O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd


ди. Ас: Девон, Т., 1972. ЧАРХИН



Download 1,56 Mb.
Pdf ko'rish
bet27/184
Sana23.02.2022
Hajmi1,56 Mb.
#163407
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   184
Bog'liq
Ozbekiston-Milliy-Ensiklopediyasi-Ch-harfi

28
ди.
Ас: Девон, Т., 1972.
ЧАРХИН — Самарканд вилояти 
Пастдарғом туманидатш шаҳарча. Са-
марканд ш.дан 15 км, туман маркази 
(Жума ш.)дан 16 км. Яқин т.й. станция-
си — Улуғбек. Аҳолиси 13,3 минг киши 
(2003). Эски Ангор каналидан сув олади. 
Ч.да пахта тозалаш, тери саралаш здла-
ри, 2 касбҳунар коллежи, умумий таъ-
лим мактаби, 3 кутубхона, маданият уйи, 
аҳолига хизмат кўрсатиш, тикувчилик, 
пойабзал, автомобиль ва мебель таъмир-
лаш устахоналари, савдо, маданий ва 
маиший хизмат кўрсатиш шохобчалари 
мавжуд. Касалхона, поликлиника, 2 до-
рихона бор.
ЧАРХЛАШ СТАНОГИ - кесувчи 
асбобларни абразив (жилвир) олмос до-
иралар билан чархлайдиган силликлаш 
гурухига кирувчи станок. Кескичлар, 
пармалар, кўп кескичли кесиш асбобла-
ри, фрезалар, зенкерлар, развёрткалар, 
диск арралар, метчиклар ва б.ни чарх-
лайдиган махсус Ч.с. кенг тарқалган. 
Пичоқ чархловчи усталар фойдаланади-
ган Ч.с.нинг электр двигатель ёрдамида 
ишлайдиган ёки чархчининг ўзи оёғи 
билан ҳаракатлантирадиган турлари бор. 
Бундан ташқари, абразив доирасиз чарх-
лайдиган анодмеханик, элекгручқунли 
ва ультратовушли Ч.с. ҳам ишлатилади. 
Чархлаш бурилувчи стол ёки кескични 
керакли бурчакка буришга имкон беради-
ган мослама ёрдамида бажарилади. Лен-
тали ёки дискли арраларни чархлаш учун 
автомат усулда ишлайдиган Ч.с.дан фой-
даланилади. Рўзгорда дастаки Ч.с.дан 
фойдаланилади.
ЧАРХПАЛАК — 1) сув 
суғориладиган ерга нисбатан анча паст-
да оқадиган ариқ ва анҳорлардан сув-
ни юқорига кўтариб берадиган иншо-
от; айланаси бўйлаб чўмичлар ўрнатиб 
қўйиладиган парракли катта ғилдирак. 
Ғилдирак диаметрининг ўлчами анҳор 
ёки ариқнинг каттакичиклигига, оқаётган 
сувнинг кўп ёки камлигига қараб оли-
нади. Чўмичлар сони ғилдиракнинг 
диаметрига боғлиқ. Оқиб турадиган сув 
ғилдирак парраклари (кураклари)га таъ-
сир қилиб, ғилдиракни айлантиради, 
шунда чўмичлар сувга тўлади. Ғилдирак 
оғиши билан чўмичдаги сув новга 
қуйилади, новдан ариқча орқали керак-
ли жойга оқади. Ч. қадимги сув иншо-
отларидан бири ҳисобланади. Дастлабки 
Ч.лар мил. ав. 4—3 минг йиллиқда пайдо 
бўлган. Қадимда Ўзбекистон ҳудудида 
ҳам Ч. асосий сув чиқариш воситаси 
ҳисобланган. 19-а.да насослар пайдо 
бўлгач, Ч.ларга бўлган эҳтиёж камайди, 
лекин айрим жойларда ҳозир ҳам фойда-
ланилади; 2) маданиятистироҳат боғлари 
ва болалар майдонларига ўрнатиладиган 
кўнгилочар иншоот. Айланаси бўйлаб 
қўзғалувчан 
қилиб 
ўриндиқлар 
осиб қўйиладиган катта диаметрли 
ғилдирак. Бундай Ч.ни электр двигатель 
ҳаракатлантиради.
ЧАРЧАШ, толиқиш, ҳориш — ор-
ганизмга ҳаддан ташқари зўр келиши 
натижасида меҳнат қобилиятининг па-
сайиши билан кечадиган физиологик 
ҳолат. Ақлий Ч. интеллектуал меҳнат 
маҳсулдорлигининг камайиши, эътибор-
нинг бузилиши, фикрлашнинг сусайиши 
ва бошқалар билан белгиланади. Жис-
моний Ч. мускуллар кучи ва бир текисда 
ҳаракатланиши каби функцияларнинг бу-
зилиши билан кечади.
Ўта ва сурункали Ч. фарқ қилинади. 
Ўта Ч. зўр бериб жисмоний меҳнат 
қилиш натижасида рўй беради. Сурун-
кали Ч. турли функционал системалар 
ва бутун организмдаги ўзгаришларнинг 
ойлар ва йиллар давомида тўлиқ тиклан-
маслиги билан боғлиқ.
Ч.нинг тезлиги меҳнатнинг хусусия-
ти билан белгиланади: бир тарзда туриб 
мускулларга зўр келадиган иш бажарил-
ганда киши анча тез, бир маромдаги иш 
бажарилганда бирмунча кам толиқади. 
Ч.нинг юзага келишида одамнинг бажа-


www.ziyouz.com кутубхонаси
29
рилаётган ишга нисбатан муносабати ҳам 
муҳим роль ўйнайди. Кўпчилик одам-
ларда эмоционал қўзғалиш даврида узоқ 
вақтгача Ч. белгилари пайдо бўлмайди.
Етарли дам олмаслик ёки узок, вакт 
ҳаддан ташқари зўриқиб ишлаш Ч.га ёки 
мадор қуришига олиб келади. Ақлий ва 
руҳий толиқиш фарқ қилинади. Ёш ва 
нерв системаси маълум бир тузилишга эга 
бўлган кишиларда жадал ақлий меҳнат 
неврозларгя олиб келади. Руҳий толиқиш 
«юрак ҳиссиётига» тўлибтошган ва тур-
ли мажбуриятлари бўлган шахсларда ку-
затилади.
Мириқиб ухлаш ва фаол дам олиш иш 
қобилиятини тез тиклайди.
Оғир касалликларни бошдан кечирган 
кишиларда Ч. тез юз беради. Арзимаган 
ва унча узоқ давом этмайдиган зўриқиш 
ҳам уларда бош оғриғи, ҳарсиллаш, тез 
юрак уриши, терлаш ва қувватсизликка 
сабаб бўлади. Бундай кишилар меҳнат 
режимига ва иложи борича узоқроқ дам 
олишга қатъий амал қилишлари зарур.
Болалар организмининг анатомо-
физиологик хусусиятларига кўра ҳатто 
унчалик уринмаганида ҳам (маc, гўдак 
уйқудан қолганида, мактабда партада 
узоқ ўтирганида) тез чарчаб қолиши мум-
кин. Кун тартибининг нотўғрилиги, бир 
турдаги машғулот, ортиқча ўйинкулги 
ҳам тез Ч.га олиб келади.
Болаларда Ч. белгилари кўпинча 
хаттиҳаракатнинг бузилишида кўринади: 
улар тоқатсиз, эътиборсиз, дарс вактида 
гаплашадиган, яъни интизомсиз бўлиб 
қоладилар. Баъзи ҳолларда, айниқса, ка-
салликларни бошидан кечирган болалар 
бўшанг, сусткаш, хорғин, кучсиз бўлиб, 
фикрлаганда бош оғриғи сезади.
Ч. баъзан бошдан кечирилган ка-
салликнинг оқибати эмас, балки унинг 
бошланғич белгиси бўлиши ҳам мумкин. 
Болада бошдан кечирилган касаллик-
ка ёки ақлий ва жисмоний зўриқишга 
боғлиқ бўлмаган тез чарчаб қолиш 
ҳоллари юз берганида, албатта, врачга 
мурожаат этиш лозим.
Иш қобилиятини узоқ вақтгача 
сақлаб қолишнинг таъсирли воситалари-
дан бири — меҳнат фаолиятининг аниқ 
маромда бўлишидир. Тез Ч.ни олдини 
олишда меҳнат ва дам олишни тўғри 
йўлга қўйиш, иш куни давомида қисқа 
муддатли танаффуслар ташкил қилиш, 
шунингдек, иш жойини тартибга со-
лиш, ва ўзини сал ҳориган ҳис қилганда, 
чарчоғини ёзадиган машқлар бажаришга 
муҳим эътибор бериш зарур.
Болаларда тез чарчаб қолишнинг 
олдини олиш учун уларнинг кун тар-
тиби маромининг бузилишига йўл 
қўймаслик (тўйиб ухлашига, иш оғирлик 
қилмаслигига, иш билан машғулотни 
тўғри 
навбатлаштиришга, 
уларнинг 
очиқ ҳавода узоқроқ бўлишига имконият 
туғдириш) керак.
ЧАСТОТА — 1) физикада — дав-
рий тебранишнинг микдорий ифода-
си; тебраниш цикллари сонининг у 
ўтадиган вактга нисбати. Ч. v (техникада 
f) тебраниш даври Т га тескари катта-
лик. 2) эқтимоллар назариясида — бирор 
ҳодисанинг рўй бериши сонининг таж-
рибалар умумий сонига нисбати. Агар 
ҳодисанинг тажрибада алоҳида рўй бе-
риши эҳтимолига тенг бўлса, етарлича 
катталар учун ҳар қандай кичик бўлганда 
ушбу тенгсизликни қаноатлантиради. Бу 
хулоса катта сонлар қонунидан келиб 
чиқади. Ч. тушунчаси эҳтимолликнинг 
статистик таърифи учун асос бўлади; 3) 
кино техникасида — кинога олиш ёки 
кино қўйишда ёки телевизор экранида 
кадрларнинг алмашиниш даврийлиги 
ёки тезлиги. Стандарт тезлик сифатида 
1 секундда 24 кадр алмашиниши қабул 
қилинган (баъзан 8 ва 16 мм ли кинолен-
талар ишлатилганда 1 секундда 16 кадр 
алмашинадиган тезлик қабул қилинади). 
Телевизор экранида кадрлар алмашини-
ши стандарт бўйича 25 Гц га тенг. 
ЧАТЕМ —Тинч океаннинг жан. кис-
мидаги 2 та йирик (Чатем ва Пит) ва бир 
гуруҳ майда вулкан ороллари. Янги Зе-
ландия ҳудуди. Майд. 963 км2. Энг ба-


www.ziyouz.com кутубхонаси
30
ланд жойи 291 м (Чатем о.да). Ландшаф-
та ботқоқ, яйлов, чакалакзорлардан ибо-
рат. Аҳоли қўйчилик билан шуғулланади, 
балиқ овланади. Оролларга европали-
клардан илк бор 1791 й.да инглиз денгиз-
чи сайёхи У.Р. Броутон борган. 

Download 1,56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   184




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish