Зулмат остонасидаги муҳаббат (2-фасл) “янги ой” Стефани Майер


XII боб. Чақирилмаган меҳмон



Download 1,7 Mb.
Pdf ko'rish
bet93/207
Sana22.02.2022
Hajmi1,7 Mb.
#117451
1   ...   89   90   91   92   93   94   95   96   ...   207
Bog'liq
2 5325890387707954084

XII боб. Чақирилмаган меҳмон
Қўрқувдан қотиб қолдим, лекин уйғондимми ёки ҳамон туш кўряпманми,
сира тушуна олмасдим. Сал вақтдан кейин ойнанинг тирналгани яна
эшитилди.
Қўрқа-писа секин ўрнимдан туриб деразага яқинлашдим. Катта, қоп-қора
шарпа дераза ёнида у ёқдан бу ёққа бесаранжом бориб келарди. У дераза
 https://telegram.me/e_kutubxona


98
томон сакрар, худди ойнани синдириб кирмоқчидек бўларди. Қичқириб
юбормаслик учун оғзимни ёпиб ўзимни орқага ташладим. Виктория!
Демак мени қидириб келибди-да. Ўлдим! Менга қўшиб дадамни ҳам
ўлдиради! Ўзимни қўлга олишим керак! Нима бўлса ҳам дадам хонамга
келишининг олдини олишим керак... Овоз чиқарсам дадам югуриб
келиши мумкин.
Кутилмаганда қора шарпа таниш хириллаган овоз билан мени чақирди:
― Белла! Жин урсин, деразани оч!
Аввалига тушунмадим, кейин тезда ўзимни қўлга олиб деразани шошиб
очдим. Ой нурида шарпанинг юзини кўрдим.
― Бу ерда нима қиляпсан? — шивирладим овозим зўрға чиқиб.
Жейкоб қарағай дарахтининг энг учига чиқиб олиб, оёғига санчилган
тиканлардан типирчиларди. Унинг оғирлигидан дарахт қайишиб кетганди.
― Ваъдамни бажаришга ҳаракат қиляпман, — деди у дарахтни мен томон
қайириб.
Туш кўрмаётганим аниқ эди.
― Ҳовлимиздаги дарахтдан йиқилиб ўламан деб қачон ваъда бергандинг?
У аччиқ жилмайди, кейин мувозанатни сақлаш учун дарахт шохида туриб,
қўлларини икки томонга ёйди ва:
― Қоч йўлдан! — деб буюрди.
― Нега?
У оёғини олдинга ва орқага ҳаракатлантира бошлаганда нима қилмоқчи
эканлигини тушундим.
― Йўқ, Жейк! Тўхта!
Лекин кеч бўлганди: у очиқ ойна томонга ўзини шамолдек отди.
Қўрққанимдан қичқириб юбордим. Дарахтдан йиқилиб майиб бўлди
шекилли, деб ўйлагандим, лекин мени ҳайратга солиб хонамга
силлиққина учиб кирди ва овозсиз қўнди.
Иккаламиз ҳам беихтиёр эшик томонга қарадик, шовқиндан дадам
уйғониб кетишидан хавотирда эдим. Зинада қадам товушлари
эшитилмади. Секин-аста Жейкобнинг юзига табассум югурди. У ўзидан
мамнун эди. Лекин бу мен биладиган ва яхши кўрадиган табассум эмасди.
Самимийликдан асар ҳам бўлмаган табассумни Сэм ўргатган шекилли. Бу
бола ҳаддидан ошиб кетди.
Ўзимга уни бутунлай унутаман деб буйруқ берганман. Чунки кескин рад
жавоби юрагимга оғир ботганди. Энди эса ҳеч нима бўлмагандек
жилмайиб хонамга бостириб кириб ўтирибди. Қолаверса, у шовқин-сурон
билан кирган бўлса-да, менга оғриқни хотираларни эсимга солди.
Жейкобнинг бу иши Эдвард тунда деразамдан кириб келишини ёдимга
тушириб, қалбимни баттар яралади.
Кечаги тафсилотлардан қаттиқ чарчаганим ва бугунги воқеа бир бўлиб,
ҳозир уни кўргим келмасди.
― Кет, — дедим алам билан шивирлаб.
У ҳайрон бўлди.

Download 1,7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   89   90   91   92   93   94   95   96   ...   207




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish