Мавзу Оғриқ берувчи усулларни бажаришни ўрганиш ва машқ килиш, рақибнинг олдидан ва орқасидан келиб қулини орқасига кайириш
Режа:
1. Тик турганда оғритиш усуллари ва бўғиш.
2. Кўтариб ташлаш ва ётганда оғриқ етказиш.
Қўлни ташқарига бураш. Рақибнинг ўнг қўлини панжасидан иккала қўл билан ушлаб олинади. Тепага қаратиб қатoий ҳаракат қилиб, сўнг чапга пастга қаратиб бармоқлари букилади. Рақибнинг ушлаб олинган қўлини ташқарига қайириб рақиб ерга ағдарилади.
Қўлни ичкарига бураш. Рақиб ўнг қўли
бармоқларини қайириш.
Қўлни ичкарига бураш. Рақибнинг ўнг қўл бармоқларини тепадан иккала қўли билан ушлаб олиниб, ўнгга буралади ва ўзига тортилади. Ушлаб олинган қўлни қатoий ҳаракат билан ичкарига бураб уни ўзининг чап елкаси остига олиб кирилади. Бир вақтда чап оёқни рақибнинг ўнг оёғи олдига олиб чиқилади. Ўзининг елкаси билан эгаллаб олинган қўл елкасига эгилади. Рақибнинг ушланган қўлини тепага кўтарилади ва рақибни ерга ирғитиб боғланади ёки ушлаб турилади.
Қўлни тепадан тугун қилиш. Тирсакни елкадан бураш.
Қўлни тепада тугун қилиш. Ўнг қўл билан тепадан рақибнинг ўнг қўли билагидан ушлаб олинади ва уни ўзига тортилади. Шундан сўнг чап қўл чиғаноғи билан тепадан рақибнинг билак қисмига урилади ва рақибнинг ушлаб олинган қўлини тепага кўтарилади.
Ўзининг чап қўлини чиғаноғи остидан ўтказиб қўлларни «қулф» қилиб ушланади.
Рақибнинг букилган қўлини эзиб ўнгга ўнг ёни билан бурилади ва уни орқага ағдарилади.
Рақибнинг орқасидан келиб қўлини қайириш. Рақибга орқадан ҳужум қилинаётганда сакраб унга ташланилади ва унинг ўнг қўлини ўнг қўл билан билагидан ушлаб олинади. Куч билан унинг қўли орқага тортилади. Бир вақтда ўзининг чап қўли кафти билан рақибнинг ўнг қўли чиғаноғига туртилади. Шу ҳаракатлар билан рақибнинг қўлини ичкарига қайириб орқа томонга ўтказилади. Чап оёқни рақибнинг ўнг оёғи ташқарисига қўйиб унинг ёқаси ёки сочидан ушланади ва ётишга ёки айтган томонга юришга мажбур этилади.
Қўлни орқага қайириш.
Рақибга олдиндан ҳужум қилганда ўзининг чап қўли билан рақибнинг ўнг қўл бармоқларини ўзидан уриб ташланади. Тезликда ўнг қўл билан рақибнинг чиғаноғи олдидан, кийимидан ушланади. Уни ўзига тортилади ва унинг қўли ичкарига буралади ҳамда чиғаноғидан букилади. Ўзининг чап қўли билан рақибнинг елка олдига эзишда давом этиб ўнг қўл билан эса букилган чиғаноғини ўзига тортилади. Рақибнинг букилган қўлини ўзининг букилган чиғаноғига ётқизилади. Чап оёқни ташқи томондан рақибнинг ўнг оёғига қўйиб ўнг қўл билан унинг сочидан ёки ёқасидан ушланади.
Тик турган ҳолатда бўғиш.
Рақибни бўғиш. Агар рақиб тик турган бўлса, унга орқа томондан яқинлашилади, оёқ билан уни оёғига қаттиқ зарба берилади ва бир қўл билан унинг бошини орқага тортиб, иккинчи қўл билагини томоғига қўйилади. Иккала қўл бирлаштирилиб унинг томоғи эзилади, рақибга ён томон билан бурилади, у ердан кўтарилади ва бўғиш давом эттирилади.
Ётган ҳолда бўғиш.
Агар рақиб ётган ҳолатда бўлса, унга яқинлашиб, ташланади ва унинг белига ўтириб олинади, чап оёқ тиззаси ерга қўйилади, ўнг оёқ эса ярим қадам олдинга қўйилади. Зудлик билан ўнг қўл билан рақибнинг боши орқага тортилади ва чап қўл билаги томоққа қўйилади.Иккала қўл бирлаштирилади ва ўнг оёқ билан ерга тиралиб рақибнинг боши ва корпуси орқага тортилади.
Орқадан оёқларни ушлаб ташлаш. Тик турган рақибга сездирмасдан орқадан яқинлашиб, унинг оёқлари тиззаларининг пастроғидан ушланиб ўзига қаттиқ тортилади ва елка билан унинг сонига олдинга қаратиб зарба берилади ва рақиб ерга йиқитилади.
Елкадан ошириб ташлаш. Агар рақибни олдинга ўнг оёғи қўйилган бўлса, уни чап қўл билан ўнг чиғаноғидан ушланади. Орқасини рақибга ўгириб, уни қўлини ўзининг ўнг елкасига қўйилади, олдинга сал энгашиб ўзининг орқаси билан ўнг елкасига қўйилади, олдинга сал энгашиб ўзининг орқаси билан рақибни янада тепага кўтаради ва ўзининг устидан ошириб ерга уради. Агар ўзи рақиб билан бирга йиқилса оғритиш усулларини ишлатади.
Бошдан ошириб ташлаш. Рақибнинг чиғаноғидан кийимидан ушлаб чап оёқ билан бир қадам олдинга ташланади. Қадам рақиб оёқлари орасидан қўйилади. Рақибни ўзига тортиб иложи борича ўзининг чап товони яқинига ўтирилади ва букилган ўнг оёғини рақибнинг қорнига тақайди. Ўнг елка орқали орқага дўмбалоқ ошилади ва елка билан ерга теккач рақибни ўнг оёқ билан тепага ва орқага ўзининг бошидан ошириб ташланади. Орқага тўла дўмбалоқ ошиб, рақибни қўйиб юбормасдан кўкрагига ўтрилади ва юзига зарбалар берилади.
Елкадан ошириб ташлаш. Бошдан ошириб ташлаш.
Назорат саволлари:
1. Кўтариб ташлаш усулларини айтиб беринг.
2. Орқадан оёқдан ушлаб ташлаш ва чалиб йиқитишни кўрсатиб беринг.
3. Елка орқали ва бошдан ошириб ташлашни кўрсатиб беринг.
Do'stlaringiz bilan baham: |