O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd



Download 1,56 Mb.
Pdf ko'rish
bet15/184
Sana23.02.2022
Hajmi1,56 Mb.
#163407
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   184
Bog'liq
Ozbekiston-Milliy-Ensiklopediyasi-Ch-harfi

ЧАЛҚАРТЕНГИЗ - Қозоғистон Ре-
спубликаси Оқтўба вилоятидаги шўрхок. 
Орол 
денгизининг 
шим.шарқидаги 


www.ziyouz.com кутубхонаси
16
ботиқца. Майд. 1800 км2, уз. 74 км, 
чуқурлиги 3 м. Кирғоқлари паст, ётиқ, 
қумлоқ жинслардан тузилган. Туби те-
кис, балчиқ билан қопланган. Баҳорда 
Ч.га Ирғиз ва Тўрғай дарёлари қуйилади 
ва аччиқшўр кўлга айланади. 
ЧАМАНДАГУЛ (Verbena) — тизим-
гулдошларга мансуб бир ва кўп йиллик 
ўтсимон ўсимлик ва ярим буталар турку-
ми; экма гул. Ватани — Перу. Америка-
нинг тропик ва субтропик минтақаларида 
200 дан ортиқ тури ўсади. Гулчиликда 
гуллари қалқонсимон, тўпгули диаме-
три 6—7 см, оқ, қизил, пушти, сариқ, 
бинафша рангли, бир йиллик дурагай 
Ч. (V.hybrida) экилади. Бўйи 2550 см, 
тупи ёйиқ, шохлари ғуж, барги тухум-
симон, ранги яшил. Совуққа чидамли, 
эрта тушган қор остида ҳам совуқ урмай-
ди. Ч. уруғидан кўпайтирилади. Уруғи 
февральмарт ойларида иссиқхоналарда 
экилади. Июндан октябргача гуллайди. 
Ч. хонадонларда, кўп қаватли уйлар бал-
конида, парк ва хиёбонларда манзарали 
ўсимлик сифатида ўстирилади.
ЧАМБАЛ — Ҳиндистондаги дарё, 
Жамна дарёсининг ўнг ирмоғи. Уз. 830 
км, ҳавзасининг майд. 135 минг км2. 
Виндҳья тоғларидан бошланиб, Малва 
платосини кесиб ўтади. Ўртача сув сар-
фи 600 м3/сек. Суви, асосан, суғоришга 
сарфланади. ГЭС бор. Рампур ш. яқинида 
йирик сув омбори қурилган. Дарёнинг 
айрим қисмларида кема қатнайди. Ч. 
бўйида Кота ш. жойлашган. 
ЧАМБАР 
ГАЗ-КОНДЕНСАТ 
КОНИ — Қашқадарё вилояти Косон ту-
манидаги кон. Муборак т.й. станциясидан 
42 км шим.шарқда. 1980 й.да очилган, 
1986 й.дан фойдаланишга топширил-
ган. Кон рельефи кучсиз табақаланган, 
зол қумлари билан қопланган чўл 
текислигидан иборат. Ч.г.к.к. Бухо-
ро тектоник поғонасидаги Муборак 
кўтарилмасининг шим.ғарбий қисмида 
жойлашган. Ч.г.к.к.да қазилган жами 4 
та бурғи қудуғида палеозой эраси, юра, 
бур, палеоген, неоген ва тўртламчи давр 
ётқизиклари очилган. Саноат миқёсидаги 
газлилик 13 ва 12 горизонтларда белги-
ланган. Горизонтлар қумтош, алевролит, 
гил, мергель ва оҳактошлардан таркиб 
топган бўлиб, 886—1014 м ва 917—1058 
м чуқурликларда очилган. Кондаги газ 
метанли, қуруқ. Конденсат олтингугурт-
ли, 1 м3 қатлам газида 13 г конденсат мав-
жуд. Бензин фракцияларининг гуруҳий 
углеводород таркибига кўра, конденсат 
метаннафтенароматли типга мансуб. 
Кондан ҳоз. кунда фойдаланилмоқда. 
ЧАМОРРО — халқ, Мариана 
о.ларининг асосий аҳолиси. 97 минг 
киши (1990-й.лар ўрталари), жумладан, 
Гуам о.да 80 минг киши яшайди. Индо-
нез тил гуруҳига кирувчи тидда сУзла-
шади. Диндорлари — христиан (католик)
лар. 
ЧАМПИ (Ciampi) Карло Адзельо 
(1920) — Италия давлат арбоби. Фило-
логик ва юридик олий маълумотга эга. 
2-жаҳон уруши даврида Қаршилик 
кўрсатиш ҳаракати иштирокчиси. 1946 
й.дан Италия Банкида меҳнат фаолияти-
ни бошлаган (1997 й.дан бошқарувчиси). 
1993—94 й.ларда Италия ҳукумати раи-
си. 1996 й.дан Италия хазиначилик вази-
ри, 1999 й. 13 майдан Италия Респубика-
си президента.
ЧАНА, чена (рус. сани сузидан) — 
асосан, қор ва муз сиртида сирпаниб 
юриладиган ғидцираксиз аравача. Усти 
очиқ, ёпиқ (кажавали), соябонли ва б. 
хиллари бор. Сирпанғич ёғоч (чанғи) 
устига ўрнатилган корпусдан иборат. 
Баъзан, сирпанғич ёғоч тагига металл 
ҳам қопланади. Ч.дан транспорт ва спорт 
воситаси, болалар ўйинчоғи сифатида 
фойдаланилади. Ч.ни одам, от, бугу, ит-
лар ва ҳатто ғозлар тортиб юриши мум-
кин. Асосан, қиш узоқ давом этадиган ва 
қор кўп ёғадиган шимол мамлакатларида 
кенг тарқалган. Қад. Миср, Русь ва б. 


www.ziyouz.com кутубхонаси
17
баъзи мамлакатларда Ч. дафн маросим-
ларида ҳам қўлланилган. Ўзбекистон 
ҳудудида, асосан, болалар ва спорт Ч.си 
ишлатилади. Ч.нинг 6 — 8 спортчига 
мўлжалланган «чанақайиқ» русумли 
спорт тури резинаполимер материаддан 
тайёрланади. 

Download 1,56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   184




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish