XII боб бўйича саволлар
1. Италиядаги сиёсий тарқоқликнинг сабаблари нимада эди?
2. Тарқоқлик мамлакатнинг иқтисодий тараққиётига қандай таъсир
кўрсатди?
3. Сиёсий тарқоқлик йилларида савдо, саноат ва қишлоқ хўжалигининг
ривожланиши қандай даражада эди?
4. Аахен сулҳи мамлакатнинг сиёсий ривожланишига қандай таъсир
кўрсатди?
5. XVIII асрдаги халқ қўзғолонлари нима мақсадга қаратилган эди?
6. XVIII асрдаги иқтисодий ва маданий юксалишнинг сабаблари нима-
да?
XIII Б О Б. XVI–XVIII АСРЛАРДА ИСПАНИЯ
Мамлакатдаги аҳвол. Сиёсий ва иқтисодий тушкунликнинг
бошланиши. 1516 йили Фердинанд вафотидан сўнг Испания тах-
тига Карл I (1516 –1555) келди. У она томондан буюк қироллар
Фердинанд ва Изабелланинг, ота томондан эса император Макси-
милиан I Габсбургнинг набираси эди. Карл I отаси ва бобосидан
габсбургларнинг Германия, Нидерландия ва Жанубий Америкадаги
ер мулкларини мерос қилиб олганди. 1519 йили герман миллати-
нинг Муқаддас Рим империяси тахтига Карл V номи билан ўтиради.
Бироқ жуда катта ҳудудни испан тахти ҳокимияти остида жамлаш
бу ҳудудларнинг иқтисодий ва сиёсий бирлашишга олиб келма-
ди. Фақат сулолавий келишувлар орқалигина боғланган Арагон ва
Кастилия қиролликлари бутун аср давомида сиёсий тарқоқлигича
қолаверди (айниқса Кастилиянинг сиёсий мустақиллиги катта
аҳамиятга эга, чунки унда Пиреней ярим ороли аҳолисининг ¾
қисми яшар эди). Улар ўзларининг тоифавий вакиллик органи –
кортесларни, мустақил қонун чиқарувчи ва суд тизимини сақлаб
қолдилар. Кастилия қўшинлари Арагон ҳудудига кира олмасди,
Арагон қўшинлари эса уруш чиққан тақдирда ҳам Кастилияни
ҳимоя қилишга мажбур эмасди. Арагон қироллигининг ўзида ҳам
унинг асосий қисмлари, айниқса Арагон, Каталония, Валенсия ва
Наварра анчагина сиёсий мустақилликни сақлаб қолган эди. Испан
қироллигининг тарқоқлиги яна шунда намоён бўлардики, 1564 йил-
гача ягона сиёсий марказ мавжуд эмасди, қирол саройи ҳам мамла-
кат бўйлаб кўчиб юрар, кўпинча Вальядолидда жойлашар эди. Фақат
1605 йили Мадрид шаҳри Испаниянинг расмий пойтахти бўлди.
www.ziyouz.com kutubxonasi
273
Аммо бундан ҳам муҳими мамлакатнинг иқтисодий тарқоқлиги
эди. Мамлакат ҳудудлари ижтимоий-иқтисодий тараққиёт даража-
си бўйича бир-биридан кескин фарқ қилар ва ўзаро боғланиши ҳам
заиф эди. Бундай ҳолатга Испаниянинг географик ландшафти ҳам
салбий таъсир кўрсатаётган эди. Шимолий вилоятлар – Галиция,
Астурия, Басклар ерлари баланд тоғ тизмалари орқали марказ би-
лан боғланишнинг имконияти камлиги сабабли Англия, Франция
ва Нидерландия билан қизғин савдо олиб борарди. Мамлакатнинг
жануби-шарқи, айниқса Каталония ва Валенсия Ўрта Ер денгизи
савдоси билан қаттиқ боғланган эди.
Карл V даврида бошланган марказий ҳокимиятни мустаҳкамлаш
тенденцияси Филипп II (1556 –1598) томонидан ҳам давом эттирил-
ган бўлса-да, бу даврда иқтисодий инқироз аниқ кўзга ташланиб
қолган эди. Бунга қиролнинг узоқни кўзламай олиб борган сиёсати,
ички ва ташқи омиллардан ташқари инквизициянинг фаолияти ҳам
сабаб бўлаётган эди. Айнан инквизициянинг фаолияти мамлакат
жанубида савдо ва саноатни ўз қўлида ушлаб турган морискларнинг
1568 –1571 йиллардаги қўзғолонига олиб келди. Қўзғолон бости-
рилди, аммо бу билан муаммо ҳал бўлмади. Испан абсолютизми-
нинг реакцион характери унинг ҳаракатларида, айниқса қирол Фи-
липп III (1598 –1621) фаолиятида яққол намоён бўлади. Бунга ёрқин
мисоллардан бири морискларнинг
1
Испаниядан қувилишидир. 1609
йили қирол эдикти эълон қилиниб, унга биноан барча морисклар
мамлакатдан чиқариб юборилиши зарур эди. Бир неча кун ичи-
да ўн минглаб одамлар яшаб турган жойларидан қувғин қилинди,
таланди, кўпчилиги ўлдирилди. 1610 йили Валенсиянинг ўзидан
100 мингдан ошиқ, бутун Испанияда эса ҳаммаси бўлиб 500 минг-
га яқин киши Берберияга (Шимолий Африка) ҳайдалди. Кўпчилик
инквизициянинг қурбони бўлиб, ҳайдаш пайтида ҳалок бўлди.
Фақат қиролга бўйсунадиган инквизиция қирол ички сиёсатининг
бош қуролига айланди.
Испания ташқи сиёсатидаги катта муваффақиятсизликлар ҳам
айнан шу даврга тўғри келади: 1588 йили Англия билан бўлган
урушда «Енгилмас Армада» деб аталувчи испан флотининг тор-мор
қилиниши, Франциядаги диний урушларга аралашишнинг барбод
бўлиши ва бошқалар шулар жумласидандир. 1566 йили Нидерлан-
1
Морисклар – 1492 йили Гранада амирлиги қулаганидан сўнг Пиреней ярим оролида
қолган ва мажбуран христианлаштирилган мусулмон аҳолиси.
18– Ш. Эргашев
www.ziyouz.com kutubxonasi
274
дияда бошланган буржуа инқилоби 1581 йили Шимолий Нидер-
ландиянинг Испаниядан ажралиб чиқишига олиб келди. Мамлакат-
нинг сиёсий заиф ва иқтисодий тушкун аҳволига қарамасдан, ис-
пан қироллари Европада гегемонликни ўзларига мерос қолган деб
ҳисоблаб, бу даъволарини сақлаб қолаётган эдилар.
Америкадаги мустамлакалардан қимматбаҳо металларнинг оқиб
келишига қарамасдан испан қироли унинг кўплаб урушларини мо-
лиялаштирган генуялик ва немис банкирларидан қарздор бўлиб
қолди. Филипп II бир неча бор давлатни банкрот деб эълон қилишга
мажбур бўлди.
XVII аср бошларига келиб мамлакатда иқтисодий инқироз яна-
да чуқурлашди. Ҳунармандчилик устахоналари ва мануфактуралар
кўплаб ёпилди. Агар 1556 йили Севильяда тўқимачилик устахона-
ларининг сони 3600 та бўлган бўлса, 1700 йилга келиб уларнинг
сони 60 та эди холос.
Испаниянинг табиий бойликларидан ҳам деярли фойдаланилма-
ди: мамлакатда юқори сифатли темир ва мис рудалари бўла туриб,
пўлат Италиядан, мис эса Голландия ва Германиядан келтирилар
эди. Провинциялар ўртасида божхона тўсиқларининг мавжудлиги
ягона ички бозорнинг шаклланишига тўсқинлик қилаётган эди.
Иқтисодий инқироз айниқса қишлоқ хўжалигига салбий таъ-
сир кўрсатди. Хонавайрон бўлган деҳқонлар қашшоқлар, дайдилар
ва ёлланма аскарлар сонини тўлдирарди. Инқироз хўжаликнинг
нисбатан фойдали ва имтиёзли ҳисобланган қўйчилик тармоғига
ҳам тарқалди. Очлик, эмиграция ва эпидемия оқибатида қишлоқ
аҳолисининг сони камайиб кетди.
1609 –1610 йиллари морискларнинг ҳайдаб юборилиши мамла-
кат иқтисоди учун янги зарба бўлди. Бундан ташқари Филипп III
(1598 –1621), Филипп IV (1621–1665) ва Карл II (1665 –1700) даври-
да Испания Голландияга, Франция ва Англияга қарши кўплаб уруш-
лар олиб борди. Бу муваффақиятсиз урушлар натижасида Испания
Голландиянинг мустақиллигини тан олди ва унинг фойдасига Флан-
дриянинг бир қисми, Брабант ва Лимбургдан воз кечишга мажбур
бўлди. (1648), Францияга Руссильон, Люксембургнинг бир қисми,
Артуа, Фландриянинг қатор шаҳарлари (1659 –1668) ва Франш-
Контени (1678) бой берди ҳамда Ямайканинг Англия томонидан
босиб олинишини иложсиз тан олди. 1640 йили Португалия ҳам Ис-
пания таркибидан ажралиб чиқди.
www.ziyouz.com kutubxonasi
275
Испания халқаро муносабатларда муҳим роль ўйнайдиган мам-
лакатдан XVII аср охирига келиб кучли давлатларнинг рақобат объ-
ектига айланиб қолди. Чунки Испания Европада бой берилган ерла-
ридан ташқари ҳамон жуда катта мустамлакаларга эгалик қиларди.
Бразилиядан бошқа бутун Жанубий Америка, Мексика (Калифорния
ва Техас унинг таркибига кирарди), Флорида, Куба, Сан-Доминго,
Европада Италиянинг катта қисми – Милан, Неаполь, Сицилия,
Сардиния ҳамда Нидерландиянинг қатор районлари, Тинч океанида
Филиппин ва Каролин ороллари Испанияга қарашли эди.
Do'stlaringiz bilan baham: |