Шуҳрат эргашев жаҳон тарихи (Янги давр. 1-қисм. Xvi–xviii асрлар)


-брюмер давлат тўнтариши (1799 йил 9 ноябрь)



Download 3,64 Mb.
Pdf ko'rish
bet117/268
Sana24.02.2022
Hajmi3,64 Mb.
#203844
1   ...   113   114   115   116   117   118   119   120   ...   268
Bog'liq
ш.эргашев

18-брюмер давлат тўнтариши (1799 йил 9 ноябрь). Айтиб 
ўтилгандек, Директория ҳокимияти халқ орасида обрўга эга эмас-
ди, «янги бойлар» ҳам Директорияни ёқтиришмас эди. Газеталар 
«Кучли ҳокимият ўрнатиш!» талабини биринчи саҳифаларида 
ёрита бошлади. Шундай шароитда ҳокимиятга қарши фитна пи-
шиб етилди. Фитначилар Мисрдан қайтган Наполеондан асо-
сий куч сифатида фойдаланишга қарор қилдилар, Бонапарт ҳам 
бунга розилик билдирди. 18 брюмерда (9 ноябрь) ҳарбийлар 
тазйиқи остида ҳукумат бошлиғи истеъфога чиқди. Эртаси куни, 
19 брюмерда Париж яқинидаги Сен-Клу деган жойда йиғилиш 
ўтказаётган Оқсоқоллар кенгаши ва Бешюзлар кенгаши 4 
–5 
минг қўшин томонидан ўраб олинди. Қўрқиб кетган Оқсоқоллар 
кенгаши таклиф қилинган идора усули – Консулликни
1
дарҳол 
тасдиқлашди. Бешюзлар кенгашидан залда қолган 25 –30 депутат 
ҳам (қолганларини гренадёрлар қувиб чиқарган эди) бу қарорни 
тасдиқлади. Консуллик уч кишидан иборат ижроия ҳокимияти 
бўлиб, улардан ҳар бири «Француз республикасининг консули» 
унвонига эга бўлдилар. Сайланган уч консулдан
2
бири Наполеон 
Бонапарт эди.
Консуллар республикага садоқат тўғрисида қасамёд қабул 
қилдилар.
«Биз инқилоб романини охиригача олиб бордик, энди унда реал 
нима борлигини кўриш керак»,– деган эди Наполеон 18 брюмер 
тўнтариши ҳақида. 
1
Консуллик – консуллар ҳукмронлиги даври.
2
Консуллар – Қадимги Римда бир йилга сайланувчи олий лавозимидаги иккита шахс, 
улар олий фуқаролик ва ҳарбий ҳокимиятга эга бўлган.
www.ziyouz.com kutubxonasi


216
Буюк француз буржуа инқилобининг босқичлари
1-босқич 1789 –1792 йиллар Конституцион монархистлар ҳокимияти 
даври
2-босиқч 1792 –1793 йиллар Жирондачилар демократик республикаси 
даври
З-босиқч 1793 –1794 йиллар
Якобинчилар террори даври
4-босқич 1794 –1795 йиллар
Термидорчилар реакцияси даври
5-босқич 1795 –1799 йиллар
Директория даври
6-босқич 1799 –1804 йиллар
Консуллик даври
* * *
Шундай қилиб, Франциядаги буржуа инқилоби ниҳоясига етди. 
Инқилоб эски тартибларни йўқ қилиб ташлади: феодал қоидалар 
ва абсолютизм тугатилди; Франция республика деб эълон қилинди. 
Агар Англиядаги инқилоб буржуазия ва зодагонларнинг келишу-
ви билан якунланган бўлса, Францияда буржуазия зодагонларни 
енгди, эски жамият ва давлат тузумини тўлиқ бузиб ташлади. Си-
ёсий ва иқтисодий ҳокимият буржуазияга ўтди. Ҳуқуқий давлат ва 
фуқаролик жамияти шаклланиши учун асос солинди. Буржуа мулк-
чилиги ўрнатилди ва саноат тўнтариши учун шароит яратилди.
Қишлоқда йирик ер эгалиги мустаҳкамланиб, феодал табақа 
қолдиқлари йўқотилди. Лекин деҳқонларнинг кўпчилиги ерсиз ва 
оғир аҳволда қолаверди.
Буюк француз инқилоби бутун дунё тарихи учун ҳам маълум 
маънода бурилиш нуқтаси бўлди. У олға сурган ғоялар – Озодлик, 
Тенглик, Биродарлик фақат Европанинг эмас, балки бошқа қитъалар 
халқларининг ҳам кейинги ривожига арзигулик таъсир кўрсатди.
Шунингдек, инқилоб тарихи кўплаб халқлар учун катта сабоқ 
ҳам бўлди. Унинг аёвсиз қирғинлари, барча муаммоларни ҳал этиш-
нинг воситаси сифатида террорнинг қўлланилиши, сиёсий мухо-
лифларнинг жисмоний йўқ қилиниши кабилар ҳам инқилоб келтир-
ган даҳшатли реаллик бўлди.

Download 3,64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   113   114   115   116   117   118   119   120   ...   268




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish