1
ЗУЛМАТ ОСТОНАСИДАГИ МУҲАББАТ
(2-ФАСЛ)
“ЯНГИ ОЙ”
Стефани Майер
https://telegram.me/e_kutubxona
2
Дилфуза Собирова таржимаси
https://telegram.me/e_kutubxona
3
Севганингни йўқотиш, фироққа сабр аҳди билан севгилингни
“тунги овчилар” сулоласининг доимий қаршилигидан сақлаш жуда қийин
масала. Белла
Свон севгилисининг фироғига чидай олмай, ҳинду йигитча
Жейкоб Блейкнинг
дўстлигини дардига малҳам қилмоқчи бўлади. Лекин у
яқин дўстининг ўзи ҳам
“тунги овчилар” вакилларидан бирининг
фарзанди эканини хаёлига ҳам
келтирмайди. Жейкоб аслзода
вампирлардан ҳам хавфли ва шафқатсиз сулоладан эканлигини
билмайди...
I боб. Базм
Ухлаб ётганимга салкам тўқсон тўққиз фоиз ишончим комил эди. Чунки
биринчидан, қадрдон шаҳрим қуёшли Финиксда эдим, иккинчидан бувим
Мери
қаршимда турарди. Бувим бундан олти йил олдин дунёдан ўтган
бўлиб, шу сабаб
уни кўриб турганим тушимда содир бўлаяпти, деган
тахминимни тасдиқларди.
Бувим умуман ўзгармаган, аксинча, уни охирги марта қандай кўрган
бўлсам,
шундайлигича қолганди. Юзларига ажин тушгани, сочлари
оппоқлигини ҳисобга
олмаганда мен бувимга қуйиб қўйгандек ўхшардим.
Бувим ҳам мени кўриб
ҳайратланди. Саволларим кўп эди, бувимдан олти
йилдан буён қаерда эдингиз, бу
ерда нима қилиб юрибсиз деб сўрагим
келди. Лекин бувим мен билан тенгма-тенг оғзини очди ва мен қатори
жилмайиб қўйди.
― Белла! — Мени чақирган овоз бувимники эмасди. Кўрмасам ҳам ким
чақираётганини сезиб турардим. Шубҳасиз, бу қадрдон товушни минглаб
овозлар
ичидан таниб олишим мумкин эди. Эдвард! У кутилмаганда мен
билан бувимнинг
ўртасида, қуёш нури остида туриб олганида эсанкираб
қолдим. Чунки бувим
вампирни севишимни билмасди, аслида ҳеч ким
билмайди. Ҳозир унинг танаси
худди биллурдан ясалгандек
ялтираётганини бувимга қандай тушунтираман?
― Бувижон, севгилимнинг ялтирашини сезгандирсиз? У қуёшга чиқса
доим
шундай бўлади. Эътибор берманг... Ўзи нима иш қилади дейсизми?
Доим булутли
Форксда яшашига сабаб ҳам шу! Серёмғир жойларда унинг
оиласи сирлари фош
бўлмайди.
Эдвард жилмайганча менга яқинлашди. Нима қиляпти? Ахир бувим кўриб
қолади-ку! Шошиб ортимга ўгирилгандим, бувим ҳам ўгирилди.
Эдвард эса чиройли жилмайганча мени бағрига босди. Бувим ҳайрон
бўлди
шекилли. Лекин шу маҳал ғалати ҳолат эътиборимни тортди: бувим
менинг ҳар
бир ҳаракатимни қайтарарди! Шундагина бувим менга катта
зарҳал ромдан қараб
турганини тушундим... Шу заҳоти тушим даҳшатга
айланди. Қаршимдаги бувим
эмас, ўзимнинг аксим эди!
Менинг кексайиб, ажиндан буришган аксим...
Do'stlaringiz bilan baham: |