O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd



Download 1,56 Mb.
Pdf ko'rish
bet13/184
Sana23.02.2022
Hajmi1,56 Mb.
#163407
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   184
Bog'liq
Ozbekiston-Milliy-Ensiklopediyasi-Ch-harfi

ЧАЛА ТУҒИШ — ҳомиладорлик 
муддати тугамай (ҳомиладорликнинг 29 
ҳафтасидан 38 ҳафтасигача) туғиш. Бун-
да ҳомила вақтдан аввал, чала туғилади 
(қ. Чала туғилган бола). Эркак уруғидаги 
нуқсонлар, тухумҳужайранинг тўла ри-
вожланмаганлиги, ирсий омиллар, эр-
хотиннинг яқин қариндош бўлиши, пла-
центанинт бачадонга нотўғри бирикиб 
қолиши, ҳомиланинг тескари ётиши, аёл 
нерв ва эндокрин системасининг бузи-
лиши (маc, тухумдонлар, қалқонсимон 
без фаолиятининг бузилиши, диабет), 
ҳомиладорлик 
токсикозлари, 
аборт, 
камқонлик, ўткир ва сурункали юқумли 
касалликлар (маc, бруцеллёз, токсоплаз-
моз, грипп, ангина, вирусли гепатит ва 
б.), шунингдек, ички жинсий аъзолар-
нинг турли сабаблар билан яллиғланиши, 
уларда ўсма пайдо бўлиши, аёл жинсий 
аъзоларининг етарли ривожланмаган-
лиги (инфантилизм), она билан ҳомила 
қон группалари ва резусфакторнинг но-
мутаносиблиги ва бошқалар Ч.т. га са-
баб бўлади. Асабийруҳий ва жисмоний 
шикастланишлар, оғир иш шароити, 
оиладаги нотинчлик ва б. ноқулай таъ-
сиротлар вақтдан аввал туғишга олиб 
келади. Буйрак, жигар, юрактомир, нерв 
касалликлари билан оғриган аёлларда 
ҳам Ч.т. кузатилади. Бунда она билан 
ҳомила ўртасидаги қон айланиши бузи-
лади, ҳомиланинг кислород билан таъ-
минланиши ёмонлашади ва бу вақтдан 
аввал туғишга олиб келади. Ч.т. аксарият 
жуда ёш ёки ёши 35 дан ошиб биринчи 
марта туғаётган аёлларда учрайди. Даво 
Ч.т.га сабаб бўлган асосий касаллик-
ка қараб белгиланади. Ч.т. эҳгимоли 
бўлган аёл ҳомиладор бўлгунича ҳамда 
ҳомиладорлик даврида даволаниши ло-
зим. Олдини олиш Ч.т. сабабларини ўз 
вактида аниқлаш ва уни даволаш чора-
тадбирларидан иборат. 
ЧАЛА ЧЎЛ ЗОНАЛАРИ - чала чўл 
ландшафти устун бўлган қурукдиқцаги 
табиат зоналари. Шим. ва Жан. ярим 
шарларнинг мўътадил, субтропик ва тро-
пик минтақаларида чўллар билан дашт ва 
саванналар орасида жойлашган. Иқлими 
қуруқ. Ч.ч.з.нинг катта қисмида ҳаво тра-
си қишда 0—10°, ёзда 25—25° бўлади. 
Ёғингарчиликка (300 мм дан ошмай-
ди) нисбатан мумкин бўлган буғланиш 
3—6 баробар кўп; дарё жуда кам, одат-


www.ziyouz.com кутубхонаси
14
да мавсумий. Тупроклари оч каштан, 
қўнғир, бўзтупроқ, чириндиси кам (2—
4%), шўрланган ер кўп. Ўсимликлари 
шувоқ, шўралар, чим ҳосил қиладиган 
бошоклилар, намгарчилик танқислигига 
мослашган паст бўйли чала буталар-
дан иборат. Ҳайвонлардан чўл, дашт ва 
тоғ олди фаунаси, яъни кемирувчилар 
(юмронқозиқ, қўшоёқ, олахуржун), су-
дралиб юрувчилар (тошбақа, илонлар) ва 
б.лар яшайди. Ч.ч.з.нинг катта қисмидан 
яйлов чорвачилигида фойдаланилади, 
кўп кисми ўзлаштирилиб, ғалла эки-
ладиган ерларга айлантирилган. Суб-
тропик минтақаларнинг Ч.ч.з. Эрон 
тоғлиги, Ғарбий Осиё, Шим. Африка, 
Қояли тоғларнинг ён бағирлари, тропик 
минтақаларда Саҳрои Кабирнинг жан.
да, Тар текислигида, Атакама чўлининг 
шим. қисми, шунингдек, тропик минтақа 
тоғларининг қуйи қисмларида, мўътадил 
минтақада Евросиё материгининг ички 
қисмида — ғарбда Каспий бўйи пастге-
кислигидан шаркда Ордос платосининг 
шарқий чеккасигача бўлган ҳудудларда 
жойлашган. Ўзбекистонда тоғ одди 
қирлари ва адирлар баландлик Ч.ч.з. 
минтақасига киради. 

Download 1,56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   184




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish