Зулмат остонасидаги муҳаббат (2-фасл) “янги ой” Стефани Майер


https://telegram.me/e_kutubxona



Download 1,7 Mb.
Pdf ko'rish
bet96/207
Sana22.02.2022
Hajmi1,7 Mb.
#117451
1   ...   92   93   94   95   96   97   98   99   ...   207
Bog'liq
2 5325890387707954084

 https://telegram.me/e_kutubxona


101
У юзимга тикилди, ҳатто қоронғуда ҳам рангим оқариб кетгани сезилди,
шекилли. Ўша куни Эдвард вампирлигини айтганди, шуни менга
эслатмоқчими?
― Ҳа, ёдимда.
― Ўша ривоят ҳам эсингдами?
Бошим айланиб кетди. Ўша куни мени Эдварддан бошқа ҳеч нарса
қизиқтирмагани учун бошқа воқеаларга унчалик аҳамият бермаган
эканман, шу сабаб “билмадим” дегандек бош силкидим.
Жейкоб бир сакраб каравотдан тушди, кейин қўлларини мушт қилиб,
пешонасига қаттиқ урди.
― Жейк, бас қил! - қўрқиб кетдим. ― Ҳозир қаттиқ чарчаганман,
гапирганингдан фойда йўқ. Эрталаб гаплашамиз...
У нафасини ростлагач, аччиқ жилмайди.
― Балки кейин эсларсан... Нега фақат битта ҳикоя хаёлингга муҳрланиб
қолганини биламан, ― шундай дея каравот ёнига чўккалади. — Бир
саволимга жавоб берасанми? — деди у киноя билан. — Шу саволимга
жавоб олиш учун ўлишга ҳам розиман.
― Қанақа савол? — ҳушёр тортдим.
― Мен гапириб берган вампирлар ҳақидаги воқеа..
Жавоб беришга қўрқиб индамадим.
― Сен ростдан ҳам билмаганмидинг? — унинг овози хириллаб чиқди. —
Улар ҳақида гапириб берган ягона одам мен бўламанми?
Қаердан билди? Нега энди шу бугун текшириб кўрмоқчи бўляпти?
Тишимни тишимга босдим. Жавоб бермасликка аҳд қилиб кўзига қаттиқ
тикилдим.
— Кўрдингми? Содиқлик деганда нимани назарда тутганимни энди
тушундингми? — тўнғиллади у. ― Менда ҳам худди шундай, фақат
бундан ҳам баттарроқ. Ўзимни қанчалик тийишим кераклигини тасаввур
ҳам қила олмайсан.
Шу гапларни айта туриб, оғриқдан қийналгандек кўзларини юмди. Бу
шунчаки совуққонлик эмасди, бу ерда бошқа гап борлиги аниқ. Унга азоб
бераётган нарсаларнинг барчасини ёмон кўриб кетдим. Кўз ўнгимда
Сэмнинг чеҳраси гавдаланди.
Мен ўз ихтиёрим билан муҳаббат сабаб Калленларнинг сирини мавҳум
сақлагандим. Жавобсиз бўлса-да, ҳақиқий муҳаббат учун. Лекин Жейкоб
нега сир саклашга мажбур?
― Бундан қутулишнинг бирор йўли борми? ― шошиб бошини силадим.
Кўллари титрай бошлади-ю, лекин кўзини очмади.
― Йўқ. Бу бир умрга. Бир умрга маҳкумлик, — у аччиқ кулди. — Балки
ўлганимдан кейин ҳам ундан қутула олмасман...
― Йўқ, Жейк, ундай дема, — унга ачинганимдан йиғлаб юборай дедим.

Агар қочиб кетсак-чи? Уйингдан, Сэмдан узоқда бўлардинг?

Download 1,7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   92   93   94   95   96   97   98   99   ...   207




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish