O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd



Download 1,56 Mb.
Pdf ko'rish
bet24/184
Sana23.02.2022
Hajmi1,56 Mb.
#163407
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   184
Bog'liq
Ozbekiston-Milliy-Ensiklopediyasi-Ch-harfi

ЧАПЛИГИН Сергей Алексеевич 
[1869.24. (5.4), Рязань губерняси, Ранен-
берг ш., ҳоз. Липецк вилояти, Чаплигин 
ш. — 1942.8. 10, Новосибирск] — ме-
ханика соҳасидаги рус олими, гидроди-
намика асосчиларидан бири, СССР ФА 
акад. (1929), Меҳнат Қаҳрамони (1941). 
Н.Е. Жуковскийнинг шогирди ва саф-
доши. Москва университетини тугатган 
(1890). Марказий аэродинамика интида 
ишлаган (1918 й.дан). Илмий ишлари 
асосан назарий механика муаммоларига 
дойр. Қаттиқ жисмларнинг суюқликдаги 
ҳаракат қонунларини ўрганган, тезли-


www.ziyouz.com кутубхонаси
25
ги товуш тезлигидан кичик бўлган газ 
оқимини текшириш усулини ишлаб 
чиқиб, газ динамикасига асос солган. Ч. 
самолёт қаноти атрофида ҳаво циркуля-
цияси тезлигини аниқлаш ҳақидаги по-
стулатни (Ч. — Жуковский постулатини) 
биринчи марта аниқ баён қилган. Ч. ави-
ация ва аэромеханикага дойр мураккаб 
масалаларнинг ечимини берган. 
ЧАПЛИН (Chaplin) Чарлз Спенсер 
(1889.16.4, Лондон 1977.25.12, Швей-
цария) — америкалик актёр, реж., сце-
нарийчи, продюсер. Фаолиятини 1897 
й. мюзикхолл саҳналарида чиқишдан 
бошлаган. 1907—12 й.лар Ф.Карно пан-
томима театрида ишлади. 1913 й. АҚШга 
қилган гастроли пайтида «Кистоун» ки-
нокомпанияси билан контракт тузади ва 
М. Сеннет раҳбарлигида фильмларда 
суратга туша бошлайди. Ўша пайтда-
ги машҳур америкалик актёр М. Лин-
дернинг унга таъсири кучли бўлган. 
«Бахтиёр Чарли» фильмидаги фирибгар 
олифта роли унинг экранда яратган илк 
образидир. Кейинчалик бошқа студи-
ялар фильмларида ҳам суратга тушиб, 
машҳур бўла бошлайди. 1914 й. даво-
мида «Кистоун»да 34 фильмда ўйнаб 
америка киносининг энг истеъдодли ва 
ёрқин комик актёрига айланди. 1915—17 
й.лар «Эссеней», «Мьючуэл» фирмала-
рида сценарийчи, реж., актёр сифатида 
фаолият кўрсатиб, пантомима санъатини 
комик куч билан уйгунлаштира олиш-
да энг юқори чўққиларга кўтарилган 
жаҳоннинг энг машҳур санъаткори сифа-
тида танидци. 1923 й. «Чарлз С. Чаплин 
фильм корпорейшен» номли шахсий 
кинофирмасини ташкил этди. Шу йил-
дан бошлаб Ч. реж.муаллиф сифатида 
қисқа ёки ўрта метражли фильмлардан 
тўламетражли фильмлар ишлашга ўтади. 
Биринчи йирик катта фильмларидан «Па-
рижлик аёл» психологик драмаси бўлди. 
«Дайди», «Банк», «Ёлланган», «Тинч 
кўча», «Хорижлик» ва б. унинг дастлаб-
ки фильмларидан намуналар. «Ит ётиш, 
мирза туриш», «Елкага», «Қуёшли то-
мон», «Кичкинтой» сингари фильмлари-
да Ч. маҳоратининг янги қирралари очил-
ди. «Олтин жазаваси», «Цирк», «Катта 
шаҳар чироклари», «Буюк диктатор», 
«Месье Верду», «Рампа ёруғи» (1952, 
«Оскар» мукофоти, санъат чўққисига 
кўтарилган фильмлардан) фильмлари Ч. 
ижодининг дурдоналаридир. 1953 й.дан 
Швейцарияда яшаган. 1957 й. Буюк Бри-
танияда «Қирол НьюЙоркда» (ўзи бош 
роль ижрочиси) фильмини экранлаштир-
ди. «Гонконглик графиня» (1967) Ч.нинг 
сўнгги иши. Ч. ижодкор сифатида санъ-
атга «инсонни ҳаёт билан боғлаб турув-
чи энг буюк куч» деб қараган. Ўзининг 
клоунлик ниқобини оддий инсонлар 
такдири, хавотирини ифодаловчи, катта 
кучларни бирлаштириб турувчи инсон 
образига айлантираолди. 1928 ва 1972 
йлар махсус «Оскар» мукофотига сазо-
вор бўлган. Халқаро тинчлик мукофоти 
лауреати (1954).
Жўра Тешабоев.

Download 1,56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   184




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish