O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd


ЧАЛАБИЙ — қ. Авлиё Чалабий.  ЧАЛАБУТАЛАР



Download 1,56 Mb.
Pdf ko'rish
bet14/184
Sana23.02.2022
Hajmi1,56 Mb.
#163407
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   184
Bog'liq
Ozbekiston-Milliy-Ensiklopediyasi-Ch-harfi

ЧАЛАБИЙ — қ. Авлиё Чалабий. 
ЧАЛАБУТАЛАР — танасининг 
фақат пастки қисми ёғочланиб, қолган 
юқори қисмлари қишда қуриб қоладиган 
кўп йиллик ўсимликлар. Ана шу хусу-
сияти билан бута ва бутачалардан фарқ 
килади. Ч. арид ўлкаларт ўсишга кўпроқ 
мослашган. Mac, терескен, чўл ва адир-
ларда ўсувчи шувоқпинт баъзи турлари, 
шўра ва б. Бўйи ўртача 80 см, баъзан 
150—200 см. Ч. кўп йиллик ўтлардан 
куртак чиқарадиган шохларнинг ер усти-
дан бир неча см юқорида ўрнашганлиги 
билан фарқланади. 
ЧАЛАТИШЛИЛАР 
(Edentata) 
йўлдошли сут эмизувчилар турку-
ми. Уз. 12 см дан 1,2 м гача. Оддин-
ги оёқларининг 2 ёки 3 та бармоғи 
бошқаларига нисбатан йирикроқ бўлиб, 
кучли тирноклари бор. Тишларида эмал 
ва илдиз бўлмайди, доим ўсиб туради; 
озиқ ва йиртқич тишлари ривожланмаган 
(номи шундан). Йўлдоши содда, 3 оила-
си (чумолихўрлар, ялқовлар, совутлилар) 
бор. Жан., Марказий ва Шим. Америкада 
тарқалган. Ер устида, дарахтларда яшай-
ди. Ўсимлик ва ҳашаротлар билан ози-
кланади. Кўпчилик турларининг гўшти 
истеъмол килинади. 
Ч А Л А Х О Р Д А Л И Л А Р 
(Hemichordata) — умуртқасизлар типи. 
Илгари хордалилар кенжа типи сифатида 
қаралган. Хордага ўхшаш орган — ното-
хордаси, жабра ёрикларининг бўлиши би-
лан хордалиларга ўхшаб кетади. Ч. 2 ён-
лама симметрияли, целомик ҳайвонлар. 
Гавдаси 3 бўлим: хартум, ёқача ва тана-
дан иборат. Ҳар бир бўлимнинг ўз целло-
мик халтаси бўлади. Нотохорда — ичак-
нинг учи берк ўсимтаси Хартум учун 
таянч вазифасини бажаради. Ҳалқумда 
жабра ёриқлари жойлашган. Қон айла-
ниш системаси органлари бўйлама орқа 
ва қорин қон томирларидан иборат. Орқа 
қон томирининг нотохорда устидаги 
қисми кенгайиб, лакунар юракни ҳосил 
қилади. Нерв системаси тери эпителий-
сида жойлашган бўлиб, ёқача билан та-
наси ўртасидаги нерв ҳалқаси ва у билан 
боғланган орқа ҳамда қорин стволлари-
дан иборат. Айириш органлари — жуфт 
целомодуктлар хартумда ва ёқачада жой-
лашган. 2 синфи: ичак билан нафас олув-
чилар ва қанот жабралилар бор. 
ЧАЛИШ — Хоразм вилояти Урганч 
туманидатш шаҳарча. Амударё соҳилида. 
Вилоят маркази (Урганч ш.)дан 8 км. 
Яқин т.й. станцияси — Урганч (14 км). 
Аҳолиси 5,6 минг киши (2004). Ч. ўрни 
аввал Амударёнинг чап соҳилидаги 
тўқайчакалакзорлардан иборат ҳудуд 
бўлган. 1886 й.да Амударё флотилияси 
ташкил топгандан сўнг пристань барпо 
этилиб, юк ташувчи қозоклар бу ерда ма-
кон тутганлар.


www.ziyouz.com кутубхонаси
15
«Ч.» атамаси — қайиқ, солларни эш-
каклар ёрдамида дарёдан кечиб ўтказиш 
жойи (кечув) маъносида. Аҳоли даре 
бўйларидаги тўқайзорларда ўсувчи ёв-
войи кандирдан ип йигириб палое ва пой-
андозлар тўқишган. Шу сабабли бу жой 
Кандиркум, Қўполиқ (Қамишзор) деб 
ҳам аталган. 1929 й.гача бу ерда Қўполиқ 
пристани бўлган. 1929 й. баҳорида Аму-
дарё тошиб пристанни ювиб кетган. Кей-
инчалик унинг ўрнида қурилган пристань 
Ч. деб аталган. Ч. ёнида Амударё паро-
ходчилиги сув йўлини назорат қилувчи 
техника участкаси ва б. ташкилотлар 
ишлай бошлади. 1940 й.да шаҳарчада 
боғдорчиликтокчилик хўжалиги барпо 
этилди.
1952 й.гача Ч. Хоразм вилоятининг 
асосий транспорткема (порт) дарвозаси 
ҳисобланган. Хўжалик юклари Амударё 
орқали Чоржўй (ҳоз. Туркманобод) ва 
Орол денгизидан кемаларда ташиб кел-
тирилган. Урганч —Ч. орасида тор изли 
(мотовоз) т.й.да юк ташилган. Ч. 1957 
й.гача Қорақалпогистоннинг Беруний 
тумани тасарруфида бўлган, сўнгра Хо-
разм вилояти Урганч тумани таркибига 
киритилган. 1969 й. 13 мартда Амударё 
тошиб овул сув остида қолган. Тошқин 
оқибатлари тугатилгач, Ч.да тошқинга 
қарши курашадиган қурилиш ташкило-
ти тузилди. 1992 й.да Амударё устидан 
Ч.ни Қорақалпоғистоннинг Беруний ш. 
билан боғловчи понтон кўприги қурилди. 
Шаҳарча ёнида винобоп узум етиштири-
ладиган ширкат хўжалиги бор.
Ч.да Амударё кемалар қатнови хавф-
сизлигини таъминловчи «Чалиш тех-
хизмати» идораси, вилоят от спорти 
мактаби, қурилиш ташкилоти ва «Жай-
хун» санаторийси жойлашган. 2 умумий 
таълим мактаби (ўзбек ва қозоқ тилла-
рида ўқитиладиган), маданият уйи, ку-
тубхона, врачлик пункти мавжуд. Аму-
дарё соҳилидаги хушманзара жойларда 
шаҳарликларнинг дам олиш зоналари, 
дала ҳовлилари бор.
Ад.Нуржонов К., Кўҳна ва Янги Ур-
ганч, Урганч, 1993.
ЧАЛОБ — қатиқ ёки сузмадан тай-
ёрланадиган чанқовбосар ичимлик. Ч.ни 
тайёрлаш учун сузма (1 кг сузмага 2 л 
сув) қайнатиб совитилган сув билан ях-
шилаб аталанади. Сўнг туз, қалампир, 
кўкпиёз, кашнич, укроп, райҳон ва б.ни 
майда тўғраб, аталанган сузмага солиб 
аралаштирилади. Тайёр Ч. истеъмолдан 
олдин совитилади ёки муз солинади. Ч. 
ёзнинг иссиқ кунларида чанқоқни яхши 
босади. 
ЧАЛОВ (Stipa) — ғалладошларга 
мансуб кўп йиллик, баъзан бир йиллик 
ўтсимон ўсимликлар туркуми. Мўътадил 
ва субтропик минтақаларда, қисман 
тропик тоғларда 300 га яқин тури маъ-
лум. Ўзбекистон тоғларида ва тоғ ён 
бағирларида 13 тури, жумладан, тукли 
Ч. (S. capillata), кавказ Ч.и (S.caucasia 
Schmalh.), сович Ч.и (S. szovitsiana Trin. 
ex Hohena.) ва б. учрайди. Кўпчилик тур-
лари чўл, дашт, прериялар ўт ўсимликлар 
қопламининг асосий кисмини таш-
кил этади. Шағалли ва тошлоқ ерлар-
да ҳам ўсади. Барглари камбар, узун, 
чизиқсимон, қилтиқли. Бошоқлари бир 
гулли. Ҳамма турининг хашаги сифати 
уртача. Чорва моллари уларни баҳорда 
(маиса ҳолатида) хуш кўриб ейди. Баъзи 
турлари қоғоз саноати учун хом ашё. 
ЧАЛҚАР — Қозоғистондаги бир 
неча кул номи. Энг йириклари: 1) Ч. (Чар-
хал), Оқтўба вилоятида, Уральск ш.дан 
65 км жан.да. Майд. 190 км2, уз. 18,6 
км, эни 14 км, чуқ. 13,5 м. Суви шўрроқ 
(езда шўр). Шолаконкат ва Исенанкат да-
рёлари ва ер ости сувларидан тўйинади. 
Баъзан, Солянка дарёси орқали Урал 
дарёсига қуйилади. Балиқ овланади; 2) 
Ч. (Шалқар) Қозоғистоннинг Кўкчатов 
ш.дан ғарбда жойлашган оқмас кўл. 
Майд 40 км2, чуқ. 17 м. Суви шўрроқ. 

Download 1,56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   184




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish