Зулмат остонасидаги муҳаббат (2-фасл) “янги ой” Стефани Майер


https://telegram.me/e_kutubxona



Download 1,7 Mb.
Pdf ko'rish
bet205/207
Sana22.02.2022
Hajmi1,7 Mb.
#117451
1   ...   199   200   201   202   203   204   205   206   207
Bog'liq
2 5325890387707954084

 https://telegram.me/e_kutubxona


213
Шошилишимиз керак, Чарлининг сабри тугайди.
Узоқ юришимизга тўғри келмади Жейкоб ўрмондаги сўқмоқда кутиб
турарди. Унинг юзида кутганимдек ғазаб қотиб қолганди. У мендан кўз
узмай
турарди. Қўллари титраб, лаблари истеҳзоли жилмайди. У
олдингидан ҳам
ўсганди ва назаримда Эдвардга иккита келарди. Унга
кўзи тушган Эдвард таққа
тўхтади. Кейин мени орқага олди. Мен эса
олдинга ўтишга уриниб, Жейкобга
қанчалик ундан хафалигимни
билдиргим келарди. Уни кўрсам баттар ғазабим
қўзийди деб ўйлагандим,
аксинча, охирги марта кўзида ёш билан хайрлашгани ёдимга тушди.
Бирдан кўнглим тўлиб кетди...
― Белла, — деди Жейкоб Эдварддан кўз узмай.
― Нега? — дедим аламим бўғзимга тиқилганидан овозим қалтираб кетди.
―Шундай қилганингга ишонгим келмайди...
― Бу энг тўғри йўл.
― Бу билан нима демоқчисан? Дадам мени уриб ўлдиришини
истаяпсанми?
Ёки юраги хуруж қилишини хоҳладингми? Менга ёмонлик қилишингга
чидашим
мумкин, лекин нега дадамни ҳам аралаштирдинг?
Бунақа бўлишини кутмаган Жейкоб титраб кетди.
― У ҳеч кимга ёмонлик қилишни истамаган, фақат Чарли сенга мен
билан
учрашишни таъқиқлаб қўйишини хоҳлаган, ― тўнғиллади Эдвард
Жейкобнинг
фикрини ўқиркан.
Жейкобнинг жаҳли чиқиб кетди.
― Жейк! ― инграб юбордим. Мен жазоимни олиб бўлганман-ку! Мен
билан
ҳатто телефонда ҳам гаплашишни истамаганингда, жазоимни
олдим-ку.
Жейкобнинг юзида ҳайрат ўйнади.
― Шунинг учунмиди? — минғирлади у истар-истамас.
― У сенга даданг эмас, мен таъқиқлаган деб ўйлаган, ― изоҳ берди
Эдвард.
― Бас қил, миямни титкилашни! — ўкириб юборди Жейкоб. ― Белла
истеъдодларинг ҳақда гапирганида адашмаган экан. Демак, нега бу
ердалигимни
ҳам билсанг керак унда?
― Ҳа, — деди Эдвард мулойимлик билан. — Лекин бошлашингдан олдин
бир нарсани айтишим керак.
Жейкоб индамади, қўлини мушт қилиб тураверди.
― Раҳмат, ― деди Эдвард самимий тарзда. ― Сендан қанчалик
миннатдорлигимни ифодалай олмайман. Бундан кейинги... ҳаётим учун
сендан
қарздорман...
Жейкоб тушунмагандек унга тикилиб қолди. Кейин тезда менга қараб
олди,
мен ҳам ҳеч нимани тушунмай турардим.
― Беллага далда бериб турганинг учун, ― тушунтирди Эдвард. — Мен
йўқлигимда...
― Буни сен учун қилганим йўқ!

Download 1,7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   199   200   201   202   203   204   205   206   207




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish