4
Эдвард эса чиройли ва доимий ўн етти ёшли ҳолатида қаршимда турарди.
У
секингина юзимдан ўпди ва:
― Туғилган кунинг билан! — деб шивирлади.
Сесканиб уйғониб кетдим. Ютоқиб нафас оларканман, бу шунчаки туш
деб
ўзимни овутардим. Лекин қўрқув юрагимни тарк этмади. Девордаги
соат
бурчагидаги календар бугун 13-сентябр эканлигини кўрсатиб
турарди. Тушим
менга аччиқ ҳақиқатдан далолат берди. Бугун мен ўн
саккиз ёшга тўламан! Шу
кунни анчадан буён юрак ҳовучлаб
кутаётгандим. Демак, кундан-кунга Эдварддан
ёшим катта бўлиб
боряпти. Мен ўн саккиз ёшдаман, Эдвард эса ҳеч қачон ўн
саккизга
кирмайди. Ювиниш хонасига югуриб бориб кўзгудаги аксимга эътибор
билан тикилдим. Юзимда пешанамни тириштирганимда кўринадиган
чизиқлардан бошқа ажин кўринмасди. Кайфиятим тушиб кетгани учун
нонушта
қилгим келмади, лекин дадамни хотиржам қилиш учун ўзимни
қувноқ
кўрсатишга мажбур эдим. Совға олишга уялганим учун дадамга
менга совға
берманг, деб илтимос қилдим.
Мактабга келгунча кўз ёшларимни ичимга ютиб келдим. Бувимнинг
тушимга
кирганини миямдан чиқариб ташлай олмасдим. Машинамни
автотўхташ жойига
қўйиб алангладим. Эдвард мукаммал ясалган
ҳайкалдек чиройли ҳолича
жилмайиб, “Вольво”сига суяниб турарди.
Тушкун кайфиятим ўрнини ҳайрат
эгаллади. Ярим йилдан буён бирга
бўлсакда, бу бахт қуши айнан менинг бошимга
қўнганига ишонгим
келмасди. Элис ҳам шу ерда эди. Ҳаяжонланаётгани
кўзларининг
порлашидан сезилиб турарди. Унинг қўлидаги кумушранг қутичани кўриб
қовоғим уйилди. Ахир уларга туғилган кунимда ҳеч қанақа совға олишни
истамайман деб айтгандим. Барибир ўз билганларидан қолишмабди.
Пикапимнинг эшигини қарсиллатиб ёпарканман, занглари тўрт тарафга
сочилганини сездим. Элис ўрмон парисидек енгил ҳаракатлар билан мен
томон
шошилди.
― Туғилган кунинг билан, Белла!
― Секин! — шивирладим мен, ҳеч ким эшитмадими деган хавотирда
атрофга аланглаб. У менга эътибор бермади.
― Совғангни ҳозир кўрасанми ёки кейин? - сўради қиз Эдвард турган
томонга борарканмиз.
― Ҳеч қанақа совға керакмас! - қаршилик билдирдим. Шундан кейин
Элис
кайфиятим йўқлигини тушунди.
― Майли, кейин бўлса кейин. Ойинг жўнатган ён дафтар ва Чарли берган
фотоаппарат ёқдими?
Хўрсиндим. Албатта Элис менга берилган совғалардан хабар топган.
Чунки
Эдвард уларнинг оиласидаги ғайриоддий қобилиятга эга бўлган
ягона одам эмас.
― Ҳа, совғалар ёқди...
― Яхши. Фотоаппарат керак бўлади, умрингда бир марта талаба бўласан,
бу
давр ҳаётингда муҳим ўрин тутади, — ақл ўргатди қиз.
― Ўзинг неча марта талаба бўлгансан? — чақиб олдим.
Do'stlaringiz bilan baham: