шу каби хонадонлар ўша давр ўлчами бўйича ҳақиқий 
жаҳон савдосини олиб боришар, кўплаб мамлакатларда ўзларининг 
доимий идораларига эга эдилар. Йирик жанубий герман фирмала-
рига эга мамлакатда ва бошқа мамлакатларда бой тоғ-конлари улар-
га тегишли эди.
Кўплаб немис шаҳарлари қулай алоқалари билан машҳур эди. 
Машҳур немис гуманисти Яков Вимпфелинг ўша пайтдаги Кёльн 
ҳақида шундай деб ёзади: «Бу шаҳар ўзининг кенг савдоси ва 
беҳисоб бойликлари билан Рейн шаҳарларининг шоҳи саналади». 
Нюрнберг – металлга ишлов бериш саноатининг йирик маркази – 
XVI асрда 20 мингга яқин аҳолига эга эди. Эльзас шаҳарлари ичида 
Страсбург ўзининг савдо алоқалари билан, Майн бўйидаги Франк-
фурт эса Голландия, Фландрия, Англия, Польша, Чехия, Италия ва 
Франциядан савдогарларни йиғадиган ярмаркаси билан машҳур 
эди. XV аср охирида Германия шарқидаги Лейпциг ярмаркаси катта 
аҳамият касб эта бошлайди. Кичикроқ шаҳарлар – Ульм, Констанц, 
Ревесбур ва Аугсбурглар тўқимачилик марказлари ҳисобланар, ўз 
маҳсулотларини фақат маҳаллий бозор эмас, балки Италия ва Ис-
пания бозорларига ҳам олиб чиқар эди. Дунай бўйида жойлашган 
немис шаҳарлари орқали Жануби-Шарқий Европа билан савдо олиб 
бориларди.
Ишлаб чиқариш ва савдонинг ўсиши, катта бойликларнинг 
тўпланиши XV аср охирлариданоқ герман шаҳарларида бозор му-
носабатларининг шаклланишига олиб келди, тарқоқ мануфактура 
ривожланди. Айни пайтда кўп куч ва маблағ талаб қилинадиган 
соҳаларда (масалан, типография) марказлашган мануфактура ҳам 
ривожланди. Айниқса тоғ-кон саноати, хусусан қимматбаҳо метал-
лар қазиб олиш тез тараққий этди.
XVI аср биринчи ўн йиллигида Германия тоғ-кон саноатида 
камида юз минг киши банд эди. Германияда Европанинг қолган 
www.ziyouz.com kutubxonasi


220
қисмидан кўпроқ мис қазиб олинарди. 1670 –1730 йиллари Герма-
ния иқтисодий жиҳатдан Европанинг энг илғор мамлакатига айла-
нади ва Реформация деб аталган диний инқилобнинг маркази бўлиб 
қолади. Реформация ва ундан кейинги Деҳқонлар уруши Германия 
тарқоқлигини янада авж олдирди.

Download 3,64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   114   115   116   117   118   119   120   121   ...   268




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish