Шуҳрат эргашев жаҳон тарихи (Янги давр. 1-қисм. Xvi–xviii асрлар)


Урушнинг биринчи (чех) босқичи (1618 –1624)



Download 3,64 Mb.
Pdf ko'rish
bet121/268
Sana24.02.2022
Hajmi3,64 Mb.
#203844
1   ...   117   118   119   120   121   122   123   124   ...   268
Bog'liq
ш.эргашев

Урушнинг биринчи (чех) босқичи (1618 –1624). Чехлар сейми 
томонидан сайланган янги ҳукумат мамлакат ҳарбий кучларини 
мустаҳкамлади, ундан иезуитларни ҳайдаб чиқарди, Моравия ва 
бошқа яқин ҳудудлар билан Нидерландия Қўшма провинциялари 
типидаги федерация тузиш борасида музокаралар бошлади. Бир то-
мондан иттифоқчи Трансильвания князлигининг қўшинлари Вена 
томон юриб, Габсбурглар армиясига қатор зарбалар беришди. Фер-
динанднинг чех тахтига ҳуқуқини тан олмасдан сейм Евангелие 
униясининг раҳбари Фридрих Пфальцскийни (1596 –1632) қирол 
қилиб сайлади. Қўзғолон раҳбарлари шундай қилсак немис проте-
стантларидан қуролли ёрдам оламиз, деб ўйлашган эдилар. Аммо 
Ф. Пфальцскийнинг қудрати ёлғон бўлиб чиқди: у на катта маблағ 
ва на катта қўшинга эга эмасди. Императорга эса Католик лига катта 
www.ziyouz.com kutubxonasi


223
маблағ билан ёрдам кўрсатди. Бу маблағ ҳисобига Австрияга ёрдам 
учун испан қўшинлари ёлланди.
Натижада, 1620 йил 8 ноябрь куни Прагага юриш бошлаган 
империянинг бирлашган қўшинлари Оқ Тоғ ёнидаги жангда чех 
қўшинларини тор-мор келтирди. Чехия, Моравия ва қиролликнинг 
бошқа ҳудудлари империя қўшинлари томонидан эгалланди. Мам-
лакатда даҳшатли қирғин бошланди. Ўн минглаб протестантлар ўз 
ерларидан қувилиб, уларнинг мулклари немис ва маҳаллий католи-
кларга берилди. 1627 йилги «Дафн қилиш» деб аталган сейм Чехия 
ўз миллий мустақиллигини йўқотганлигини тасдиқлади. Энди Че-
хия барча илгариги имтиёзларидан маҳрум қилинди.
Урушдан кейин ҳарбий ҳолат фақат Чехияда эмас, балки бутун 
Марказий Европада Габсбурглар фойдасига ўзгарди. Урушнинг би-
ринчи босқичи якунланди, аммо унинг кенгайиш хавфи етилган эди.
Урушнинг иккинчи (Дания) босқичи (1625 –1629). Урушнинг 
янги иштирокчиси Дания қироли Кристиан IV бўлди. У ўз ерла-
рининг хавфсизлигидан хавотирланиб ҳамда ғолиб чиқса уларни 
кенгайтириш мақсадида Англия ва Голландиядан катта миқдорда 
олинган пулга армия ёллаб, Эльба ва Везер дарёлари оралиғида 
жойлашган, Тила қўмондонлигидаги Габсбурглар армиясига қарши 
ҳужум бошлади. Шимолий герман князлари ҳам Кристиан IV ни 
қўллашди. Оғир аҳволда қолган Фридрих II ни император хизма-
тидаги ёлланма қўшин қўмондони, тажрибали саркарда Альбрехт 
Валленштейн (1583 –1634) бу ҳолатдан қутқарди. У ўзига ва им-
ператорга қарашли ҳудудлардан ёлланма қўшин тузди. 1630 йили 
А. Валленштейн қўшинларининг сони 100 минг кишига етган эди. 
Муваффақиятли уруш ҳаракатларидан сўнг 1629 йили Любек тинч-
лик сулҳи имзоланди. Дания ҳудудий йўқотишларсиз Германия
ишларига аралашмаслик шарти билан сулҳни имзолади. Император 
протестантларга яна бир кучли зарба берди. А. Валленштейн эса
бутун бошли князлик – Мекленбург герцоглигини императордан 
совға сифатида олди. Аммо кўп ўтмасдан Валленштейннинг ку-
чайиб кетаётганлигидан хавфсираган император уни истеъфога 
чиқариб, қўшинларини тарқатиб юборди.
Урушнинг иккинчи босқичида протестантлар мағлубиятининг 
энг асосий натижаси шу бўлдики, император 1629 йили Любек 
сулҳидан салгина олдин Реституцион эдикт деб номланган ҳужжат 
қабул қилди. Бу ҳужжат 1552 йилдан бери протестантлар томонидан 
www.ziyouz.com kutubxonasi


224
эгалланган (секуляризация қилинган) ерларга католик черковининг 
хуқуқини тиклашни кўзда тутарди. Императорнинг бу қарори импе-
рияда умумий норозиликни келтириб чиқарди.

Download 3,64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   117   118   119   120   121   122   123   124   ...   268




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish