O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd



Download 1,56 Mb.
Pdf ko'rish
bet12/184
Sana23.02.2022
Hajmi1,56 Mb.
#163407
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   184
Bog'liq
Ozbekiston-Milliy-Ensiklopediyasi-Ch-harfi

ЧАЛА МАЙМУНЛАР (Prosimii) 
маймунлар кенжа туркуми. Тузилиши ва 
гавда ўлчами ҳар хил. Кўпчилигининг 
кейинги оёкдари оддингиларига нисба-
тан узун. Жуни қалин, юмшоқ. Кўз коса-
лари бирбиридан узоқроқда жойлашган. 
Бурун тешиги бурнининг учки қисмига 
вергулсимон очилади (узун товонлардан 
ташқари). Сут безлари сўрғичлари 1—3 
жуфт, тишлари 18—38 та. Мияси бурма-
лари нисбатан кам. 6 оила 52 тури мав-
жуд. Тропик Африка (лорисимонлар), 
Мадагаскар ороли (лемурлар, индрий-
симонлар, қўлоёкдилар), Осиё ва Ма-
лайзия архипелагида (тупайясимонлар, 
лорисимонлар, узунтовонлар) учрайди; 
тунги ёки шомги, кундузги ҳайвонлар. 
Кўпчилиги дарахтда кичик гуруҳ бўлиб, 
жуфт ёки якка ҳолда яшайди. Ҳаммахўр, 
бўгозлик даври 2— 5 ой, 1—4 (кўпинча 
1) та бола туғади. Лемурсимонлар ва ло-
рисимонлар тутқинликда ҳам купая ола-


www.ziyouz.com кутубхонаси
12
ди. 
ЧАЛА ТУҒИЛГАН БОЛА — 
ҳомиладорлик 
муддати 
тугамай 
(ҳомиладорликнинг 29-ҳафтаси билан 
38-ҳафтаси ўртасида) туғилган бола. 
Вазни 1000 г дан 2500 г гача, бўйи 45 см 
атрофида бўлади.
Ч.т.б. нормал ривожланган бўлса 
ҳам ўзи мустақил эма олмайди, шунинг 
учун уни алоҳида парвариш қилиш та-
лаб этилади. Ч.т.б. ҳаётининг дастлаб-
ки ҳафтасида кўрсатиладиган самарали 
парвариш фақат касалхонанинг махсус 
бўлимларида врач назорати остида олиб 
борилади.
Ч.т.б. кўриниши, аъзо ва система-
ларининг ривожланишига кўра нормал 
туғилган боладан ажралиб туради (қ. 
Гўдак). Ч.т.б. жуда кўп ухлайди, йиғиси 
зўрға эшитилади. Териси юпқа, қуруқ, 
кўпинча оч пушти ёки қизғиш бўлиб, 
бужмайиб туради. Танаси майин тук 
билан қопланган, тери ости ёғ қатлами 
анча заиф; оёғи танасига нисбатан кал-
тага ўхшаб кўринади; боши катта, қулоқ 
супраси юмшоқ, бошига ёпишганроқ 
бўлади.
Ички аъзолари ривожланган, лекин 
функционал жиҳатдан анча заиф; юқори 
нафас йўллари нозик бўлиб; кўкрак 
қафаси нафас олищца кам қатнашади. На-
фас олиши тез ва нотекис, юзаки, пульси 
суст, қон яратиш системаси яхши ривож-
ланмаган. Меъдаичак системаси ному-
каммаллиги сабабли ич келиши турғун 
бўлмайди (кўпинча яшил бўлади). Буй-
рак функциялари ҳам суст ривожланган; 
қиз болаларда жинсий тешик сал очиқ, 
ўғил болаларда эса мояк ҳали ёрғоққа 
тушмаган бўлиши мумкин.
Ч.т.б.нинг нерв системаси ҳам функ-
ционал жиҳатдан яхши етилмаган бўлиб, 
унинг организми трани бир меъёрда уш-
лаб тура олмайди (тез қизиб ёки совиб 
кетади).
Ч.т.б. жисмоний ривожланишининг 
(ҳаётининг биринчи йилида) ўзига хос 
хусусияти бор. Бундай болалар вазни 
бир ойда нормал туғилган болаларни-
кига нисбатан жуда кам, лекин нормал 
туғилган болаларга қараганда кейинги 
ойларда тез ўсиб, вазни ҳам тез орта-
ди. Бола қанча кам вазн билан туғилган 
бўлса, вазни шунчалик тез ортади.
Ч.т.б. 
организмнинг 
функционал 
жиҳатдан етилмаганлиги, унга, айниқса, 
биринчи ой давомида бирмунча қулай 
шароит яратиб, яхшилаб парвариш 
қилишни тақозо этади, уни тра, ёруғлик, 
товуш ва б. таъсиротлардан саклаш, асеп-
тика ва антисептика қоидаларига риоя 
қилиш зарур.
Вазни 2000 дан 2500 г гача бўлган 
Ч.т.б.га аҳволи ва уй шароитига қараб 
врач рухсати билан туғруқхонадан 
уйга жавоб берилади. Вазни кам бўлиб 
туғилган бола махсус стационар шарои-
тида парвариш қилинади. Вазни 1500 г 
дан кам бўлиб туғилган болалар маълум 
трали, ҳавоси нам ва кислороди бор ка-
мера — кувезларт бокилади. Баъзан ваз-
ни тўлиқ болалар ҳам (гавда трасини бир 
меъёрда ушлай олмаса) кувезларда пар-
вариш қилинади. Боланинг вазни 2500 г 
га етгандагина уйга жавоб берилади.
Уй шароитида Ч.т.б. ётган хонанинг 
траси 25° бўлиши лозим. Боланинг бо-
шини баландроқ қилиб ётқизиш керак, 
сиқиб йўргаклаш ярамайди. Болага иссиқ 
юмшоқ ич кийим кийгизиб, пахмоқ 
адёлга ўраб қўйиш мақсадга мувофиқ 
(қўлларини ҳам). Бошига қалпоқча кий-
гизиб, юзи очиқ қолдирилади. Агар гўдак 
тез совиб кетса, унинг атрофига ва оёғига 
сочиққа ўралган грелкаларни тахм. 10 см 
йироқроққа қўйилади (сувининг траси 
65° бўлиши керак). Бола исиб кетса, юзи 
қизариб, гавда траси кўтарилиб, безовта 
бўла бошлайди. Бунда грелкалар сонини 
камайтириш ёки ҳаммасини олиб қўйиш, 
зарур бўлса, бир неча мин.га 1—2 си-
дра кийимини ечиш лозим. Агар у со-
виб кетса, териси оқариб, кўкиш тусга 
киради ва муздек бўлади, боланинг ўзи 
эса бўшашиб қолади. Бунда уни иссиқ 
адёлга ўраш ёки иссиқ ваннага (36—37°) 
солиш (5—7 мин) ва яна атрофига иссиқ 


www.ziyouz.com кутубхонаси
13
грелкалар қўйиш лозим. Исиб ёки совиб 
кетишнинг олдини олиш учун грелкада-
ги сув трасини термометр билан тезтез 
ўлчаб туриш керак.
Ч.т.б. фақат она сути билан боқилса, 
яхши усади ва ривожланади. Уларда 
эмиш рефлекси (баъзиларида ютиш реф-
лекси ҳам) суст ёки умуман бўлмайди, 
дастлабки кунлари бола зонд орқали 
(кунига 10 марта), кейинчалик сўрғич 
орқали эмизилади, астасекин кўкракдан 
эмишга ўргатилади.
Ч.т.б. худди нормал туғилган болалар 
каби чўмилтирилади. Вазни 1500 г дан 
кам бўлган болаларни туғилганидан 3 
ҳафта кейин, вазни 1500 г дан ортиқ бо-
лалар эса туғилганидан 10—15 кун ўтгач 
чўмилтирилади.
Соф ҳавода сайр қилдириш Ч.т. 
б.нинг ўсиши ва ривожланишига яхши 
таъсир кўрсатади. Бу муолажа вазни 2500 
г дан ортиқ болалар учун тавсия этилади. 
Қишда эса вазни 3000 г дан ортиқ бола-
ларнигина очиқ ҳавода сайр қилдиришга 
рухсат берилади. Пекин бунда жуда 
эҳтиёт бўлиш керак.
Чала туғилишнинг олдини олишни 
ҳомиладорликка қадар бошлаш, аёллар 
ўзида мавжуд касалликларини ўз вақтида 
даволатишлари, шахеий ва жинсий гиги-
енага қатьий риоя қилишлари зарур (қ. 
Жинсий ҳаёт).
Ҳомиладорликнинг биринчи белги-
лари пайдо бўлиши билан аёллар ке-
ракли маслаҳатлар олиш учун врачга 
кўринишлари лозим (қ. Ҳомиладорлик). 
Ҳомиладор аёл тўғри овқатланиши, спирт-
ли ичимликлар истеъмол қилмаслиги, 
чекмаслиги лозим. Ҳомиладорлик токси-
козлари пайдо бўлиши билан врачга му-
рожаат этиши керак. 

Download 1,56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   184




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish