www.ziyouz.com кутубхонаси
11
қисмига қўшимча трапециясимон кийиқ
қўшилиши ҳисобига бирбирига устмауст
кириб туради, учбурчак бўйин ўмизига
ёқа ўрнатилади, енг учи томон торайиб
боради. Ч.нинг қўлтиқ ости (хиштак)
қисми очиқ қолдирилган. Ч. ҳам тўн каби
ёқа, бар, этак четига жияклар қўйиб беза-
тилган. Баҳор, кузда яктак устидан, совуқ
ойларда пахтали тўн, пўстин устидан
кийилади. Хоразмда чап барлар ўнг бар
устини ёпиб турган. Яйловларда ҳозир
ҳам кундалик кийим сифатида кийила-
ди. Бу ҳудудца мовут тўнлар — ч а к мои,
шолчакмон, яктак сингари астарсиз ти-
килган. Жун мато энсиз бўлгани сабабли
битта Ч.га 25 м гача мато сарф қилинган.
Улар, асосан, оч жигарранг туя жунидан
бўлиб, 2 андазали ёки 3 андазали бичиқца
тикилган, яъни ён бўлактарзли ёки тарз-
лар қўшилмай тикилган.
Самарканд—Бухоро музофоти мо-
вут Ч.лари, асосан, қўй жуни матосидан
тайёрланганлиги туфайли, сидирға оч
сариқёки қора тусли бўлган. Шол Ч. (туя
жунидан тайёрланган), мовут Ч. (фка
мовутидан тайёрланган) лар қиммат со-
тилган, асосан, ўзига тўқ, бой аҳоли со-
тиб олган. Ч. оддий тўнлар сингари би-
чилган, яъни 3 андазали тўғри бичиқда
бўлиб, барлар олдига кийиклар солинган.
Жияклар билан безатилган.
Фарғона — Тошкент музофотида қўй
жунидан тўқилган мовут Ч.лар — қоқма
Ч. дейилган. Энг арзон мовут Ч.лар паст
навли аралаш матолардан тикилган (кўк
Ч.). Қорёмғирларда бўкиб қолмаслик
учун кўпинча қайноқ сувга бўктирилган.
Ч. матоси тўқилишига қараб фарқланган.
Асосан, кўкиш рангли бўлган, бичиғи эса
пахтали чопон, тўнлар каби 3 андазали
тўғри бичиқца бўлган. Ҳоз. кунда Ч.лар
кундалик кийимлар қаторидан жой ол-
ган.
Ад.: Сухарева О. А., Костюм народов
Средней Азии, М., 1982; Традиционная
одежда народов Средней Азии и Казах-
стана, М., 1989.
ЧАКСА — Ўзбекистон ҳудудидаги
қад. ўлчов бирлиги. Асосан, пуднинг 1/3
қисмига тенг бўлган. Ўзбекистоннинг
Косон, Наманган, Сирдарё, Фарғона ви-
лоятларида, Тожикистоннинг Хўжанд ш.
атрофларида ҳозир ҳам аҳоли томонидан
фойдаланилади.
ЧАКЧАК — хамирдан тайёрланади-
ган ширинлик тури. Ч. учун тухумнинг
сариғи тоғорачага солиниб аталанади
ва унга туз, коньяк (арақ) қўшиб хамир
қорилади. Хамир бир оз ўраб тиндирил-
гач, ўқлов билан 2 мм қалинликда ёйи-
либ, турли шакл ва ўлчамларда кесилади
ва қизиб турган ёғда озоздан қовуриб
олинади. Бошка бир идишга асал солиб
оловга қўйилади. Асал эриб суюлгач,
шакар қўшиб яна оловга қўйиб, қиём
тайерланади. Қовуриб олинган хамир
қиёмга (совимасдан) аралаштирилади ва
ёғланган юза идишларга уюб солиниб
қўл билан босилади. Тайёр Ч.нинг усти-
ни ёнғоқ ёки майда конфетлар билан без-
атилади. Ч., асосан, тўйлар, байрамлар,
тантанали оилавий маросимларда тайер-
ланади.
Do'stlaringiz bilan baham: