Шуҳрат эргашев жаҳон тарихи (Янги давр. 1-қисм. Xvi–xviii асрлар)


«Халқсиз якобинчи» – Робеспьер фожиаси



Download 3,64 Mb.
Pdf ko'rish
bet112/268
Sana24.02.2022
Hajmi3,64 Mb.
#203844
1   ...   108   109   110   111   112   113   114   115   ...   268
Bog'liq
ш.эргашев

«Халқсиз якобинчи» – Робеспьер фожиаси. Якобинчилар дик-
татураси халқнинг қувватлашидан тобора айрилиб борарди. «Ўта» 
якобинчиларнинг қатл қилиниши халқнинг паст табақасини улардан 
узоқлаштирди, «шафқатлилар»нинг ўлдирилиши эса юмшоқроқ си-
ёсат позициясида турган буржуазияни ҳушёр торттирди ва якобин-
чилардан узоқлаштирди.
Робеспьерчиларга қарши «янги бойлар» (инқилоб пайтида пайдо 
бўлган, аввал аристократларга ва черковга қарашли бўлган ерлар-
ни сотиб олган, савдогарликдан ва армияни таъминлашдан бойиб 
кетган буржуазия) чиқдилар. Авваллари ҳимояга муҳтожлиги учун 
«янги бойлар» Робеспьер ва унинг тарафдорларига бўлган муноса-
батларини яшириб келишарди. 1794 йилги ҳарбий ғалабалар улар-
нинг аҳволини мустаҳкамлади. Улар орасида Робеспьернинг ёвуз-
лиги ҳақида тез-тез гапирила бошланди.
Ер олган деҳқонлар инқилоб якунланди деб ҳисоблар, ер олол-
маганларининг эса якобинчилардан ҳафсаласи пир бўлганди. Санк-
люлотлар энг юқори ойлик маош ҳақидаги қонундан норози эди-
лар. Ниҳоят, якобинчилар террорининг даҳшатларидан ҳамма чар-
чади.
www.ziyouz.com kutubxonasi


207
Сиёсий курашда Робеспьер қонли усуллардан фойдаланди. Ўз 
душманларини йўқотар экан, у ўз шахсий ҳалокатини тайёрлади. 
Халқ республикани ёмон кўриб қолди. Унинг барча душманлари 
битта иттифоққа бирлашдилар.
9-термидор тўнтариши. Конвентда Робеспьер ва унинг та-
рафдорларига қарши фитна етилиб борарди. 1794 йил 27 июлда 
(инқилобий тақвим бўйича республиканинг 11 йили термидор ойи-
нинг 9-куни) Робеспьер Конвентда нутқ сўзламоқчи бўлганида, уни 
гапиртирмадилар. Конвент «янги золимлар»га бундан буён тоқат 
қилишни истамайди, деб қичқирдилар. Гулдурос қарсаклар ости-
да Робеспьерга қарши айблов декрети қабул қилинди ва у қамоққа 
олинди.
Конвентдаги воқеалардан хабар топган Коммуна раҳбарлари Па-
риждаги маҳаллаларда қўзғолон ташкил қилишга уриниб кўрдилар. 
Лекин 48 маҳалладан фақат 16 таси ратушага Миллий гвардия от-
рядларини юбордилар. Қолганлари Конвентга қўшилдилар. Комму-
на раҳбарлари Конвентга ҳужум бошлашга журъат қилолмай турар 
ва вақтни йўқотардилар. Якобинчилар клуби ҳам ўзини орқага тор-
тиб турарди. Кечқурун Конвент Робеспьер ва унинг тарафдорлари-
ни қонундан ташқари деб эълон қилди, бу эса судсиз қатл деган гап 
эди.
«Ҳали ҳеч қачон Париж кўчалари ана шу куннинг тўрт соати 
каби одамга тўлган эмасди. Суд биносидан инқилоб майдонига 
қадар тўлиқ халқ девори турарди. Барча деразалардан, туйнук ва 
айвонлардан қизиқувчан ва ҳайратли кўзлар қувонч билан боқиб 
турарди. Барча нигоҳлар Робеспьернинг аравасига қаратилганди, 
у эса яқин қолган қасосни кутиб ўтирарди. Жандармлар халқ 
Робеспьерни билсин деб, калта қиличлар билан унга ишора 
қилардилар. Эшафот олдида навбат кутиб, уни ерга туширишади. 
Уни кўтаришганда яна кўзларини очди ва нигоҳлари қонга бот-
ган тўнкага тушди. Самсон (жаллоднинг исми) унинг камзулини 
ечиб олди. Шунда Робеспьернинг кўксидан бир қичқириқ... ана 
шу томошанинг ўзидай даҳшатли қичқириқ отилиб чиқди». Бир 
дақиқадан сўнг оломоннинг майдон узра «Яшасин республика!» 
деган ҳайқириғи янгради.
Ҳаммаси бўлиб юзга яқин киши қатл қилинди, улар асосан
Париж Коммунаси аъзолари эдилар. Коммунанинг ўзини шу ердаёқ 
бекор қилдилар.
www.ziyouz.com kutubxonasi


208
Инқилобнинг яна бир даври ана шундай якунланди. Феодал 
тартиблар йўқотилди. Деҳқонлар ер олди. Лекин халқ муҳтожлик, 
уруш ва террордан чарчаганди. Якобинчилар диктатураси қулади.

Download 3,64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   108   109   110   111   112   113   114   115   ...   268




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish