ЧАНА СПОРТИ — қишки спорт
тури, бир кишилик (оғирлиги 22 кг) ва
икки кишилик (оғирлиги 26 кг) чана
(сирпанчикларининг эни 15 см, ораси
48 см, уз. 124—150 см) да 800—2000 м
қорли ёки музлатилган махсус қиялик
трассадан тез учиш мусобақаси. Ч.с.
19-а. охирида Европада спорт тури си-
фатида шаклланган, 1883 й.да Швей-
цариянинг Давос ш. яқинида биринчи
халкаро мусобақа ўтказилган. 1884 й.дан
Германияда спорт чаналари и.ч. йўлга
қўйилган. Ч.с. 1924 й.дан Халқаро боб-
слей ва тобогган федерацияси таркибида
ривожлана бошлади. 1954 й.да Халқаро
Ч.с. федерацияси (FIL) ташкил топди,
унга 40 дан зиёд давлат аъзо. Ч.с. бўйича
1955 й.дан жаҳон чемпионати ўтказиб ке-
линади, 1964 й.дан олимпиада ўйинлари
дастурига киритилган. Ч.с. Австрия,
Германия, Италия, Норвегия, Польша,
Чехия, Швейцария каби давлатларда ри-
вожланган.
ЧАНГ — 1) қад. ва Ўрта аср Шарқ
(Оссурия, Миср, Шим. Ҳиндистон,
Эрон, Марказий Осиё) маданиятида
қўлланилган торли тирнама мусиқий
соз. Бурчакли ёки ёйсимон шаклда
бўлиб, унга 13 ва ундан ортиқ тор-
лар ўрнатилган. Ҳоз. Ўзбекистон ва
Тожикистон ҳудудида тахм. 17-а.гача
қўлланилган. Ўрта асрларда Ноқус Чан-
гий, Мавлоно Мирек Чангий Бухорий,
Хожа Бобо Чангий, Ҳофиз Чангий, Дар-
вишали Чангий ва б. Ч. ижрочилари та-
нилган. Грузинларда чанги, абхазларда
аюме ва ҳ.к. деб ҳам юритилади; 2) ўзбек,
тожик, уйғур халклари торлиурма мусиқа
чолғу асбоби. Ўзбекистонда кенг ишла-
тиладиган ҳоз. тури трапеция шаклдаги
товушхонага эга. Сим торлари 2 харак во-
ситасида 2 гуруҳга бўлинади: ўнг харак
устидан ўтказилган симлар паст регис-
трда, чап харак устидан ўтказилганлари
1 ва 1,5 октава юқори регистрларда овоз
чиқаради. Умумий диапазони 2,5 окта-
ва. Бамбукдан ишланган икки чўп ёрда-
мида уриб чалинади. 1930 й.ларда янги
(хроматик товушқаторга эга) турлари
яратилди (прима, тенор, бас). Жаранг-
дор тембр, кенг динамик ва техник им-
кониятлари туфайли турли ансамбль,
халқ чолғулари оркестри таркибида
ҳамда якканавоз чолғу сифатида кенг
тарқалган. Ўзбекистонда Ч. ижрочила-
ридан Матюсуф ва Фозил Харратовлар,
Р. Исабоев, Фахр. Содиқов, Б. Алиев, Т.
Хўжамбердиев, Т. Маҳмудов, А. Одилов,
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист-
лар Т. Отабоев, Ф. Шукурова, Т. Собиров
ва б. танилган.
Жасур Расултоев.
ЧАНГ ДОНАЧАЛАРИ, чанг зар-
ралари (палинологиярд) — гуллардаги
чангдонларда ҳосил бўладиган дона-
чалар. Микроспорангийда микроспора-
дан ривожланади. Ч.д. уруғкуртак каме-
расига (очиқ уруғлиларда) ёки уруғчи
тумшуқчасига ( ёпиқ уруғлиларда) ту-
шиб, уни чанглантиради. Ч.д.нинг ташқи
(экзина) ва ички (интина) пардалари бор.
Очиқ уруғлиларда Ч.д. чанглангунча бир
неча тирик ҳужайралардан, шу жумладан,
вегетатив ва генератив ҳужайралардан
иборат бўлади. Булардан биринчиси чанг
камерасида чанг найчаси (гаустор)ни, ик-
кинчиси эса уруғланишда қатнашадиган
иккита эркак жинсий хужайра — гаме-
таларни ҳосил қилади. Усимликнинг ту-
рига қараб Ч.д.нинг шакли ва катталиги
турлича.
Кўпчилик уруғли ўсимликлар (мона-
далар)да чанг доначалари, одатда, кўп
бўлади.
ЧАНГ ҚОРАКУЯ — ғалла экинлари
касаллиги (қ. Қоракуя).
www.ziyouz.com кутубхонаси
Do'stlaringiz bilan baham: |