https://telegram.me/e_kutubxona
215
― Яна бир гап, ― деди Эдвард. ― Биз текшириб чиқдик ва яқин
атрофдан
Викториянинг изини топа олмадик.
― Белла узоқдалигида биз унинг изидан тушгандик. Лекин кейин у
кўршапалакка ўхшаб кўздан йўқолди. Менимча, у Белланинг уйи ёнида
опанг
Элиснинг ҳидини сезган. Шундан буён бу ҳудудга яқинлашмаяпти.
― У яна қайтиб келса, у билан ўзимиз гаплашмиз.
― У бизнинг ҳудудга қадам қўйдими, демак, бизники!
― Йўқ! ― қичқириб юбордим.
― Белла, унинг автомобилини кўряпман ва сен ўрмондалигингни
биламан!
Агар бир дақиқадан кейин уйда бўлмасанг! — дадамнинг овози
эшитилди.
― Кетдик, — деди Эдвард.
Жейкобга қарадим, уни яна кўраманми?
― Афсус, — шивирлади у. — Кўришгунча, қўнғироқ қилиб тур...
― Менга ваъда бергансан, биз ҳали ҳам дўстмиз, тўғрими?
Жейкоб "йўқ" дегандек бош чайқади.
― Менга қанчалик қийинлигини биласанку! Ваъдамда туришга ҳаракат
қилдим, лекин бундан буён билмадим... Сени соғинаман, — деди у
қўлини мен
томон чўзиб.
Менга ҳам ундан айрилиш осон эмасди.
― Унинг ёнига бораман, — дедим. Уни бағримга босиб юрагидаги
дардини
аритишни истардим. Эдвард қўли билан мени тўхтатди.
― Хавотир олма, — дедим. — Бу сен ўйлаётган нарса эмас.
― Уни қўйиб юбор. У ёнимга келмоқчи, — кўзлари ғазабдан чақнаб кетди
Жейкобнинг.
Шу орада яна дадамнинг овози эшитилди.
― Тезроқ, дадам... шошилиш керак...
Эдвардни орқага торта бошладим. Аслида дадамдан ҳам кўра ҳозир
иккаласи
уришиб кетишидан қўрқаётгандим. Сўнгги бор назар
ташлаганимда Жейкобнинг
ғамгин юзини кўрдим ва бу ифодаси бир умр
ёдимда қолишини, токи кулиб
турганини кўрмагунимча унутмаслигимни
тушундим. Шундан кейин ўзимга-ўзим
ваъда бердим. Албатта уни
хурсанд кайфиятда кўраман. Дўстимни сақлаб қолиш йўлини албатта
топаман. Эдвард маҳкам қучоқлагач кўз ёшларимни йиғиштирдим. Мени
олдинда жиддий муаммолар кутаётганди. Энг яқин дўстим
мени душман
деб биларди. Виктория ҳамон озодлиқда, менга қадрли
бўлганларнинг
ҳаётини хавф остига қўймаслик учун, тезда вампирга айланишим
лозим,
аксинча Волтарилар мени ўлдиришади. Лекин вампир бўлсам, битим
бузилгани учун турланувчилар менинг оиламга таҳдид солишади. Улар
вампирларни ўлдиришига ишонмайману лекин бу жангда дўстим ҳалок
бўлиши мумкин.
Дарахтлар тугаб дадамнинг жаҳлдан кўкариб кетган юзини кўрганимда
барча
муаммоларим тумандек тарқади. Эдвард секин қўлимни сиқди: —
Мен
ёнингдаман.
https://telegram.me/e_kutubxona
216
Мен оғир хўрсиндим. Ростдан ҳам у ёнимда эди. Эдвард ёнимда экан ҳар
қандай муаммога тайёрман. Қаддимни ростлаб, қисматимга
пешвоз
чиқиш учун
олдинга юрдим.
Иккинчи фасл тугади.
https://telegram.me/e_kutubxona
uchun tayyorlandi.
Jahon va o’zbek adabiyotining eng sara asarlarini
https://telegram.me/e_kutubxona
manzilidan yuklab oling.
https://telegram.me/e_kutubxona
Do'stlaringiz bilan baham: |