Зулмат остонасидаги муҳаббат (2-фасл) “янги ой” Стефани Майер


https://telegram.me/e_kutubxona



Download 1,7 Mb.
Pdf ko'rish
bet4/207
Sana22.02.2022
Hajmi1,7 Mb.
#117451
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   207
Bog'liq
2 5325890387707954084

 https://telegram.me/e_kutubxona


6
― Мен... Ҳали Ромео ва Жульетта фильмини кўришим керак. Эртага
инглиз
тили дарсида жаноб Берти сўрайди.
― Фильм нима ҳақидалигини биласан-ку, — қошларини чимирди Элис.
― Бўлди қил, Элис, — синглисининг гапини бўлди Эдвард. — Агар Белла
фильмни кўрмоқчи экан, майли кўрсин. Бу унинг туғилган куни,
билганини
қилсин. Мен уни соат еттида уйга олиб бораман. Унгача
бемалол тайёргарлик
кўришинг мумкин.
― Бўпти! Кўрасан, Белла, маза қилиб вақтихушлик қиламиз, — деди Элис
ва
тезгина юзимдан ўпиб хайрлашди.
― Эдвард, илтимос, - энди ялинишни бошлагандим, у бармоқлари билан
оғзимни ёпди.
― Буни кейин муҳокама қиламиз, бўлмаса дарсга кеч қоламиз.
Шундан кейин синфга кириб ўз ўрнимизга ўтирдик. Эдвард барча
дарсларимиз бирга бўлишига маъмуриятни кўндирганди. Мактабдагилар
ҳам
доим бирга юришимизга ўрганиб қолишган. Айнан бугун, жаҳлим
чиқиб турганда
Каллёнларникига боришни истамасдим. Кайфияти йўқ
одам хурсандчилик қила
олармиди? Айниқса, шу йил ҳеч ким туғилган
куним билан табриклашини ва
совға беришини истамасдим. Лекин ҳеч
ким айтганимни қилмади.
Қўл учида кун кўрадиган оилада улғайган бўлсамда, ғурурим баланд эди.
Ойим билан боғча тарбиячисининг маошига кун кўрганмиз, дадам ҳам
кичкина
шаҳарча полиция шефи сифатида кўп маош олмасди.
Шахсий маблағим бўлиши учун ҳафтада уч кун спорт моллари дўконида
сотувчи бўлиб ишлардим. Ҳар бир чақамни коллежга ўқиш учун
йиғардим.
Эдварднинг эса пули шунчалик кўп эдики, қанчалигини ҳатто тасаввур
ҳам қила
олмасдим. Пул Калленлар оиласи учун муаммо эмасди. Вақт
бемалол бўлса,
бундан ташқари синглинг фонд биржаларидаги нарх-
навони башорат қилиб
тургандан кейин қанақа муаммо бўлиши мумкин?
Эдвард харажатларимни тўлаш учун нега рухсат бермаслигимни сира
тушунмасди. Нега қиммат ресторанларга боришга кўнмаслигимга, нега
янги
моделдаги автомобил совға қилишига ёки коллеж харажатларини
кўтаришига
рози бўлмаслигимга хайрон бўлар, у мени моддий томондан
жуда қийналиб
яшайди, деб ҳисобларди. Лекин мен ундан ўзим ҳаққини
тўлай олмайдиган
нарсаларни ололмасдим. Тушликда барчамиз бир стол
атрофида овқатландик.
Дўстларим Майк, Жессика ва бошқалар Калленларнинг ёнида ўзини
ноқулай
сезишар, буни Калленлар тушунишмасди. Дарс тугагач Эдвард
мени пикапимгача
кузатиб қўйди. Лекин рулга ўтиргани қўймай,
машинанинг йўловчи томон
эшигини очди. Мен эса ёмғирга парво
қилмай қайсарлик билан жойимда
туравердим.
― Ўзимнинг туғилган кунимни истаганимдек ўтказишга ҳаққим йўқми?
Бугун сеникига меҳмонга бориш ниятим йўқ!

Download 1,7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   207




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish