O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd



Download 1,56 Mb.
Pdf ko'rish
bet33/184
Sana23.02.2022
Hajmi1,56 Mb.
#163407
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   184
Bog'liq
Ozbekiston-Milliy-Ensiklopediyasi-Ch-harfi

ЧАТҚОЛ ТИЗМАСИ - Ғарбий Тянь 
шандаги тоғ тизмаси. Қирғизистон ва 
Ўзбекистон ҳудудларида. Фарғона ва 
Чатқол водийларини бирбиридан ажра-
тиб туради. Жан.ғарбдан шим.шарққа 
220 км чўзилган. Шим.шарқий қисмида 
Талас Олатовидан Терекбел довонининг 
ғарброғида ажралган, жан.ғарбда Чирчиқ 
водийсида тугайди. Бал. 3000—3500 м, 
энг баланд жойи 4503 м. Ч.т. да бирби-
ридан дарёлар билан ажралган бир канча 
тоғ массивлари бор. Булардан йириклари 
Суренота, Қизилнура, Учтош, Арашон, 
Саргардон, Қумбел ва б. Ч.т. асимметрик 
тузилишга эга. Шим. ва шим.ғарбий ён 
бағирлари Чатқол дарёси водийсидан 
тик кўтарилган. Жан. ва жан.шарқий 
ён бағирлари эса кияроқ. Сувайирғич 
қисмида кўплаб тик кўтарилган чўққилар 
бор. Ён бағирлари зич дарё водийла-
ри билан кесилган, денудацион юзалар 
тарқалган.
Тектоник жиҳатдан герцин бурма-
ланиши даврида шаклланган антикли-
норий. Ҳоз. баландлигига бугунги кун-
ларда ҳам давом этаётган янги тектоник 
ҳаракатлар таъсирида кўтарилган. Ч.т., 
асосан, палеозой даври чўкинди, мета-
морфик, отқинди тоғ жинслари (сланец, 
оҳактош, гранит, гранодиорит, порфир ва 


www.ziyouz.com кутубхонаси
34
б.)дан ташкил топган. Этакларида пале-
оген, неоген, тўртламчи давр шағал, гил, 
конгломерат, лёсс катламлари учрайди. 
Сувайирғич ва унга ёндош қисмларида 
қад. музликлар қолдирган музлик 
ётқизиқдари (мореналар) ҳам тарқалган. 
Иқлими континентал, киши совуқ, ёзи 
салқин, сернам. Йилига 1000 мм дан 
зиёд ёғин тушади (ғарбий қисмида 
ёғингарчилик камроқ). Тупроқўсимлик 
қоплами баландлик минтақалари бўйича 
тоғдашт минтақасидан бошланиб, аба-
дий қорлар билан қопланган нивал 
минтақада тугайди. Тизманинг этакла-
рида бўз тупроқлар тарқалган. Уларда 
лола, лолақизғалдоқ, ранг, қўнғирбош, 
оқ каврак, буғдойиқ, чалов, бетага, так-
так, бўтакўз, буталардан дўлана, тогол-
ча, аччиқбодом ва б. ўсади. Юқорироқ 
қисмларида қўнғир тоғўрмон, каштан 
тупроқларда баланд бўйли ўтлар, ти-
канли бодом, дўлана, зирк, арча, ёнғоқ, 
қорақарағай, заранг, қайин ва б. уч-
райди. 3000 м баландликда субальп, 
альп ўтлоқдари мавжуд. ТТГунингдек, 
мушукқуйруқ, альп лоласи, ёввойи пиёз, 
кизилтикан, каврак ва б. ўсади. Ёввойи 
ҳайвонлардан қобон, бўрсиқ, олмахон; 
тизманинг баланд қисмларида кийик, 
қор қоплони, силовсин, бўри, айиқ, тулки 
ва б.; қушлардан каклик, каптар, булбул, 
қирғий, лочин, калхат ва б. учрайди.
Ч.т. ҳудудида Саричелак қўриқхонаси 
ва УгомЧатқол давлат табиат миллий 
боғи ташкил этилган. Ч.т.нинг табиий 
ресурсларидан энг муҳимлари: қазилма 
бойликлар, сувэнергия ресурслари, ши-
фобахш иқлими, мевали ва доривор 
ўсимликларидир.
Мурод Маматқулов.

Download 1,56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   184




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish