Характер хусусиятлари диагностикаси (А.В.Лебедев, 2006) Ушбу сўровнома 20 саволдан иборат бўлиб характернинг ўзига хос хусусиятларини аниқлашга қаратилган.
Кўрсатма: тест саволларини диққат билан ўқинг ва келтирилган жавоб вариантларидан ўзингизга мос келган битта жавоб вариантини белгиланг.
1. Сиз ўзингизнинг хатти-ҳаракатингиз атрофдаги одамларга қандай таъсир этиши ҳақида кўп ўйлайсизми?
А) жуда кам
Б) кам
В) етарлича кўп
Г) жуда кўп
2. Сизда ўзингиз ишонмаган нарса ҳақида гапириш ҳолати кузатиладими (бошқаларга қарши бўлиб ўжарлик қилиш ёки ўз тасаввури бойлигини кўрсатиш сабабли)
А) ҳа
Б) йўқ
3. Сиз одамлардаги қуйида келтирилган сифатлардан қайсини кўпроқ қадрлайсиз?
А) қатъиятлилик
Б) тафаккурнинг кенглиги
В) самарадорлик, ўзини кўрсата билиш
4. Сиз синчковликка (ҳар бир нарсани майда жиҳатларига эътибор қаратиш) мойилмисиз?
А) ҳа
Б) йўқ
5. Сиз ўзингиз билан содир бўлган кўнгилсизликларни тез унутасизми?
А) ҳа
Б) йўқ
6. Сиз ўзингизнинг хатти-ҳаракатингизни анализ қилишни яхши кўрасизми?
А) ҳа
Б) йўқ
7. Сиз ўзингизга таниш одамлар орасида бўлганингизда ...
А) ушбу жамоада қабул қилинган муомала тарзини сақлашга ҳаракат қиласиз.
Б) ўзингиз билан ўзингиз қоласиз.
8. Қийин вазифага киришишдан аввал сизни кутаётган қийинчиликлар ҳақида ўйламасликка ҳаракат қиласизми?
А) ҳа
Б) йўқ
9. Сизни фикрингизча қуйида келтирилган хусусиятлардан қайси бири сизга кўпроқ мос келади?
А) орзу қилувчи
Б) содда, кўнгли очиқ
В) қунт билан ишлайдиган
Г) вазифани ўз вақтида бажарадиган, тартибли
Д) кенг маънода “файласуф”
Е) шошқалоқ одам
10. Бирор саволни муҳокама қилаётганда ...
А) кўпчиликни фикридан фарқли бўлса ҳам ўз нуқтаи назарингизни баён этасиз
Б) сизни нуқтаи назарингиз бошқача бўлса ҳам бундай вазиятда сукут сақлаш маъқул деб ҳисоблайсиз.
В) ўз фикрингизда қолиб, кўпчиликни қўллайсиз
Г) ўзингизни турли ўйлар билан урунтирмайсиз ва кўпчиликнинг фикрини қабул қиласиз
11. Раҳбариятнинг кутилмаган чақириғи сизда қандай кечинма уйғотади?
А) ғазаб
Б) хавотир
В) ташвиш
Г) ҳеч қандай кечинма уйғотмайди
12. Мунозарали вазиятда сизни рақибингиз сизга қарши шахсий адоват кўрсатса сиз қандай йўл тутасиз?
А) унга шундай жавоб қайтарасиз
Б) буни рад этасиз
В) намойишкорона ҳақоратлайсиз
Г) бироз танаффус қилишни таклиф қиласиз
13. Агар сизни ишингиз яроқсиз деб топилса сизда қандай кечинма юзага келади?
А) ўкинч
Б) уят
В) ғазаб
14. Агар ноқулай вазиятга тушсангиз биринчи ўринда кимни айблайсиз?
А) ўзингизни
Б) омадсизликни
В) бошқа ташқи сабабларни
15. Атрофингиздаги одамлар (раҳбарият, мураббий, жамоадошлар) сизнинг қобилиятингиз ва маҳоратингизни етарлича баҳоламаётгандек туюладими?
А) ҳа
Б) йўқ
16. Агар дўстларингиз сиз билан ҳазиллашса нима қиласиз?
А) улардан ғазабланасиз
Б) чекинишга ҳаракат қиласиз
В) ғазабланмайсиз, сиз ҳам ҳазилга қўшиласиз
Г) кулиб жавоб қайтарасиз
Д) бефарқдек кўринасиз, жилмаясиз, лекин ичингизда ғазабланасиз
17. Агар шошаётган вақтингизда, сизнинг анжомларингиз жойида йўқ бўлса нима қиласиз?
А) сокин бўлиб қидиришда давом этасиз
Б) уйдагиларни тартибсизликда айблаб қидирасиз
В) сизга керакли анжомсиз кетасиз
18. Қайси сабаб сизни мувозанатингизни кўпроқ бузади?
А) узун навбат
Б) жамоат транспортидаги тиқилинч
В) бир савол юзасидан белгиланган жойга бир неча бор келиш зарурияти
19. Тортишувни тугатгандан сўнг ҳам ўз қарашингизни ҳимоя қилиш учун янги далилларни келтириб фикрингизни асослашни давом эттирасизми?
А) ҳа
Б) йўқ
20. Агар зарурий ишни тугатиш учун сизга ёрдамчи танлаш лозим бўлса, номзодлардан кимни танлайсиз?
А) бажарувчи одам, лекин ташаббускор эмас
Б) билимли одам, лекин ўжар ва баҳслашувчи
В) қобилиятли одам, лекин эринчоқ
Жавоблар натижаси баҳолаш шкаласи бўйича баҳоланади, сўнгра балларнинг умумий йиғиндиси ҳисоблаб чиқилади.