Зулмат остонасидаги муҳаббат (2-фасл) “янги ой” Стефани Майер


https://telegram.me/e_kutubxona



Download 1,7 Mb.
Pdf ko'rish
bet11/207
Sana22.02.2022
Hajmi1,7 Mb.
#117451
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   207
Bog'liq
2 5325890387707954084

 https://telegram.me/e_kutubxona


13
― Қаҳрамонлик қилмай қўя қол. Карлайл сенсиз ҳам эплайди. Бориб тоза
ҳаводан нафас олиб келгин... — гапимни тугатмай қўлимга санчилган
нина
таъсиридан титраб кетдим.
― Қоламан, — деди у қатъий.
― Ўзингга жабр қилишни намунча яхши кўрмасанг, ― тўнғилладим.
Карлайл ҳам гапимни маъқуллади:
― Эдвард, яхшиси бориб Жасперни топ, узоққа кетиб қолмасин. Билиб
турибман, бўлиб ўтган воқеалардан хижолатда, ва уни фақат сен
қайтаришинг
мумкин.
― Тўғри, ― маъқулладим мен. ― Бориб Жасперни топ.
Бирор фойдали иш қилгин сен ҳам, қўшилди Элис.
Ҳаммамиз унга ташланганимиздан Эдварднинг жаҳли чиқди. Лекин
сўзсиз
итоат этиб ошхона эшигидан ҳовлига йўл олди. Ишончим комилки,
бармоғимни
кесиб олганимдан буён у бир марта ҳам нафас олмади. Дори
таъсирида қўлимдаги
оғриқ пасайиб, Карлайл моҳирлик билан ўз ишига
киришди. Ярамга қарамаслик
учун зимдан уни кузата бошладим. Унинг
қўлим устига энгашган сочлари қуёш
нурида худди тилладек ялгираб
турарди. Бир оздан кейин Элис ҳам юзида
хижолатли табассум билан
секин ташқарига йўл олди.
― Мана, ҳеч бўлмаса хонани тозалашга қодирлигимни билаб олдим,
-
хўрсиндим.
― Бунга сен айбдор эмассан, — тинчлантирди Карлайл. —
Нохушликлардан
ҳеч ким кафолатланмаган.
― Балки, лекин назаримда нохушлик фақат мени пойлаб юради.
Карлайл кулиб юборди. Унинг мутлақо хотиржамлиги бошқаларнинг
таъсирчанлигидан кескин фарқ қиларди. Қанчалик синчиклаб тикилмай
юзидан
хавотирликдан асар ҳам тополмадим. Қўллари кўз илғамас
даражада чаққонлик
билан ҳаракатланарди.
― Қандай сабр қиласиз? — жавоб талаб қилгандек тикилдим. Ҳатто Элис
билан Эсми ҳам дош бера олишмади...
Унинг сабри сирини билишни истардим. Оиланинг барча аъзоси парҳезни
қабул қилган бўлсада, фақат Карлайлгина қон ҳидига чидай оларди.
― Узоқ йиллик тажриба, ― деди у. Мен фақат ҳидини сезаман, деди у
дурдек тишларини ялтиратиб жилмаяркан. Қолаверса, ўз ишимни жуда
яхши
кўраман.
Қўлимдан чиққан шиша синиқлари жиринглаб идишга тушарди.
― Наҳотки? Йиллар давомида ўз-ўзи билан курашиб, қаттиқ назорат
натижасида сабрини тоблаганди. У жавоб беришдан олдин ўйчан кўзлари
билан
бир муддат тикилиб турди:
― Мен одамларга ёрдам бераётганимдан, ҳаётини сақлаб қолишга
қодирлигимдан роҳатланаман. Сабр-иродам билан баъзиларнинг ҳаётини
яхшилаганимдан қувонаман. Ҳид сезиш қобилияти билан ҳам ташхис
қўйса
бўлади, ― деди у лабини чимириб жилмаяркан.
Мен эшитганларимни англаб етгунимча у барча шишаларни териб бўлди.

Download 1,7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   207




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish