Зулмат остонасидаги муҳаббат (2-фасл) “янги ой” Стефани Майер


https://telegram.me/e_kutubxona



Download 1,7 Mb.
Pdf ko'rish
bet85/207
Sana22.02.2022
Hajmi1,7 Mb.
#117451
1   ...   81   82   83   84   85   86   87   88   ...   207
Bog'liq
2 5325890387707954084

 https://telegram.me/e_kutubxona


90
― Қаерга?
― Уйим шимол томонда. Дўконнинг ортида.
― Бугун Жейкобга кўзинг тушмадими? ― сўрадим шошиб. У жавоб
ўрнига тескари ўгирилиб ойнадан ташқарига тикилди. Бир муддатдан
кейин: Узоқдан кўрдим, ― деди.
― Узоқдан? — қайта сўрадим.
― Уларга етиб олмоқчи эдим, у Эмбри билан бирга эди, — унинг овози
пасайиб кетганидан гапи зўрға эшитилди. — Мени кўришди, лекин
тўхтамасдан
ўрмонга кириб кетишди. Менимча, улар ёлғиз эмасди.
Сэмнинг тўдаси билан эди... Бир соат ўрмон оралаб уларни қидирдим,
чақирдим, жавоб беришмади. Сен
учраганингда, эндигина ўрмондан йўл
топиб чиққандим...
― Демак, Сэм барибир уни тинч қўймабди-да, ― дедим мен афсус билан.
Квил менга ҳайратланиб қаради:
― Бу ҳақда сен ҳам биласанми?
― Ҳа, Жейкоб айтганди. Ҳозир Жейкоб қийналаётган бўлса керак?
― У Сэмдан бир қадам ҳам ажралмаяпти, — алам билан ўгирилди Квил.
― Шу пайтгача улардан қочарди, хафа эди.
― Бошқалардек узоқ пайт эмас. Бор-йўғи бир кун қочиб юрди. Кейин Сэм
дарров уни эгарлаб олди.
― Бу ҳақда қандай фикрдасан? Гиёҳванд моддаларми ёки бошқа
нарсами?
― Жейкоб билан Эмбри ҳеч қачон гиёҳвандликка ўч бўлишмаган.
Қаердан биламан? Лекин бошқа нима бўлиши мумкин? Ҳайронман, нега
оқсоқоллар ташвишланишмаяпти, бонг уришмаяпти? ― унинг қаттиқ
ташвишланаётгани сезилиб турарди, — Жейкоб бу... гуруҳга кўшилишни
истамаганди. Билмадим, фикридан қайтишга нима мажбур қилди экан?
Навбатдагиси мен бўлишни истамайман!
Бу гапни иккинчи марта эшитишим. Танамга чумоли ўрмалагандек бўлди:
― Ота-онанг хабардорми?
― Ҳа, — деди у энсасини қотириб. — Бобом Жейкобнинг бобоси билан
бирга оқсоқол бўлган. Унинг айтишича, Сэм Улей қишлоқдаги энг яхши
йигит эмиш.
Биз бир нафас бир-биримизга тикилиб қолдик. Ла-Пушга етиб
келганимизда
Квил яна тилга кирди.
― Шу ерда тушаман, — деди у, кейин кичкина ёғоч уйни кўрсатиб: —
Мана уйим, — деди ва машинадан сакраб тушди.
― Мен Жейкобларникига бориб, ўша ерда уни кутиб турмоқчиман, —
қичқирдим ортидан.
― Омад, — деди у ва яна елкалари тушиб мунғайганча югуриб кетди.
Квилнинг ҳолати менга сира тинчлик бермасди, хаёлим паришон
бўлганча, машинамни буриб Блэкларнинг уйига қараб ҳайдадим. Бу
қишлоқда нималар бўляпти ўзи? Етиб келгач, пикапим эшигини очиб
қўйиб, кутишга шайландим.

Download 1,7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   81   82   83   84   85   86   87   88   ...   207




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish