Қўшимча 4 байт QoS ва VLAN технологияларини қўллаш имкониятини беради
Vlan яратиш
VLAN га ном берилиши
Портларни VLAN га бириктириш
Тармоқни самарадорлигини ошириш ва хавфсизлигини таъминлашда локал тармоқларда VLAN лар ташкил этилади. VLAN тармоғи локал тармоқда қурилмаларни гуруҳлайди. VLAN тармоғи доирасидаги қурилмалар гуруҳи худди қурилмалар битта ўтказгич ёрдамида улангандек бўлади. VLAN тармоғи физик эмас, мантиқий боғланишга асосланган.

VLAN тармоғи администраторга фойдаланувчиларни ёки қурилмаларни қаерда жойлашганлигига боғлиқ бўлмаган ҳолда қўлланилиш соҳаси ёки лойиҳалаш гуруҳи функцияси бўйича сегментацияни амалга оширишга ёрдам беради. VLAN даги қурилма худди ўзининг шахсий тармоғига эга бўлгандек бўлади. Коммутаторнинг ихтиёрий порти VLAN га тегишли бўлиши мумкин. Бир адресли (unicast), кўп адресли (multicast) ва кенг эшиттиришли (broadcast) пакетларни узатиш ва қабул қилиш фақат ўша VLAN доирасида бўлади. Ҳар бир VLAN алоҳида мантиқий тармоқ ҳисобланади. VLAN га тегишли бўлмаган станциялар пакетларни жўнатиш учун маршрутизаторлар орқали узатилади.
VLAN тармоғи LAN нинг бир нечта сегментларини қамраб олувчи мантиқий кенг эшиттиришли доменни яратади. Катта кенг эшиттиришли доменни кичик тармоқларга бўлиш ммумкин. VLAN тармоқнинг самарадорлигини оширади. битта VLAN тармоғидаги қурилма Ethernet кенг эшиттиришли кадр узатса, бу кадрни ушбу VLAN доирасидаги қурилмаларнинг барчаси қабул қилади. . Бошқа VLAN даги қурилмалар бу кадрни қабул қилмайди. Ҳар хил фойдаланувчи гуруҳларнинг қизиқишларини ҳисобга олган ҳолда VLAN тармоғи кириш ва хавфсизликни таъминлаш сиёсатини амалга оширади:

Хавфсизлик: муҳим маълумотларга эга бўлган гуруҳларни тармоқнинг бошқа қисмларидан ажратилади. Унинг ёрдамида ахборотни махфийлигини бузилиш эхтимоллигини камайтиради;
Харажатларни камайтириш: ўтказиш қобилиятидан самарали фойдаланиш ва қиммат тармоқ инраструктуралари янгиланишини арзонлиги;
Самарадорликни ошириш: тармоқни иккинчи поғонада бир нечта мантиқий гуруҳларга бўлиш (кенг эшиттиришли домен) ортиқча тармоқ трафигини сонини камайтиради ва самарадорликни оширади;
Кенг эшиттиришли доменларни камайтиради: тармоқни VLANларга ажратиш кенг эшиттиришли домендаги қурилмалар сонини камайтиради.
Ахборот технологиялари бўлимининг самарадорлигини ошириш: VLAN тармоғи тармоқни бошқаришни соддалаштиради. Янги коммутаторни эксплуатацияга киритишда кўрсатилган портларда керакли қоида ва жараёнларни амалга оширади. Ахборот технологиялари мутахассислари VLAN га тегишли ном билан тармоқни функциясини тезда аниқлашади.
Илова ва лойиҳаларни бошқаришни соддалиги: VLAN тармоғи фойдаланувчилар ва тармоқ қурилмаларининг тармоқни географик талаби ёки ишлаши бўйича мослаштириши учун бирлаштиради. Амалий поғонада ишлашни ва лойиҳалашни бошқариш функцияларни аэратилганлиги ҳисобига содда тузилган. Масалан бундай амалий топшириққа – ўқитувчиларни электрон таълим олиш учун иловаларни ишлаб чиқиш платформаси киради.