www.ziyouz.com кутубхонаси
33
ҳаракатга келиши натижасида атрофдаги
қоятошлар қула
ган ва тоғ ён бағирларида чуқ. 10—15
м ли ер ёриқдари ҳосил бўлган. Қулаган
тоғ жинсларидан вужудга келган уюм
ҳажми 4 млн. м3 дан ошиб кетган ва у
Норин дарёсини тўсиб қўйган. Бунинг на-
тижасида атрофда кўллар ҳосил бўлган.
Фарғона, Чатқол ва Талас Олатови ён
бағирларидаги 50 дан ортиқ қишлоқни
харобага айлантирган. Шунингдек, Под-
шоотасой, Аравон, Афлотун, Арқит, Кет-
монтепа оралиқларидаги йўллар бузи-
либ, турли хил кўриниш (шакл)ни олган.
Зилзила эпицентри Чатқол—Отойнак
сейсмоген зонасида бўлиб, асосий ер
қимирлашдан кейин ҳам 2 йил мобай-
нида кучли тебранишлар қайд қилинган.
Уларнинг кучи 6—8 баллга етган. Кейин-
ги зилзилалардан Фарғона водийсидаги
аҳоли пунктлари яна талафот кўрган.
«
ЧАТҚОЛ» САНАТОРИЙСИ -
тоғ иқлимий курорт. Тошкент ш.дан 55
км узоқликда, Чирчиқ дарёсининг чап
соҳилида, денгиз сатҳидан 610 м ба-
ландликда жойлашган. Шим.шарқ ва
жан.дан Ғарбий Тяньшаннинг Угом,
Писком, Чатқол ва Қурама тоғ тизма-
лари ўраб туради. Майд. 12,5 га. «Ч.» с
1975 й.да ташкил этилган, Ўзбекистон
Республикаси Геол. ва минерал ресурс-
лар Давлат қўмитасига қарашли тиб-
бий соғломлаштириш маскани. Иқлими
қуруқ тоғ ҳавоси, ёзи жазирама эмас,
киши илиқ. Йиллик ўртача тра 11,5°,
ҳавонинг нисбий намлиги 50—60%. Йил
давомида 800 мм ёғингарчилик бўлади.
Чирчиқ дарёси яқинлиги туфайли ву-
жудга келадиган гидроаэроионизация
ва қуёшнинг тўлиқ нури дам олувчилар
учун қулай шароит туғдиради.
Даволаш омили кислородга бой му-
саффо тоғ ҳавоси. Санаторийда геол.
соҳасида кўпроқ кузатиладиган карди-
оневрологик, юрактомир, меъдаичак ва
таянчҳаракат аъзолари касалликлари
билан оғриганлар даволанади. Сана-
торий яхши кўкаламзорлаштирилган.
Ҳудудидан минерал сув чиққан. Таркиби-
да калий, натрий, магний, кальций, хлор
каби кимёвий элементлар, шунингдек,
гидрокарбонат, кремний кислотаси ва б.
бор. Минерал сувдан, асосан, ванналар
учун, меъдани ювиш, ичакларни чайиш,
ичишдюбаж, душ, сув ости массажи ки-
лищда фойдаланилади. Бундан ташқари,
физиотерапевтик (даволаш бадан тар-
бияси, массаж) ва бальнеотерапевтик
(циркуляр душ, Шарко душ) муолажалар
билан даволаш усуллари ҳам қўлланади.
Санаторийда Шарқ табобати — гиёх-
лар билан даволаш ҳамда парҳез билан
овқатланишга қатъий риоя этилади.
250 ўринга мўлжалланган ётоқ корпу-
си, клуб, кутубхона, спорт майдончалари,
чойхоналар мавжуд (2004).
Do'stlaringiz bilan baham: