Зулмат остонасидаги муҳаббат (2-фасл) “янги ой” Стефани Майер


https://telegram.me/e_kutubxona



Download 1,7 Mb.
Pdf ko'rish
bet89/207
Sana22.02.2022
Hajmi1,7 Mb.
#117451
1   ...   85   86   87   88   89   90   91   92   ...   207
Bog'liq
2 5325890387707954084

 https://telegram.me/e_kutubxona


94
― Қанақа хавф?
Мен бу саволни унинг юзига бақириб айтган бўлсам-да, у "қилт" этмади.
― Гапни бас қилиб, қайтайлик. Гаплашадиган гапимиз қолмади.
Оғзим очилиб қолди:
― Нималар деяпсан? Ҳали ҳеч нимани тушунтирмадинг-ку, гапимиз
тугамади!
У эътибор бермай, ёнимдан ўтиб кетди.
― Бугун Квилни кўрдим, — қичқирдим ортидан.
У тўхтади, лекин ўгирилмади.
― Квил деган дўстинг борлиги ёдингда борми? У қаттиқ қўрққани
сезилиб турибди, у сендан хавотирда.
Жейкоб талмовсираб менга тикилди.
― Навбатдаги мен бўламан деб ўйлаб қўрқяпти, — давом этдим.
Жейкобнинг ранги оқариб кетди ва жаҳл билан дарахт шохини маҳкам
қисди.
― У навбатдаги бўлмайди. Бўлолмайди! Ҳаммаси тугади. Бу воқеа ҳам
рўй бермаслиги керак эди. Нега? Нега ахир? ― шундай дея у ғазаб билан
дарахтга мушт урди. Унинг зарбасидан ёғоч қарсиллаб синганини кўриб
даҳшатдан қотиб қолдим.
― Мен қайтишим керак, — шундай дея у кескин ўгирилди, унинг
эпкинидан йиқилиб тушишимга сал қолди.
― Бор ўша Сэмнинг ёнига! ― бақирдим ортидан алам билан.
― Нотўғри ўйлаяпсан, — тўнғиллади у жавобан.
Ортидан қувиб пикапим ёнида унга етиб олдим:
― Шошма!
У мен томонга ўгирилганда яна қўллари титрай бошлаганди.
― Уйингга қайт, Белла. Сен билан ортиқ гаплашиб тура олмайман.
Кўз ёшларим юзимни юва бошлади:
― Сен... мени ташлаб кетяпсанми? — бу гап кўнглим кечинмасини аниқ
ифодаламаса-да, ҳозир бошқа гап хаёлимга келмади. — Ахир биз
шунчаки танишлар эмас, дўстмиз-ку.
Жейкоб кутилмаганда аччиқ кулиб юборди. Менинг эса кўзим ёшга тўлди.
― Қўйсанг-чи! Агар шундай бўлган тақдирда ҳам мен сенга дўст бўлиб
қолайлик деган бўлардим. Лекин энди-шу гапни ҳам айта олмайман.
Нега ахир, Жейкоб? Сэм бошқалар билан дўстлашишга кўймайдими?
Илтимос, Жейк. Ваъда бергандинг-ку! Менга кераксан! — яқин
ўтмишимдаги бўшлиқ яна бостириб келишини ўйлаб ваҳимага тушдим.
Жейкоб ҳаётимга оз бўлсада мазмун олиб кирганди. Ёлғизлик яна
бўғишни бошлади.
― Афсус, Белла... — бегона товушда жавоб берди Жейкоб.
Унинг чин дилдан гапираётганига ишонгим келмасди. У ниманидир
мендан сир тутаётгандек эди назаримда. Лекин нималигини тушуна
олмасдим. Балки бунинг Сэмга ҳам, Калленларга ҳам алоқаси йўқдир. У
шу йўл билан бизнинг келажаги йўқ муносабатларимиздан қочмоқчи

Download 1,7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   85   86   87   88   89   90   91   92   ...   207




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish