www.ziyouz.com кутубхонаси
22
ЧАНОҚҚАЛЪА — Туркиянинг
ғарбий қисмидаги шаҳар. Чаноққалъа
элининг маъмурий маркази. Аҳолиси
40 минг кишидан зиёд. Дарданелл
бўғозидаги порт. Автомобиль йўллари
чорраҳаси. Озиқ-овқат,
керамика, кема-
созлик ва б. саноат корханалари мавжуд.
ЧАНОҚҚАЛЪА БЎҒОЗИ - қ. Дар-
данелл.
ЧАНОҲ, жаноҳ (араб. — қанот) —
Темурийлар даврида қўшин қанотини
англатган истилоҳ. Соғ Ч. ва сўл Ч.
қўшиннинг ўнг ва чап қанотларини
англатган. Қўшиннинг ўнг ва чап
қанотларини қўриқлаб турувчи махсус
ҳарбий бўлинма ҳам Ч. деб аталган.
ЧАН ХИНГ ДАО (Tran Hu’ng Dao),
Чан Куок Туан (Tran Quoc Tuan) (1226—
1300) — Вьетнам саркардаси, Вьетнам
халқининг мўғул истилочиларига қарши
кураш ташкилотчиси. Мўғуллар Дайвьет
(Вьетнам)га 1257— 58, 1284—85, 1287—
88 й.ларда ҳужум қилишган вақтда мам-
лакат қуролли кучлари бош қўмондони
(1283 й.дан). 1288 й. 9 апр.да Вьетнам
қўшинлари Ч.Х.Д. раҳбарлигида Бать-
данг дарёси бўйидаги
жангда йирик
ғалабага эришганлар. Натижада мўғул
истилочилари Дайвьет ҳудудидан қувиб
чиқарилган. Бу сана ҳар йили миллий
байрам сифатида нишонланади.
ЧАНЧУНЬ — Хитойнинг шим.
шарқий қисмидаги шаҳар, Итунхэ дарё-
си бўйида. Гирин провинциясининг маъ-
мурий маркази. Ахолией 6,9 млн. киши
(1999). Транспорт йўллари чорраҳаси.
Машинасозликнинг
йирик
маркази
(транспорт воситалари, асосан, автомо-
биллар, станоклар, радиотехника, оп-
тик приборлар и.ч., радиоэлектроника).
Киме (шина,
пластмасса, ўғитлар, до-
рилар и.ч.), тўқимачилик, озиқ-овқат
саноати корхоналари мавжуд. Қурилиш
материаллари
ишлаб
чиқарилади.
Ҳунармандчилик ривожланган. ФА фи-
лиали, университет бор. Шаҳарга 19-а.
бошларида асос солинган. 1897— 1903
й.ларда ХитойШарқий т.й.нинг курили-
ши билан йирик савдосаноат марказига
айланди.
ЧАНША — Хитойнинг марказий
қисмидаги шаҳар. Хунань провинция-
сининг маъмурий маркази. Ахолией 6,1
млн. киши (1999). Транспорт йўллари
чорраҳаси. Сянцзян дарёси бўйидаги
порт. Ривожланган қ.х.
районининг
(шоли ва б.) маркази. Енгил ва озиқ-
овқат саноатлари ривожланган. Пўлат,
алюминий, станоклар, электр ва сано-
ат жиҳозлари, вагонлар, ўғитлар ишлаб
чикарилади. Йирик шоли бозори. Хоз.
шаҳар ўрнидаги аҳоли яшайдиган манзил
мил.ав. 5-а.дан маълум.
ЧАНҚАШ, ташналик — организмда
сув танқислиги олдидан юзага келадиган
физиологик ҳолат. Организмнинг сувсиз
қолиш муддатига, тер, сийдик билан сув
йўқотишига, ейилган овқатдаги ош
тузи
миқдорига қараб, одам ҳар хил даража-
да чанқайди. Одам чанқаганда оғзи ва
томоғи қурийди. Бу ҳолат оғиз ва томоқни
сув билан чайганда, мириқиб сув ич-
ганда бутунлай йўқолади. Ч.нинг пайдо
бўлиши организмдаги сувтуз мувозана-
тини сақлашга қаратилган. Ч. натижаси-
да организмда жиддий ўзгаришлар рўй
бериши мумкин. Бу жараённинг
келиб
чиқиши марказий нерв системасининг
турли қисмлари (гипоталамус, ретикуляр
формация, катта ярим шарлар пўстлоғи)
даги бир қанча нерв ҳужайраларининг
рефлектор фаолиятига боғлиқ.
Ч. организмда сув миқдорининг ка-
майишига бўлган нормал реакциягина
эмас, балки айрим касалликлар (маc, диа-
бет, буйрак касалликлари ва ҳ.к.) белгиси
бўлиши ҳам мумкин.
Бош мия фаолиятининг бузилишига
алоқадор касалликларда киши ташна-
ликни бутунлай сезмайди. Жуда кучли
Ч. юқори тра (иссиқ иқлим ва ҳ.к.) ша-
роитида
ишловчи кишиларда кузати-
www.ziyouz.com кутубхонаси
23
лади. Бунда юз берувчи кучли терлаш
организмнинг фақат сувни эмас, балки
тузларни ҳам йўқотишига олиб келади.
Натижада организмнинг сувни ушлаб
қолиш қобилияти пасаяди, киши куп тер-
лаганидан ташналик уни ҳодцан тойди-
риб қўяди. Бундай ўзгаришларни махсус
сув ичиш режими ёрдамида
сезиларли
даражада камайтириш мумкин.
ЧАНҒИ — қорли жойлар, ботқоқ ер-
лар ва сув юзида таянч майдонини кен-
гайтириб, силжишни осонлаштирувчи
мослама. Шим.даги кабилаларда неолит
даврида вужудга келган. Бир неча минг
йиллар давомида, асосан,
юриш восита-
си сифатида қўлланилган, ундан овчилар,
жангчилар фойдаланганлар. Кейинчалик
Ч. спорт ва жисмоний тарбияда кенг
қўллана бошланди. Ҳоз. чанғиларнинг
одимловчи ва сирғалувчи турлари мав-
жуд. Одимловчи Ч.лар вазифасига
кўра, қор ва ботқоқликда юрувчи Ч.га
бўлинади. Сирғалувчи Ч.лар спорт Ч.си,
туристлар Ч.си, овчилар Ч.си, махсус Ч.
(маc, самолётлар Ч.си), сув Ч.си ва б.га
бўлинади (яна қ. Чанғи спорти).
Do'stlaringiz bilan baham: