5-маъруза. Канал поғонаси протоколлари (Ethernet, Виртуал локал тармоқлар -VLAN) - Канал поғогона таснифи ва вазифалари.
- Ethernet технологиси
- Виртуал локал тармоқлар -VLAN
- VLAN тармоғига бўладиган хужум турлари
Канал поғогона(Link Layer) - Канал поғогона OSI моделининг 2-поғонаси, TCP/IP стекининг 1-поғонасига тўғри келади. Канал поғона физик муҳит бўйлаб кадрларнинг алмашинишига, юқори поғоналарга физик муҳитга кириш рухсатини тақдим этиш ва шу муҳит бўйлаб маълумот алмашинишини бошқариш ва назорат қилиш, хотоликларни аниқлаш каби бир қанача вазифаларни бажаради.
- Канал поғогонаси ўз ичига FrameRelay, PPP, ARP, Ethernet каби протоколларини ўз ичига олади.
- LLC(Logical Link Control)- юқори ва пастки поғоналар ўртасида алоқани таъминлаш учун тармоқ дастурий таъминоти ва аппарат таъминот ўртасида восита бўлиб хизмат қилади. LLC асосан пакетлар билан ишловчи протоколларга бошқарув маълумотларни киритиб, қабул қилувчига узатилишига, пакетларни олиб пастки поғонага етказишга ёрдам беради
- MAC(Media Access Control)-асосан 2 та вазифани бажаради: 1-инкапсуляция
- 2-маълумот узатиш муҳитига кириш рухасатини бошқариш.
- Инкапсуляция 3 та асосий функцияни бажаради:
- 1.Kadrlarni бўлаклаш
- 2.Adreslash (МАС)
- 3.Xatolarni аниқлаш (СRС)
Ethernet технологиси - Ethernet технологиси
- Ethernet технологияси. (Ethernet ing “ether-efir, network-тармоқ, занжир”) “тармоқ эфири”, “тармоқ мухити” маъносини англатади. OSI моделининг физик ва канал даражалари бажарадиган функцияларни бажаради. Бу ишлаб чикаришнинг IEEE 802,3 асосий таркибида туради. Ethernet технологияси технологияси маълумотларни қуйидаги узатиш тезлигини қўллаб-қувватлайди:
- 10 Мбит/с
- 100 Мбит/с
- 1000 Мбит/с (1 Гбит/с)
- 10 000 Мбит/с (10 Гбит/с)
- 40 000 Мбит/с (40 Гбит/с)
- 100 000 Мбит/с (100 Гбит/с)
-
- Ethernet технологияси локал тармоқ технологиясининг энг кенг тарқалган тури ҳисобланади. Бу технология афсонавий Xerox PARC лабораториясида илк лойиҳалардан бири сифатида дунёга келган. Расман Ethernetнинг «туғилган куни» 1973 йилнинг 22 май куни Robert Metkalf PARC бошлиғига янги технологиянинг истиқболлари ҳақида хат йўллаган кун ҳисобланади.
- 1976 йили Меткалф ва унинг ёрдамчиси Devid Boggs «Ethernet: Distributed Packet-Switching For Local Computer Networks» брошюрасини чиқариб, уни дунёга танитишди.
- Меткалф 1979 йили Херох компаниясидан истеъфога чиқди ва компьютерлар ҳамда локал ҳисоблаш тизимларига ихтисослашган 3Сом компаниясига асос солди. Айнан у DEC, Интел ва Херох компанияларини ўзаро ҳамкорликда Ethernet (DIX) стандартини ишлаб чиқаришга кўндирганди.
- Шундай қилиб, 1980 йилнинг сентябрь ойида Ethernet стандарти тақдимоти ўтказилди ва кейинчалик амалдаги Арснет ҳамда Token ring технологиялари билан рақобатга киришиб кетди. Эски технологиялар бунга узоқ дош бермади — ўтган асрнинг 90 йиллари ўрталарида улар бозордан бутунлай сиқиб чиқарилди.
- Ethernet тармоқларида қўлланилувчи кабел турлари
- Coaxial - RG-11 va RG-8 Thicknet Ethernet 10BASE-5 , RG-58 Thinnet Ethernet 10BASE-2
- UTP/STP– 3-10BASE-T, 5-5e-100BASE-TX ,1000BASE-T, 6-7-10GBASE-T, 8-40GBASE-T
- Optic Fiber – FC, SC, ST, LC, MPO, MU, DIN4, D4
- Ethernet коннектор
- UTP/STP - RG-45, GG45/ARJ45, 8P8C
- Coaxial –RG59, RG11, RG58, RG8, BNC, type F/N
- Ethernet кадрининг майдони
- Preambula (Preamble). 8 baytdan iborat. Birinchi 7 bayt bir xil ketma ketlikga ega bo‘ladi (10101010), bu qabul qilib oluvchi qurilmada sinxronizatsiya uchun qulay bo‘ladi. So‘ngi (Start-of-frame-delimiter, SFD) bir bayt (10101011) kadrning axborot qismi boshlanishini ko‘rsatishga xizmat qiladi.
- MAC- qabul qilib oluvchi manzili (Destination Address, DA).
- MAC- jo‘natuvchi manzili (Source Address, SA).
- Uzunlik maydoni yoki ma’lumotlar turi (Length/Type, L/T). Ikki bayt ushbu kadrda ma’lumotlar maydonini ko‘rsatadi yoki ma’lumotlar turini ko‘rsatadi. (Yuqori pogonada qo’llanilgan protokol turini aniqlaydi)
- Ma’lumotlar (Data). Kadrning foydali yuklamasi, OSI modelining yuqori pog‘ona ma’lumoti. Ma’lumot uzunligi 0 dan 1500 baytgacha bo‘lishi mumkin. Koliziyani aniqlash uchun kadr 64 baytdan kichik bo‘lmasligi kerak. Agar maydon 46 baytdan kichik bo‘lsa, unda kadr qo‘shimcha maydon bilan to‘ldiriladi.
- Nazorat summasi (Frame Check Sequence, FCS). 4 bayt bo‘lib u kadrning barcha axborot maydoni nazorat summalarini o‘z ichiga oladi. Hisoblash CRC-32 algoritmi bo‘yicha hisoblaniladi va kadrga qo‘shiladi.
Do'stlaringiz bilan baham: |