Ўқувчиларнинг таълимий ютуқларини



Download 48 Kb.
bet1/2
Sana23.02.2022
Hajmi48 Kb.
#173195
  1   2
Bog'liq
PISA ва TIMMS ҳақида


Ўқувчиларнинг таълимий ютуқларини
баҳолаш бўйича халқаро дастур (PISA).

Ўқувчиларнинг таълимий ютуқларини баҳолаш бўйича халқаро дастур- (инглизча - Programme for International Student Assessment, PISA) - дунёнинг барча давлатларидаги ўқувчиларнинг саводхонлигини баҳолаш ва ушбу билимларини амалиётда қўллашни билиш даражасини баҳоловчи тестдир. Бу тестлар 3 йилда бир маротаба ўтказилади. Бунда 15 ёшли ўсмирлар қатнашади.1997 йилда ишлаб чиқилган. 2000 йилда биринчи маротаба қўлланилган. Бу тестлар Иқтисодий хамкорлик ва ривожлантириш ташкилоти томонидан консорциумда етакчи халқаро илмий ташкилот билан миллий марказлар иштирокида ташкилланади. Консорциумни Австралия педагогик тадқиқотчилар бирлашмаси (ACER) Нидерландия (Голландия) Миллий Педагогик Ўлчовлар (CITO) институти кўмагида бошқаради, АҚШнинг Педагогик Тест Хизмати (ETS), Япония Таълим тизимадаги Миллий тадқиқотлар институти (NIER); Ақш Вестат (WESTAT) ва дунёдаги бошқа нуфузли таълим ташкилотлари ҳамкорликда олиб боради.


Ушбу тадқиқотда Иқтисодий Кўмак ва Ривожлантириш Ташкилотига кирувчи давлатлар ва шу ташкилот билан хамкорликдаги бошқа давлатлар ҳам иштирок этади. Бу давлатлар сони тобора кўпайиб бормоқда.
PISA тадқиқотлар мониторинг бўлиб, турли давлатлардаги таълим тизимидаги ўзгаришларни аниқлаш ҳамда солиштиришга ёрдам беради ва таълимдаги стратегик ечимларни самарали баҳолаб беради. Бу тадқиқотларнинг натижалари барча давлатларда жуда катта иштиёқ билан кузатилади. Ушбу кузатишни Олимпиада ўйинлари билан тенглаштириш мумкин.
PISAда мактабининг билим сифати мониторинги 4 та асосий йўналиш бўйича ўтказилади: ўқиш саводхонлиги, математик саводхонлиги, табиий фанлар саводхонлиги ва компьютер саводхонлигидир. 2000-2009 йиллар натижасига кўра Шарқий Осиё давлатларида Энг яхши ўрта таълим Хитой, Корея, Сингапур ва Япония давлатларида хисобланади, Европада эса биринчи ўнталик лидерлари Финляндия ва Нидерландия (Голландия) давлатларидир.
2000 йил.
2000 йилда тестда 32 давлатдан 265000 ўқувчи иштирок этган. Асосий мақсад – ўқиш ва ўқиганини тушуниш. Тестларнинг 3 дан 2 қисми шу мақсадга қаратилган эди. Россия Федерацияси ўқиш бўйича 462 балл йиғди (27 ўрин), математикадан -478 балл, илмий саводхонликдан -460 балл йиғди.
2003 йил.
PISA - 2003 да 43 давлатдан 275000дан ортиқ ўқувчи иштирок этди.Ўқиш бўйича 543 балл тўплаб Финляндия давлати йўлбошчи бўлди. Россия 442 балл тўплади, АҚШ -495 балл, Сербия давлати -412 балл.
Математика бўйича Гонконг давлати 550 балл тўплаб, йўлбошчи бўлди, Россия Федерацияси 468 балл тўплади (32 ўрин), АҚШ -483 балл, Италия -466 балл.
Илмий саводхонлик бўйича Финляндия 549 балл билан йўлбошчи бўлди. Россия Федерацияси 489 балл, АҚШ -491 балл, Италия -486 балл тўплади.
2006 йил.
2006 йили 57 давлат ичида Россия Федерацияси 440 балл билан 36 ўринда эди. 556 балл билан Жанубий Корея йўлбошчи бўлди.
Математика бўйича Тайбей давлати 549 балл тўплаб, йўлбошчи бўлди, Россия Федерацияси 476 балл тўплади, АҚШ -468 балл, Исроил давлати -442 балл.
Илмий саводхонлик бўйича Финляндия 563 балл билан йўлбошчи бўлди. Россия Федерацияси 479 балл, АҚШ -489 балл, Италияда-475 балл.
2009 йил.
2009 йили 74 давлат иштирок этган. Россия Федерацияси 459 балл билан 42 ўринда бўлиб, 2006 йилга нисбатан натижани яхшилади. 556 балл билан Хитойнинг Шанхай шаҳри йўлбошчи бўлди. PISA - 2009 рейтингида Россия давлати Сербия ва Болгария давлатидан бир поғона юқори, Турция ва Бирлашган Араб Амирликларидан эса бир поғона паст ўринга эга бўлди.
Математика бўйича Россия Федерацияси 468 балл билан 38 ўринни эгалаган бўлса, илмий саводхонлик бўйича эса 478 балл (39 ўрин) йиғди.
Грузия давлати ўқиш бўйича 374 балл (67 ўрин), математика бўйича-379 балл (65 ўрин), илмий саводхонлик бўйича 373 балл (69 ўрин) тўплади.
2012 йил.
2012 йили PISAда 65 давлат иштирок этди. Улардан 34 нафари Иқтисодий хамкорлик ва ривожлантириш ташкилотидан. Биринчи бор оммавий тест ва баҳолаш жараёнига ўқувчиларга дастлаб берилган топшириқлар қаторига янги турдаги топшириқлар, таклифлар киритилди: янги объектни текширишни талаб қилувчи интерактив муаммолар, вертуал мосламалар (МР3 – плеер, кондиционер) ва объектив қонуниятларга асосланган жавоблар.


Download 48 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish