6-амалиёт машғулоти Ажратиш пунктлари, уларнинг турлари, вазифалари. Станцияларнинг турлари



Download 236,18 Kb.
bet1/4
Sana06.07.2022
Hajmi236,18 Kb.
#751884
  1   2   3   4
Bog'liq
6 амалий


6-амалиёт машғулоти
Ажратиш пунктлари, уларнинг турлари, вазифалари. Станцияларнинг турлари.
Амалиёт машғулоти бажаришдан мақсад: Талабаларга ажратиш пунктлари, уларнинг турлари, вазифалари, станцияларнинг турлари билан таништириш.
Белгиланган миқдордаги поездларни ўтказиш ва ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш учун темир йўл линиялари ажратиш пунктлари ёрдамида алоҳида перегонларга ёки блок-участкаларга бўлинади.
Ажратиш пунктларининг вазифаси қуйидагилардан иборат:
– темир йўл линияларининг поезд ўтказиш қобилиятини ошириш;
– ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш;
– ҳаракатни бошқариш, яъни ҳаракат учун рухсат бериш, тақиқлаш ёки ҳаракат тартибини белгилаш;
– темир йўлларда йўловчилар ва юкларни ташиш билан боғлиқ бўлган барча технологик жараёнларни бажариш.
Ажратиш пунктларига разъездлар, ўзиб ўтиш пунктлари, станциялар, автоблокировкада ўтиш светофорлари ва ярим автоблокировкада блок-постлар киради. Булардан разъездлар, қувиб ўтиш пунктлари ва станциялар тегишли йўл тармоқларига ва бошқа станция хўжалиги иншоотлари ва қурилмаларига эга бўлиб, юқорида таъкидланган барча вазифаларни бажаради. Ўтиш светофорлари ва йўл блок-постлари эса йўловчилар ва юкларни ташиш билан боғлиқ бўлган технологик жараёнлардан ташқари барча вазифаларни бажара олади.
Темир йўлларда станциялар ва уларда бажариладиган ишлар
Станциялар поездларни қабул қилиш, жўнатиш, бир йўлли темир йўлларда қарама-қарши йўналиш поездларини ўзаро ўтказиб юбориш, поездларнинг ўзаро ўзиб ўтишидан ташқари юкларни қабул қилиш, эгаларига топшириш ва йўловчиларга хизмат кўрсатиш билан боғлиқ бўлган жараёнларни ҳам бажаришга мўлжалланиб ривожланган йўл тармоқларига эга бўлади. Йўл тармоқланиши кўп бўлган йирик станцияларда поездларни қайтадан тузиш билан боғлиқ бўлган манёвр ишлари ва таркиблар билан техник жараёнлар ҳам бажарилади.
Бажариладиган ишлар хусусиятига қараб станциялар қуйидаги турларга бўлинади: оралиқ, участка, саралаш, йўловчи ва юк станциялари. Агар станцияга уч ва кўпроқ магистрал йўналишлар туташадиган бўлса улар узел (тугун) станциялар деб аталади. Бажарадиган ишининг мураккаблиги ва ҳажмига қараб станциялар синфларга ажратилади. Катта миқдорда ишларни бажаришга мўлжалланган ва юқори даражадаги техник жиҳозланган станциялар синфсиз, кейингилари эса I, II, III, IV ва V синфларга ажратилади.
Станциялар темир йўл тармоқларининг ишлашида катта аҳамиятга эга. Улар темир йўл транспортининг асосий ишлаб чиқарувчи хўжалик бирлиги (корхонаси) бўлиб, темир йўл хизматларидан фойдаланувчи (юк жўнатувчилар, олувчилар ва йўловчилар) мижозларнинг барча алоқалари станциялар орқали олиб борилади.
Вагонлар айланиш даврининг 3/4 қисми станциялар ҳисобига тўғри келади. Шунинг учун ҳам вагон айланишини тезлаштиришнинг асосий имкониятларини станциялардан излаш лозимлигини унутмаслик керак. Янги темир йўл қурилиши сарф-харажатларнинг 40 фоиздан ортиқроғи ҳам станциялар қурилишига тўғри келади.
Станцияларни лойиҳалашда қуйидаги асосий мақсадларни бажаришга эътиборни қаратиш керак: ҳаракат хавфсизлиги ва зарурий миқдордаги поезд ўтказиш қобилиятини таъминлаш; лойиҳанинг расолигини, яъни фақат темир йўлнинг эмас, балки ҳалк хўжалигининг бошқа тармоқлари, аҳоли пунктлари ва бошқа транспорт турларининг манфаатларини ҳам таъминлаш; атроф-муҳит муҳофазаси талабларини қондириш; тежамкор ва келажак ривожланиш имкониятлари катта бўлган лойиҳаларни танлаш ва шу кабилар.

Download 236,18 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish