11
Ёп-ёруғ меҳмонхонада Калленлар бутун оиласи билан бизни кутиб
туришарди. Остонада пайдо бўлишим билан бир овоздан “Туғилган
кунинг билан,
Белла!” деб қийқириб юборишди.
Лавлагидек қизариб, ерга қарадим. Хонада Элиснинг ташаббуси билан
бўйига ҳам, энига ҳам пушти шамлар ўрнатишган бўлиб, биллур
гулдонларда
гуллар тўла эди. Чиройли оқ дастурхон тўшалган рояль
устида пушти рангли
кекслар ва кумушранг совға қутичалари турарди.
Мен бунақа тантанани хаёлимга
ҳам келтирмагандим.
Ўнғайсизланаётганимни тушунган Эдвард белимдан қучиб,
пешонамдан
ўпиб қўйди. Карлайл ва Эсми бизга бошқалардан кўра яқинроқ
туришарди. Эсми ўз қизидек пешонамдан ўпиб табриклади, Карлайл эса
елкамдан
енгил қучиб қўйди.
― Кечир, Белла, — деди у шивирлаб. — Элисни қайтара олмадик!
Орқарокда турган Розали ўрнидан жилмади. Эмметнинг эса мени
кўрганидан
хурсандлиги билиниб турарди.
― Сира ўзгармабсан, ― деди у ясама афсус билан. Ҳамон икки юзинг
қирмизгулдек. Сени бошқача кўраман деб ўйлагандим, ҳазиллашди.
― Раҳмат, Эммет, дедим баттар қизариб.
Кайфияти ҳамманикидан ҳам яхши бўлган Элис Жаспернинг қўлини
бўшатиб олдинга чиқди. Жаспер эса узоқроқда туришни маъқул кўрди,
шекилли,
жингалак сочларини силкитиб зинага чиқиб олди.
― Совғаларни очишнинг айни пайти! — эълон қилди Элис ва мени рояль
томон етаклади.
― Элис, илтимос қилгандим-ку... ҳеч ниманинг кераги йўқ.
― Мен бу гапингни эшитмагандим! — гапимни бўлди пари ва: — Қани,
оч
совғаларни! — деб буюрди ял-ял ёниб. Катта кумушранг қутини
очарканман,
унинг ичида пикапим учун стереоускуна турарди.
― Бу Эммет билан Жаспердан - деди Элис. Жаспер хижолатли жилмайиб
қўйди. — Қайтариб бермаслигинг учун ҳозирнинг ўзида уни машинангга
ўрнатиб
қўяман, — деди Эммет.
― Раҳмат.
― Энди эса менинг совғамни очасан, кейин эса Эдвардникини – деди
кичкина қутини узатиб. Бўлақол - шоширди мени.
Мен Эдвардга хижолатли қараб қўйиб, қутини оча бошладим.
― Ҳозир, — деб қутининг ипини тортганимни биламан, ялтироқ
қоғознинг
чети бармоғимни тилиб ўтгандек бўлди. Тезда бармоғимни
ўгириб ярамга
қарадим. Кутилмаганда кичкина жароҳатдан бир томчи қон
сизиб чиқди. Кейинги
воқеалар шунчалик тез рўй берди: биринчи бўлиб
Эдвард "йўқ" - деб қичқирди ва
гавдаси билан олдимни тўсиб, ўзимни
орқага итариб юборди. Пирожнийлар,
совғаю гулларни босиб ўтиб девор
томонга отилиб кетдим. Кўз очиб-юмгунимча
шиша синиқлари ўртасида
ётардим. Жаспер Эдвард томонга отилди. Улар
тўқнашишганда худди икки қоя бир-бирига урилгандек атроф гумбурлаб,
акасининг қўлидан чиқишга уринаётган, Жаспер қотиб қолган кўзларини
Do'stlaringiz bilan baham: