Шуҳрат эргашев жаҳон тарихи (Янги давр. 1-қисм. Xvi–xviii асрлар)


Герман империясида Австриянинг ҳолати. Сиёсий кураш



Download 3,64 Mb.
Pdf ko'rish
bet120/268
Sana24.02.2022
Hajmi3,64 Mb.
#203844
1   ...   116   117   118   119   120   121   122   123   ...   268
Bog'liq
ш.эргашев

Герман империясида Австриянинг ҳолати. Сиёсий кураш. 
Империянинг энг йирик князлари австриялик Габсбурглар эди. 
Уларга XVI асрда Юқори ва Қуйи Австрия, Тироль, Жануби-Ғарбий 
Германиянинг қатор ҳудудлари, Штирия, Кариндия ва Крайна каби 
славян ерлари қарашли эди. Шу даврдаёқ Чехия ва Венгриянинг
бир қисми қўшиб олиниб, кўпмиллатли Австрия монархиясига 
асос солинди. Аммо 1564 йили монархия ерлари тахтга даъвогар-
лар, Фердинанд I нинг ворислари ўртасида бўлинганлиги сабабли
Австрия анча кучсизланиб қолди. Империя тахти расман Максими-
лиан II (Фердинанднинг катта ўғли) да сақланиб қолган бўлсада, 
энди айрим немис князликлари, айниқса XVII аср бошларида ку-
чайган Бавария Габсбурглар билан рақобат қила бошлади.
Ўттиз йиллик уруш. XVII аср бошларида Германияда Рефор-
мацияга қарши бўлган кучларнинг фаоллиги кучайди. Улар айниқса 
мамлакатнинг шимоли-ғарбий ва жанубий қисмларида муваффақият 
қозондилар. Бир қатор герцоглик, графлик ва шаҳарларда қайтадан 
католик черковининг ҳукмронлиги ўрнатилди. Протестантларнинг 
ўз мавқеларини йўқотиши фақат Германияда эмас, бутун Европа-
да норозиликка сабаб бўлди. Айниқса 1607 йили империянинг 
Донаувёрте шаҳрида протестантлар билан католиклар ўртасида 
бўлиб ўтган тўқнашув ва унинг оқибатида Максимилиан Баварский 
қўшинлари томонидан шаҳарнинг забт этилиши ҳамда Баварияга 
қўшиб олиниши протестантларнинг ғазабини келтирди.
Рейхстагдаги протестантлар 1608 йили Аугсбург диний сулҳи-
га – Германиядаги католиклар билан протестантлар ўртасида 1555 
йили имзоланган келишувга тўлиқ ҳажмда риоя қилинишини талаб 
қилдилар. Католиклар ўз навбатида 1555 йили олиб қўйилган (се-
куляризация қилинган) черков ерларининг қайтарилишини талаб 
қилдилар. Келишувнинг иложи бўлмади, бир қисм протестантлар 
рейхстагни ташлаб чиқиб кетдилар. 1608 –1609 йиллари иккала то-
мон ҳам ўзларининг ҳарбийлашган ташкилотларини – Евангелие 
унияси ва Католик лигасини туздилар. Ҳар иккала томон ҳам чет 
www.ziyouz.com kutubxonasi


222
эллардаги маслакдошларидан ёрдам олиб турди. Натижада Гер-
маниядаги иккала лагерь ўртасида ҳарбий можаро ва Германия 
ишларига бошқа Европа давлатларининг фаол аралашуви хавфи 
туғилди.
Германиядаги диний-сиёсий ҳолатнинг кескинлашувига фақат 
ички сабаблар эмас, Габсбурглар билан Франция ўртасида Европада 
гегемонлик учун рақобатнинг кучайиши ҳам сабаб бўлди. Германи-
ядаги воқеалар Европадаги кучлар нисбатининг ўзгаришига олиб 
келиши мумкин эди. Шу сабабли бир томондан Франция, иккинчи 
томондан Габсбурглар, учинчи томондан Голландия, Дания, Шве-
ция ва позицияси охиригача номаълум бўлган Англиянинг ташқи 
сиёсатида муҳим ўзгаришлар юз берди. Хуллас, етилиб келаётган 
можаро диний сабабга эга бўлсада, ундан ҳар бир давлат ўзининг 
сиёсий ва иқтисодий манфаатини кўзлаб сиёсат юргизаётган эди.
Урушга бевосита баҳона 1618 йил май ойидаги Прага воқеалари 
бўлди. Чехларнинг XVI асрдаёқ кафолатланган ва XVII асрда им-
ператорнинг махсус ёрлиғи билан тасдиқланган диний ва сиёсий 
ҳуқуқларини поймол қилиб, Габсбурглар ҳукумати протестантлар 
ва миллий мустақиллик тарафдорларини қувғин қила бошладилар. 
Бунга жавобан қуролланган оломон Прагадаги эски қирол саройига 
бостириб кириб, Габсбурглар томонидан тайинланган икки ҳукумат 
аъзосини ва котибни деразадан улоқтириб ташлади. Бу акт Чехия 
билан Австрия ўртасидаги сиёсий узилиш деб қабул қилинди. Фер-
динанд ҳокимиятига қарши «ўз фуқароларининг» ҳаракати урушга 
туртки бўлди.

Download 3,64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   116   117   118   119   120   121   122   123   ...   268




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish