Шуҳрат эргашев жаҳон тарихи (Янги давр. 1-қисм. Xvi–xviii асрлар)



Download 3,64 Mb.
Pdf ko'rish
bet141/268
Sana24.02.2022
Hajmi3,64 Mb.
#203844
1   ...   137   138   139   140   141   142   143   144   ...   268
Bog'liq
ш.эргашев

XI боб бўйича саволлар
1. Рус ерларининг марказлашган давлатга бирлашишида қандай ички
ва ташқи факторлар асосий роль ўйнади?
2. XVI–XVII асрларда Рус давлати ташқи сиёсатининг асосий йўналиш-
лари қандай мақсадга қаратилган эди?
3. XVII–XVIII асрларда Россия тараққиётининг характерли томонлари
нимада эди?
4. Россияда мустабитлик анъаналарининг кучайишини қанадай изоҳ-
лаш мумкин? Маъмурий бошқарув аппаратининг кучайиши бу жара-
ёнга қандай таъсир кўрсатди?
5. XVIII асрнинг биринчи ярмидаги сарой тўнтаришлари Россия жами-
ятининг ривожланишида қандай роль ўйнади?
6. XVIII асрда Россия ташқи сиёсатининг асосий мақсади нималарга
қаратилган эди?
7. Рус миллатининг шаклланишида қандай факторлар асосий роль
ўйнади?
8. XVIII асрда Россия адабиёти ва санъатидаги асосий мавзу жамиятда-
ги қандай муаммога қаратилган эди?
XII Б О Б. XVI–XVIII АСРЛАРДА ИТАЛИЯ
Уйғониш ва Гуманизмнинг ватани, Данте ва Петрарка севиб 
куйлаган ўлка, Леонардо да Винчи, Рафаэль, Микеланжело, Ти-
циан каби буюклар алқаган Италия янги давр бошларида сиёсий 
тарқоқлик ва иқтисодий инқирозни бошидан кечираётган эди.
Сиёсий тарқоқлик. XVI асрдаёқ Италиянинг сиёсий таназзули-
дан фойдаланган Франция ва Испания бу ерда босқинчилик уруш-
ларини олиб борди. Узоқ давом этган (1494 –1559) бу урушлар мам-
лакатнинг сиёсий тарқоқлигини ва иқтисодий таназзулини янада 
кучайтирди. 1559 йилги Като-Камбрезия сулҳи Италиянинг сиёсий 
тарқоқлигини ва Испанияга қарамлигини мустаҳкамлади. Жанубий 
Италия, Сицилия, Сардиния, Милан герцоглиги Испания таркибига 
кирди. Венеция, Савойя герцоглиги, Пьемонт ва Папа вилоятидан 
ташқари бошқа Итальян давлатлари ҳам Испанияга қарамликни тан 
олишди.
Бу даврда чет эл босқинчиларига қарши халқ ҳаракатлари ҳам 
тўхтамайди. 1559 йилги Жанубий Италияда Кампанелла томонидан 
тайёрланган қўзғолон фош қилинади. 1647 йилги Палермода Жу-
зеппе д’Алесси қўзғолонга бошчилик қилиб, бу ерда республика 
тузишга ҳаракат қилади.
www.ziyouz.com kutubxonasi


265
Европанинг кучли давлатлари Италия ҳудудини тўхтовсиз уруш-
лар аренасига айлантиради. 1701–1714 йиллари Испания тахти учун 
олиб борилган урушлар ҳам айнан Италия ҳудудида бўлиб ўтди. 
1714 йилги Раштат тинчлик сулҳига биноан Италиянинг Испанияга 
қарашли бўлган ерлари тўлиғича Австрия ихтиёрига ўтди. Туркия 
билан олиб борилган урушлар оқибатида кучсизланиб қолган Вене-
ция 1718 йили Ўрта Ер
денгизининг шарқий қисмидаги ҳамма ерла-
ридан маҳрум бўлди. Фақат Савойя ўзининг қулай географик жой-
лашуви ва дипломатик устамонлиги туфайли ўз ҳудудини ғарбда 
Франция ҳисобига, шарқда эса Милан давлати ерлари ҳисобига 
кенгайтиришга муваффақ бўлди.
Бой берилган ерларни қайтариш мақсадида 1720 йили Испания 
бошлаган уруш унга муваффақият келтирмади. Австрия энди Сици-
лияни ҳам эгаллади, Савойя давлати Сардиния қироллиги деб ата-
ладиган бўлди.
Польша тахти учун 1733–1735 йиллари олиб борилган уруш 
ҳам асосан Италия ҳудудида бўлиб ўтди. Уруш Вена тинчлик сулҳи 
билан якунланди. Унга кўра Сардиния қироллиги яна ўз ерларини 
кенгайтиришга эришди, Сицилия ва Неаполитан қироллигида эса 
австрияликлар ўрнига яна испанлар келди.
1740 –1748 йиллари Италия бу сафар ҳам яна Австрия тахти учун 
олиб борилган урушга жалб этилади. 1748 йилги Аахен сулҳига би-
ноан Италия жанубда Испанияга, шимолда Австрияга қарам бўлган 
майда давлатлар конгломератидан иборат бўлиб қолаверди.
1755 йили австрияликларга қарши қўзғолон кўтарган Корсикада 
1769 йилдан французлар ўрнашиб олди.

Download 3,64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   137   138   139   140   141   142   143   144   ...   268




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish