104
— Жейкоб, нима бўлди? — сўрадим. Унинг сочлари аввалгидек узун ва
чиройли эди. У мени бор кучи билан тортар, мен боргим келмай
қаршилик қилардим.
“Қоч, Белла, тезроқ қочишинг керак!” ― Эдварднинг хавотирли
товушидан уйғониб кетдим.
Тушимдаги жойлар таниш кўринганига ҳайрон бўлдим. Бу жойларни
қачон кўрганман? Тўсатдан эсимга тушди. Биринчи марта Жейкоб билан
пляжни айланиб, Эдварднинг вампир эканини билган куним шу тушни
кўргандим. Бу туш онгим остидан вулқондек отилиб, Жейкоб билан
бўлган суҳбатимизни ёдимга солди. Кутилмаганда ўрмондан
фаришталардек чиройли Эдвард пайдо бўлди, унинг кўзлари қоп-қора
бўлиб, даҳшатли тикиларди. Мен олдинга қараб югурдим.
Жейкоб қўлимни қўйиб юборди-ю, лекин тишларини ғичирлатди. Кейин
қаттиқ чайқалиб оёқларим остига йиқилди. "Жейкоб!", қичқирдим
даҳшатга тушиб, лекин энди у йўқ эди. Унинг ўрнида улкан қўнғир тусли,
кўзлари маъноли боқадиган бўри турарди.
Кўзларимдан яшин чақнагандек бўлди. Бу ўтган ҳафта сайҳонликда
ёнимга келган бўри эди! Бу улкан махлуқ айиқдан ҳам катта эди. У менга
нимадир демоқчидек маъноли кўзлари билан қаттиқ тикилди. Кўзлари
Жейкобнинг қорақўнғир рангли кўзларини эслатди. Ўзимнинг қичқирган
овозимдан ўзим уйғониб кетдим. Дадам мендан хабар олгани келишини
кутиб одеялга бошимни ўрадим. Илгари бу қадар қаттиқ қичқирмасдим.
Лекин дадам кўринмади. Ўзимни зўрға босиб, Жейкобнинг ҳар бир
сўзини миямда такрорлай бошладим.
― Бизнинг қадимги ривоятимизни эшитганмисан? Қаердан келганимизни
биласанми? Квилетларни назарда тутяпман, — деди у.
― Йўқ.
― Ривоят кўп, уларнинг баъзиси бутун башарий тошқинга бориб
тақалади.
Ўшанда қадимги квилетликлар ўз кемаларини тоғдаги энг баланд
дарахтларнинг учига боғлаб, худди Нуҳ пайғамбардек жон сақлашган
экан, — Жейкоб бу эртакларга ишонмаслигини билдириш учун жилмайиб
қўйди. — Бошқа афсонада бизни бўридан тарқаган дейишади. Бўрилар
ҳамон бизга қондош эмиш. Бўрини ўлдириш қабила қонунига қарши
чиқиш билан баробар. Бундан ташқари оқлар
ҳақида ҳам ривоят бор.
― Оқлар?
― Ҳа. Баъзилари қадимда, баъзилари эса яқинда пайдо бўлган. Ривоятга
кўра менинг катта бобом улардан баъзиларини таниган. Бобом оқлар
биланҳудудимизга қадам босмаслик битимини тузган.
Бобом ҳам отамга ў хшаб қабила бошлиғи бўлган. Оқлар бўриларнинг
душмани ҳисобланади. Ҳалиги... ҳақиқий бўриларнинг эмас, худди
бизнинг авлодларга ўхшаб одамга айланадиган бўриларнинг. Сизлар
уларни "турланувчи" (оборотень)лар деб атайсизлар.
― Турланувчиларнинг ҳам душмани борми?
Do'stlaringiz bilan baham: