Шуҳрат эргашев жаҳон тарихи (Янги давр. 1-қисм. Xvi–xviii асрлар)



Download 3,64 Mb.
Pdf ko'rish
bet113/268
Sana24.02.2022
Hajmi3,64 Mb.
#203844
1   ...   109   110   111   112   113   114   115   116   ...   268
Bog'liq
ш.эргашев

Инқилобнинг тугатилиши.
Буюк француз буржуа инқилобининг тарихий аҳамияти
Термидорчилар реакцияси. Термидорчилар – 9-термидор ойи-
да ҳокимият тепасига келганларни ана шундай деб атай бошлади-
лар. Улар мулкни ва эркинликни, тадбиркорликни ҳимоя қиладиган 
республика тарафдорлари эдилар. Оддий халқнинг қўллаб-
қувватлашига эришиш учун аввал террор сиёсатини юргизганларни 
энди улар ҳам қамай бошладилар. «Шубҳалилар»ни қамоқлардан 
чиқардилар. Террор йўқ бўлиб кетмади, фақат уни энди якобинчи-
ларга қарши қаратдилар. Кўпларни қамоққа ташладилар, аксария-
тини қатл қилдилар.
Кўчаларда «олтин ёшлар» тўдалари, безорилик қилаётган роя-
листлар бандалари пайдо бўлди. Калтаклар билан қуролланиб олиб, 
улар якобинчиларни ҳақиқий ов қилдилар, уларни калтакладилар, 
якобинчиларга қарашли қаҳвахоналарни буздилар. Тирик қолган 
жирондачилар Конвентга қайтдилар. Якобинчилар клубини, халқ 
жамиятларини ёпдилар ва Париж Коммунасини тарқатиб юборди-
лар.
Термидорчилар савдодаги чеклашларни бекор қилдилар. Савдо 
эркинлиги бошланди, нархлар бир неча бор кўтарилиб кетди. Пул 
қадрини йўқотди, деҳқонлар ва савдогарлар жарангдор тангаларни 
талаб қилишар ва қоғоз пулларни олишмасдилар.
Ахлоқнинг ўзгариши. Меҳнаткаш халқ оч қолаётган бўлса, 
«янги бойлар» ниҳоят ўтаётган вақтни бой бермасликка ва ҳаёт кай-
фини суришга ошиқарди. Агар кўтаринкилик йилларида кўплар ўз 
бойлигини яширишга мажбур бўлишган бўлса, энди уни бемалол 
намойиш қила бошладилар. Буржуа жамиятининг юқори қатламида 
аслзодалар ахлоқи қайта туғила бошлади. «Террор қувиб юборган 
гўзаллик ва кулги Парижга қайтиб келди», – деб ёзган эди буржуа 
газеталаридан бири.
Санкюлотларнинг кийимлари калта иштонлар, блуза (яктакси-
мон уст кийим) ва қизил қалпоқ модадан чиқди. Энди чиройли, дид 
билан кийина бошладилар. Банкирлар, савдогарларнинг хотинлари 
www.ziyouz.com kutubxonasi


209
ярим ялтироқ матолардан тикилган қисқа грекча туникани мода-
га киритдилар. Грекча сандаллар кийган оёқларининг бармоқлари 
очиқ қолар, уларни тақинчоқлар билан безатишарди.
Париж ўзгариб кетди, у супурилган ва ёритилган эди. Кўчаларда 
экипажлар, ясаниб олган извошчилар пайдо бўлди. Зеб-зийнат 
чанқоғи ҳаммани қамраб олди. Ажойиб қабул маросимлари, зиёфат-
лар, баллар уюштириларди. «Қурбонлар хотираси»га балл уюшти-
риш урф бўлди, уларга фақат эшафотда ўлдирилган кишиларнинг 
қариндошлари, яқинларигина киритиларди. Бу балларга худди жал-
лод учун тайёрлангандек энсаси очиб қўйилган махсус соч турма-
клаш расм бўлди. Бўйинларига қизил ипча тақиб олишарди. Бир-
бирига «сен» деб мурожаат қилиш тақиқланди. «Месье» ва «мадам» 
деган мурожаатни «гражданин» ёки «гражданин хоним» билан ал-
маштиришди.

Download 3,64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   109   110   111   112   113   114   115   116   ...   268




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish