93
У заҳарханда жилмайди:
― Ҳақиқатни эшитмаганинг маъқул.
―
Билишни истайман, ҳаммасини билгим келяпти!
― Ўзингга жабр қиляпсан! қичқирди у менга. Агар ростдан ҳам айбдор
қидираётган бўлсанг, — у мени ҳайратда қолдириб ўкириб юборди. ―
Нега ўзинг жондан ортиқ кўрадиган ўша ифлос, қонхўр вампирларни
айбламайсан? Нега?
Оғзим очилиб қолди. Ичимга титроқ кирди ёки нотўғри эшитдиммикан?
Лекин унинг юзида иккиланишдан асар ҳам йўқ, фақат ғазаб бор эди.
―
Айтдим-ку, ҳақиқатни билмаганинг маъқул деб... — деди у жаҳлдан
тушмай.
― Тушунмадим... ким ҳақида гапиряпсан? — овозим ўзимга ҳам зўрға
эшитилди.
У ишонқирамай қошларини чимирди: — Менимча гап ким ҳақдалигини
жуда яхши билиб турибсан! Уларнинг номини тилга олишимга йўл
қўймайсан-ку, тўғрими? Азобланишингни ўзим ҳам истамайман...
― Тушунмадим, — қайтардим яна.
― Калленларни айтяпман, — деди у мендан кўз узмасдан чўзиб. — Ҳозир
яна бир бор амин бўлдим. Ҳар гал юз-кўзингдан маълум бўлади, —
аламли хўрсинди Жейкоб. — Уларнинг ҳатто исмини эшитиш ҳам сен
учун азоблигини билмайманми?...
Мен "йўқ" дегандек бош чайқадим. Жейкоб буни қаердан билади? Бу
гапларни Сэмнинг тўдасига нима алоқаси бор?
Балки бу вампирларни
ёмон кўрадиганлар тўдасидир? Бу гуруҳ кимга керак, ахир улар Форксдан
кетишганига анча бўлган-ку?! Қачондан буён Жейкоб Калленлар ҳақидаги
гапларга ишона бошлади, ахир уларнинг кўчиб кетганига ярим йилдан
ошган бўлса, қолаверса улар энди ҳеч қачон қайтиб келишмайди-ку!
― Яна Билли амакининг афсоналарини эшитдингми? —
дедим гапни
ҳазилга бурмоқчи бўлиб.
― Дадамнинг гаплари таҳсинга лойиқ, чунки у мен ўйлагандан кўра
кўпроқ нарсани биларкан.
― Ҳазилни бас қил, Жейкоб. Ирим-сиримларнинг пайти эмас ҳозир. Нега
Калленларни айблаётганингни ҳамон тушунмаяпман.
Сэм айни дамда
қилаётган ишларга аллақачон изи қуриган Калленларни айблашнинг нима
кераги бор?! Нега уларни ёмон кўряпсан?
― Улар бу дунёда борлиги учун! - вишиллади у.
Тўсатдан миямда Эдварднинг товуши янгради: “Жим, Белла. Унинг
ғашига тегма!” огоҳлантирди у мени. Жейкоб қаршимда ғазаби қайнаб
турарди. Нега тўсатдан Эдварднинг овози эшитилганига ҳайронман.
Тўғри, Жейкобнинг жаҳли чиққанди, лекин бу бор-йўғи Жейкоб-ку!... Ҳеч
қандай хавф-хатар кутилмаяпти-ку!
"Шошма, ўзига келиб олсин!" — давом этди Эдварднинг товуши.
― Ажойибсан-да, — дедим бу билан иккаласига ҳам бирдек жавоб бериб.
― Яхши, — деди Жейкоб яна оғир нафас олишни бошлаб. — Сен
биланбаҳслашмайман. Энди бунинг аҳамияти йўқ, хавф ортда қолди.
Do'stlaringiz bilan baham: