Ишлаб чиқариш чанги ва унинг инсон организмига таъсири



Download 59,78 Kb.
bet1/3
Sana22.02.2022
Hajmi59,78 Kb.
#111972
  1   2   3
Bog'liq
ishlab chiqarish changi va uning ins (1)


Ишлаб чиқариш чанги ва унинг инсон организмига таъсири.
Режа.
9.1.Чанглар, аэрозоллар ва уларнинг турлари.
9.2. Ишлаб чиқариш чанги ва унинг инсон организмига таъсири
9.3. Нафас олиш органларининг индивидуал ҳимоя воситалари


Таянч иборалар
Чанглар, аэрозол, табиий чанг, сунъий чанг, органик ва анорганик чанг, заҳарли чанглар, портловчи чанглар, ёнувчи чанглар, микроскопик чанглар, РЭЧК, респератор, филтр.


9.1.Чанглар, аэрозоллар ва уларнинг турлари
Ҳаво ёки газ таркибидаги қаттиқ заррачаларга, чанг дейилади. Чанг заррачаларининг ўлчами 5-10 мкм атрофида бўлиши мумкин. Уларнинг келиб чиқиш сабабларига кўра 2 гуруҳга бўлиш мумкин.
1. Табиий чанглар, яъни инсон таъсирисиз ҳосил бўладиган чанглар. Бу гуруҳга ер устки қатламининг бир жойдан иккинчи жойга кўчиши натижасида ўсимлик ва ҳайвонот оламида пайдо бўладиган чанглар, вулқонлар отилиши натижасида пайдо бўладиган чанглар, коинот чанглари ва бошќаги табиий чанглар киради.
2. Сунъий чанглар, яни саноат корхоналарида ва қурилишда инсоннинг бевосита таъсири натиласида ҳосил бўладиган чанглар.
Бу гуруҳга қурилиш саноатида, ер қазиш, бетон қориш ишларида семент, оҳак ишлаб чиқариш, енгил саноати ва кимё саноатида пахтага ишлов бериш пайтида ажралиб чиқадиган чанглар киради. Бу чангларни ҳавога тарқалиб кетиши атроф муҳитни ифлосланишига ва турли касалликларнинг пайдо бўлишига сабаб бўлади.
Кимёвий ва минералогик таркибига қараб чанглар қуйидаги 5 асосий гуруҳларга бўлинади.
1.Органик чанглар. Бу гуруҳга ёғоч, кўмир, торф, ўсимликлар ва ҳайвонот чанглари (масалан, пахта, пилла, қоғоз ва бошқа хом-ашёларга ишлов бериш пайтида ҳосил бўладиган чанглар) киради.
2.Анорганик чанглар. Кварц, сопол, мармар, цемент, оҳак, тупроқ, маъданлар ва бошқа материалларга ишлов бериш пайтида ҳосил бўладиган чанглар ушбу гуруҳга киради.
3. Заҳарли чанглар.
4. Портловчи чанглар
5. Ёнувчи чанглар
Заррачаларнинг ўлчамига қараб, чанглар 3 гуруҳга бўлинади.
1. Кўзга кўринувчи чанглар. Бундай чанг заррачаларнинг ўлчами 10 мкм дан катта бўлиб, улар ўз оғирлиги билан бемалол чўка олади.
2. Микроскопик чанглар. Уларнинг ўлчами 0,25 - 10,0 мкм атрофида бўлиб, ерга аста-секинлик билан чўкиши мумкин.
3. Ултрамикроскопик чанглар. Ўлчами 0,25 мкм дан кичик бўлган бу чанглар ҳавода муаллақ туради ва уларни электрон микроскоплар ёрдамида кўриш мумкин.
Ўлcфми 10 мкм дан кичик дисперс системаларга, айерозоллар деб аталади. Чанг ва айерозолларнинг ўлчами қанча кичик бўлса, улар нафас олиш азоллари орқали организмга тез сингиб боради.
Чанг заррачаларининг солиштирма юзалари катталиги туфайли улар тез ёнувчан ва портлаш хусусиятига эга. Агар юзаси 1 см2 га тенг бўлган қаттиқ жисмни юзалари 0,1 мкм2 ни ташкил этадиган кубларга бўлсак, унда кубларнинг умумий ён юзалари 6 см2 дан 60 м2 гача бўлиши мумкин. Демак, чанг заррачаларининг ҳаракатланишига уларнинг ўлчами, массаси, зичлиги ва солиштирма юзаси катта таъсир кўрсатади.
Ишлаб чиқариш корхоналарида 1 м3 ҳаво тарлибида 100 мг ва ҳатто ундан ҳам ортиқ чанг заррачалари бўлиши табиий ҳолдир. Шунинг учун газ, буғ ва чангларнинг хавфигига қараб, иш жойларида уларнинг ҳаводаги рухсат этилган чегаравий консентрасия (РЭЧК) лари белгилаб қўйилган бўлади. Чангларнинг кимёвий таркибига ќараб, иш жойлари учун 10/мг3 гача ва аҳоли яшайдиган ҳудудлар учун эса 0,5 мг/м3 гаcа РЭЧК лари белгиланган.
Агар ҳаво таркибида углерод оксидининг миқдори 50, 100 ва 200 мг/м3 ни ташкил эца, унда ишчига мос равишда 1 соат, 30 дақиқа ва 15 дақиқа ишлашга ижозат берилади.
Қурилиш саноатида ишлатадиган цемент таркибида хром (У1) мавжуд Унинг ҳатто 0,001 % миќдорда мавжудлиги аллергия касаллигини қўзғатади. Хромдан терини ошлашга ҳам кенг қўлланилади. Демак, корхоналарда зарарли моддаларнинг РЭЧК ларига аҳамият бериш ката аҳамиятга эга.
Шуни ҳам алоҳида таъкидлаш керакки, корхоналарда чанг ҳаво ёки газларни тозалаш учун чанг заррачаларининг ўлчамларига қараб, тозалаш усули ва қурилмалари танлаб олинади.
Маьлумки, ишлаб чиқариш корхоналарида материалларни янчиш, аралаштириш, узатиш ва ќуритиш жараёнларида заррачаларининг ўлчами 3-70 мкм атрофида бўлган чанглар пайдо бўлади. Ёқиғиларни ёқиш пайтида тутунлар, бугьларни коденсациялашда эса туманлар пайдо бўлади. Тутун ва туманлар таркибидаги қаттиқ ва суюқ заррачаларнинг ўлчами 0,3 - 5,0 мкм атрофида бўлиши мумкин.
Шуни алоҳида таькидлаш керакки, зарарли модданинг инсон организмига сингиб бориши турли касалликларни пайдо бўлишига сабабчи бўлади. Шунинг учун атмосфера ҳавосини тозалаш катта аҳамиятга эга.
Бундан ташќари, ҳозирги пайтда атмосфера ҳавосининг суньий ифлосланиши инсон фаолияти билан чамбарчас боғлиқ бўлиб, унинг табиий ифлосланишидан устунлик қилмоқда. Бу эса асмосфера ҳавосини тозалаб туришни тақозо этади.
Атмосфера ҳавоси 3 та асосий маќсадларда тозаланади.
1.Атмосфера ҳавосининг ифлосланишини камайтириш, яьни ҳаво таркибидаги зарарли модданинг миќдори унинг рухсат этилган чегаравий концентрация (РЭЧК)сидан ошиб кетмаслигини таьминлаш учун.
2. Ҳаво ёки аралашма газлар таркибидан ќимматбаҳо маҳсулотларни ажратиб олиш учун.
3.Технологик жараёнларга салбий таьсир этувчи ва асбоб-ускуналар, ҳамда ќурилмаларнинг бузулишини тезлаштирувчи моддаларни ҳаво ёки газ аралашмалари таркибидан ажратиб олиш учун.
Атмосфера ҳавоси таркибида турли кимёвий хоссаларга эга бўлган чанглар мавжуд. Ёқилғиларни тўлиқ ёнмаганлиги туфайли қорақуя пайдо бўлади. Унинг 90-95% ни углерод заррачалари ташқил этади. Анорганик чангларнинг атмосфера ҳавоси таркибидаги РЭЧКси 0,05 мг/м ни ташқил этади. Қорақуя углеводородлар ва бенз (а) пирен каби заҳарли моддаларни адсорбция қилиш қобилиятига эга.
Заҳарли чангларнинг ўлчамлари кичик (0,5-10,0мкм) бўлганлиги учун, улар нафас олиш йўллари орқали тез организмга сингиб бориш хусусиятига эгадирлар. Шунинг учун, улуғ бобокалонимиз Абу Али Ибн Сино минг йиллар олдин «чанг ва ғубор бўлмаганда, инсон минг йил яшар эди!» деб, бежиз айтмаган.

Download 59,78 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish